2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар


Туюқ (ар. – туслаш, туймоқ) – лириканинг ўйноқи, шоирнинг сўз санъатини яққол кўрсатувчи жанрдир. Жумладан, Ғам юки то қоматим ё қилмади



Download 59,36 Kb.
bet7/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA

Туюқ (ар. – туслаш, туймоқ) – лириканинг ўйноқи, шоирнинг сўз санъатини яққол кўрсатувчи жанрдир. Жумладан,
Ғам юки то қоматим ё қилмади,
Оҳим ўтиға фалак ёқилмади,
Қилмади раҳми манго, худ ўзгага
Билмадимким, қилдиму ё қилмади.
Огаҳийнинг туюғидаги қофия шаклан бир хил, мазмунан уч маънога эга бўлган “ё қилмади” сўзи асосига қурилган, биринчи мисрада-қоматни эгмади, ғам юкида қоматим букилмади маъносида, иккинчи мисрада - оҳим ўтидан фалак ёнмади маъносида, тўртинчи мисрада – қилмади маъносида қўлланилган.
Тўртлик – рубоий ва туюқ жанри талаблари(вазни)га жавоб бермайдиган тўрт мисралик барча шеърий асарларни тўртлик(қоришиқ) жанри деб юритиш асослидир. Тўртликларнинг мавзу ва мундарижаси – ҳаётнинг барча жиҳатларини қамраб олади; уларда бу жиҳатлар сиқиқ тарзда поетиклашади:
Халққа айтинг, мен асло ўлганим йўқ,
Ёв қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ.
Мен элимнинг юрагида яшайман,
Ерк деганнинг тилагида яшайман.
(Ҳамид Олимжон)
Мазкур “қоришиқ жанр”нинг Жамол Камол айтгандек, асосий белгилари бор. “Булар: а) лирик ифоданинг эркин парвози; б) кечинмалар доирасига тушган энг увоқ майда-чуйдаларнинг ҳам шу ондаёқ қайд этилиши в) бевосита нутқ-монолог билан чуқур суврат-тасвирларнинг алмашиниб туриши; г) вазн ва мулоҳазаларнинг эркин қўлланиши каби хусусиятлардир”1.
Орзум шул, ўчмасин ёнган чароғинг,
Юлдуздай нур сочсин чашминг-қароғинг.
Магар чинор бўлсанг чинордай яша,
Бевақт узилмасин бирор япроғинг.(Абдулла Орипов)
Кўринадики, бу хил тўртликлар – “универсал”лик хусусиятини касб этади ва унинг тарихи – халқ оғзаки ижодидан то ҳозирга қадар яратилган тўртликларнинг барчасини ўз ичига олади.
Лириканинг ўртача жанрлари// Ғазал (арабча сўз, маъноси “Аёлларга севги ва муносабат изҳор қилиш”) асосан ишқ – муҳаббатни куйловчи, муҳаббат каби жудаям қадимий, доимо янги бўлган лирик шеърдир. Ғазал мавлоно Фузулий таъбирича, “Шоир қудратини билдирувчи, ҳунарнинг гули- гулистони”дир, Мавлоно Воҳид Абдулла наздида “Қалб қонидан очилган лола”дир.
Ғазал арузда икки мисрали байт усулида ёзилади. Унинг биринчи байти “матлаъ” (“бошланма”) деб юритилади ва ундаги икки мисра қофиядош (а,а) бўлади. Кейинги байтларнинг иккинчи мисралари матлаъга қофиядош (ба, ва, га, да ... ва ҳ.) бўладилар. Ғазалнинг охирги-хулосавий байти “мақтаъ” (“тугалланма”) деб юритилади ва унда ғазал муаллифининг исми ёхуд тахаллуси (“қутилиш, халос бўлиш”) қўлланилади. Ғазалда, кўпинча, қофиядан сўнг радиф келади.
Ғазал 3 байтдан 19 байтгача бўлиши мумкин. Унинг мумтоз шакли 7 байтдир. Жумладан, Алишер Навоийнинг “Хазоинул маоний” девонидаги 3244 асардан 2600 таси ғазал бўлиб, уларнинг 1774 таси 7 байтлидир. Ушбу таъкиддан кўринадики, ғазал мумтоз адабиётимизда жанрларнинг сардори бўлиб келган.
Дунёга келиб лойига билмай бота қолдим,
Дармон йўқидин заҳри балосин юта қолдим.


Кўрдим мен они душмани руҳу тан экандур,
Ло ўқи билан икки кўзига ота қолдим.


Майхонага кирдим, била қолдим куяримни,
Масжидга кириб зоҳиди яхдек қота қолдим.


Зоҳид, менга бир шишада май, сенга намозинг,
Минг тақвини бир косаи майга сота қолдим.


Ваҳдат майини пири муғон илгидин ичтим,
Мансур каби бошими дорға тута қолдим.


То телбалиғим шуҳрати оламни тутубдир,
Бир жилвасиға икки жаҳондин ўта қолдим.


Айб этмангиз бу Машраби бехудни ёронлар,
Найлайки, бу ғурбат кўчасидин ўта қолдим.
Марсия(арабча сўз, маъноси “Бирор шахснинг вафоти муносабати билан унинг хотирасига бағишлаб ёзилган мотам шеъри”) бирор машҳур киши вафоти муносабати билан оғир йўқотишни, ғам-аламни, ҳасрату изтиробни куйловчи асардир. У халқ оғзаки ижодида “йиғи” деб юритилган ва унда ўлимдан, бевафо дунёдан шикоят қилинган. Бугунги марсияларда эса вафот қилган буюк шахснинг эъзозли ишлари улуғланади, халқнинг йўқотишдан топган аламли изтироби куйланади; марҳумнинг бажаришга улгурмаган ишларини давом эттиришга чорлайди. Биргина жумла билан айтганда, одамийлик ўлмаслигини, уни бойитиш ҳар бир инсоннинг вазифаси эканлигини – пафос даражасига кўтаради.
Зулфиянинг “Соғинганда”, “Баҳор келди, сени сўроқлаб”, Абдулла Ориповнинг “Онажон”, “Алвидо, устоз”, “Сорлочин учди”, Душан Файзийинг “Умр сувдай оқар”, Воҳид Абдуллонинг “Юзидан нур томарди”, Фарруҳ Ҳамроевнинг “Нуриддин Шукур марсияси”, Нодир Жонузоқнинг “Устоз”, Саъдулла Ҳакимнинг “Ёлғон-шоир ўлими” марсиялари юқоридаги фикрларимизнинг исботи бўла олади.
Мана, айтилганларнинг энг сўнггиси:

Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish