www.ziyouz.com кутубхонаси
233
санъат тури сифатида 19-асрда Европа
йирик шаҳарларининг демократик иж-
тимоиймаданий муҳитида юзага келган.
Э.нинг асосий шакли — махсус жойлар-
да, мунтазам равишда ўтказиладиган Э.
концертидир. У бир нечта (ёки якка) ар-
тист (сўз устаси, хонанда, раққос, актёр
ва бошқалар)нинг бадиий тугал,
турфа
мазмундаги кичик чиқишларидан ибо-
рат бўлиб, ифода воситаларининг лўнда
ва ёрқинлиги, ўзига хослиги, иштирок-
чиларнинг томошабин билан бевосита
мулоқотда бўлиши билан ажралиб тура-
ди. Э. томошалари баъзан
конферансье
бирлаштирган
мавзули дастур асосида
тузилади. Европада Э. томошалари даст-
лаб кафе ва ресторанларда, кейинча-
лик мослаштирилган театр бинолари ва
бошқалар жойларда ўтказилган. Улар-
да сўз усталари, қўшиқчилар, раққос
ва раққосалар,
шунингдек, акробат,
кўзбоғловчилар иштирок этган. Ҳозирда
эстрада саҳналарида
монолог, фелье-
тон, ҳажвий
ҳикоя каби нутқ жанрла-
ри, Э. (миллий, бал ва бошқалар)
рақся,
куплет ва Э. қўшиғи, кўпгина цирк
турлари
(акробатика, жонглёрлик, фо-
кус ва бошқалар), театр
миниатюраси,
қўғирчоқбозлар чиқишлари,
пантомима
ва бошқалар мавжуд.
Ўзбекистонда (бошқа Шарқ мам-
лакатларида бўлгани каби) Э.нинг ри-
вожланиши қуйидаги кўринишларда
бўлган: бир томондан унда анъанавий
санъат намуналари саҳна талабларига
мослаштириб ўзгартирилган (мас,
Тама-
рахоним ва
М.Қориёқубов ижросидаги
халқ лаларларининг саҳна талқинлари,
Юсуфжон қизиқ\шш аския анъаналарига
асосланган конферансьелик чиқишлари
ва бошқалар) ёки
миллий жанрлар не-
гизида янги саҳна турлари яратилган
(М.Турғунбоева Уста Олим билан бир-
галикда ижод қилган «Пахта», «Пилла»
каби оммавий саҳна рақслари). Иккинчи
томондан Ўзбекистон Э.си чет эл санъа-
ти шакл ва услублари (мас,
жаз, эстрада
оркестри, мюзикхолл)ни ўзлаштириши
билан бойиди. 1956 йилдан Ўзбек эстра-
да театри, кейинчалик Ўзбек давлат
эстрада бирлашмаси (1996 йилгача) фао-
лият кўрсатган.
Ҳозирда Ўзбекистонда Э. санъ-
атини
ривожлантириш, Э. жамоала-
ри ҳамда якка ижрочилар фаолиятини
мувофиқлаштириш
каби
вазифалар
«Ўзбекнаво» бирлашмасига юклатилган.
Э. ўқув йўналиши сифатида махсус таъ-
лим тизимига киритилган. 1996 йилдан
Тошкент эстрада коллежи, Ўзбекистон
давлат консерваторияси ва бошқалар
санъат (мусиқа) ўқув юртларида Э. фтла-
ри фаолият кўрсатмоқда (яна қ.
Миниа-
тюралар театри, Оммабоп мусиқа).
Ад.: Клитин С, Эстрада, Л., 1987.
Олимжон Беков.
Do'stlaringiz bilan baham: