2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар



Download 59,36 Kb.
bet1/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA


2-мавзу. АДАБИЙ ТУР ВА ЖАНРЛАР
Режа:

  1. Адабий тур ва жанрлар ҳақида тушунча

  2. Эпоснинг хусусиятлари

  3. Лириканинг ўзига хослиги

  4. Драма предмети

  5. Эпоснинг жанрлари



Таянч тушунчалар
Жанрлар. Эпик тур жанрлари. Эпос, роман, достон; қисса, повест, поэма; баллада, масал, латифа, ханда, ҳикоя; очерк, фелетон, хотира.


Адабий жанр (фр. Генре –тур, жинс) –адабиёт ривожи жараёнида юзага келган асарларнинг тасвирлаш йўллари, композисион қурилиши, баён усуллари, бадиий воситалар, ҳаётий ҳодисаларни қамраш кўлами ва миқёсига кўра кўринишларидир. Адабий жанр муаммоси шунчалик долзарбки. “жанр масаласини ҳисобга олмаслик, санъат назариясининг ҳақиқий фалсафий ва сосиологик муносабатдан маҳрум қилиб, стилистик майда-чуйдалар билан овора бўлишга олиб келади” (М.Бахтин. Вопросы литературы и эстетик. М., “Художественная литература”, 1975, стр. 409). Жанрлар адабий жараён тараққиёти давомида турли –туман ўзгаришларга (жумладан, қадимги эпос кўламини уммонга қиёсласак, ҳозирги замон эпоси-минатюрадаги оламдир) учраган, ихчамлашган, бойиб борган. Ижтимоий, маънавий тараққиётга мос ҳолда баъзи (масалан, мумтоз адабиётимиз тарихида ғазал) етакчилик қилган, баъзиси истеъмолдан (масалан, ХХ аср ўзбек адабиётида муаммо) чиқиб кетган, баъзилари (масалан, ХХ аср адабиётимизда сонет, роман, трагедия каби) пайдо бўлган. Айниқса, эпик турда ихчамлашиш ҳамон давом этмоқда. Бу хусусият эпопея, достон, роман, қисса жанрларида яққол кўзга ташланади. “Жанрларнинг ҳажми жиҳатидан бу тарзда ихчамлашишнинг муҳим асослари бор. Аввало бу ҳодиса кишиларнинг турмуш тарзидаги ўзгаришлар билан боғлиқдир. Кишиларнинг вақти йиллар ўтгани сайин тиғизлашиб бораверади. Чунки улар ўз яшаш шароитларини яхшилаш, қулайлаштириш учун муттасил изланишади. Уларнинг иши кўпайганидан кўпайиб бораверади. Кишиларнинг эҳтиёжи ортган сайин уларнинг вақти қадрли бўлаверади. Вақт танқис бўлиб бораётган даврларда эса одамларга беш юз, минг саҳифали романни ўқиш малол келади. Бундай ҳажмли асарни мутоала қилишга одамлар улгура олмайдилар. Кишининг табиати эса шундайки, у агар бирор-бир ишга улгуришига кўзи етсагина, ўшанга қўл уради. Бўлмаса ҳафсала қилмайди. Умуман, романнинг ҳажми жиҳатидан ихчамлашишига кишилар ҳаётида вақт қадрининг ошгани сабаб бўлди. Машҳур адиб Оноре де Балзак (1799-1850) ўз романларида қаҳрамонларининг кийим-кечаклари-ю уни қайси тикувчи тиккани , унинг уйига қандай борилиши, у жойнинг кўриниши манзарасини батафсил тасвирлаган бўлса ХХ асрнинг иккинчи ярмида яратилган эътиборли асарларда бундай майда-чуйда деталлар, саҳифа-саҳифа табиат манзаралари тасвири йўқ. Эндиликда Стендал (1783-1842), Золя (1840-1902) каби адибларнинг романлари ҳам худди Балзак асарлари сингари ўзининг кўпсўзлиги билан эскирди. Роман жанри ўзининг ананавий кўпсўзлигидан воз кечиш эвазига ихчамлашди. Бу ўзгариши билан у замона кишиларининг ҳаёт тарзи эҳтиёжига мослашди” (Абдулла Улуғов, 64-бет). Лекин бари-бир бу ўзгаришларга қарамай, жанрларнинг ўзгармас қонунлари ҳам (масалан, ғазал арузда ёзилган, а-а, б-а, в-а... тарзида қофияланган) сақланиб қолаган ва улар ҳамон амалиётда қўлланилади. Аммо жанрларнинг ўзгармас қоидаларини биргина жанр мисолида ўрганиш кутилган натижани бермайди, уни муайян жанрлар бирлигида ўрганиш маъқулдир, ана шундагина бадиий тафаккурнинг тарихий ва аниқ даврий хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган бўлади. Дарвоқе, юқорида таъкид қилганимиздек, соф адабий тур бўлмаганидек, соф адабий жанр ҳам бўлмайди. Бир жанрнинг хусусияти иккинчисида ҳам яшаши мумкин, фақат у етакчилик, белгиловчилик хусусиятига даъвогар бўлмайди.
Шу асосларга кўра жанрларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини ҳисобга олган ҳолда, уларни турларга ажратиш ва тур ичида ўзига хос ўзгармас қонуниятларини очиш асослироқдир, заруратдир.

Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish