2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар


В. Эпоснинг кичик жанрлари.Баллада



Download 59,36 Kb.
bet4/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA

В. Эпоснинг кичик жанрлари.Баллада (гр.баларе cўзидан фр. балер cўзи келиб чиққан, маъноси 1) “товушга тақлид қилиш, масалан, маъраш”, 2) “рақс тушиш”) жанридаги бош хислат – кутилмаган сюжет (воқеа)нинг кутилмаган финал (хотима) билан тугашига, қаҳрамон қалб кечинмалари ва руҳиятининг драматик изҳорига бағишланган асардир; тўғрироғи, ундаги бу икки (епик ва лирик) ҳолат-давр ва қалб драмаси кашфи бирлашиб, қалб фарёди изҳорига айланганда баллада туғилади. Унда эпик тасвир (етакчи) ва лирик тасвир (ички туғён; иккиламчи) нисбати бузилмаслиги, лиризм воқеанинг ичида яшаши лозимлиги шарт. Бу эпик турнинг бош қонуниятдир.
Жумладан, “Жангчи Турсун” (Ҳ.Олимжон) балладасида Турсун “жон ширин” кўринганидан “қочмоқни хаёл” қилиб турганида, кутилмаганда онасидан хат олади. Шу воқеа туфайли асар бошида кутилган воқеа (“қочиш”) бошқа (фашистлардан Ватанни озод этиш йўлида жон бериш билан) тугайди, яъни асар хотимаси кутилмаган финал билан якунланади. Ана шу жараёнда қаттиқ қўрқув ичида турган Турсуннинг қалбида онанинг фарёди туфайли ўзгариш юз беради, ҳаёт моҳиятини, умр мазмунини чуқур англайди ва она, она-Ватан озодлиги учун аёвсиз жангга киради: “қочоқ”лик “қаҳрамон”лик билан алмашинади. Балладада “муҳим нарса воқеа эмас, у уйғотган сезгидир, ўқувчига у берган ўйдир” (В.Белинский, 191 – бет), сабоқдир. “Жангчи Турсун”да бу қуйидагича ифодасини топгандир:
...Еркаланиб ётади
У Ватан тупроғида.
Ёш бола ётганидай
Онанинг қучоғида.
“Баллада сюжетини ҳаракатга келтирувчи куч лиризм ва драматизмдир... Кескин драматизмсиз ва кучли лиризмсиз балладанинг бўлиши асло мумкин эмас. Кескин драматик туйғулар, туғёнлар маҳсули бўлган балладада тўлиқ бир воқеанинг бошидан то охиригача тасвирлаб бериш шарт эмас. Унда кўпинча инсон ҳаётида кутилмаганда, тасодифан рўй берган, унинг тақдирини ҳал этадиган, ҳаётида бурилиш ясай оладиган драматик мазмундаги эпизодлар танланиб, улар ниҳоятда таранг ҳолатда, авж нуқтада, энг кескин ва шиддатли, баланд руҳ ва ёрқин бўёқларда, диалогик формада баён этилади. Балладада кўпинча бир ёки икки асосий қаҳрамон баён марказига қўйилади. Бу қаҳрамонларнинг иродаси ўзининг энг ёрқин намоён бўлган пайтида, фаолияти энг кескин жойида, характер хусусиятлари чарақлаб кўринган моментларда кўрсатилади” (Мурод Иброҳимов. Ўзбек балладаси, Т., “Фан”, 1974, 125-126 бетлар).
Масал (арабча сўз, маъноси “намуна”) воқеликни аллегорик (киноявий) ва символик (рамзий) образлар ёрдамида ифодаловчи, реал турмуш ва одамларнинг кўринишлари, характер қирраларини киноя, кесатиш, кулгу, ғазаб каби хусусиятлар воситасида очувчи, “қиссадан ҳисса” (бевосита ёки билвосита) чиқарувчи эпик жанрдир. У масал – ҳикоя, масал –ертак, масал – фелетон, масал – памфлет, масал – эпиграмма каби кўринишларга эга бўлишидан қатъи назар, воқеликдаги барча ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур очишга, очганда ҳам ахлоқий – дидактик сабоқ ва хулосалари, ўгит ва насиҳатлари билан инсонни покликка, эзгуликка етаклашга қодирдир.
Масал жанрининг асосчиси эзоп бўлгани сабаб, у “Езоп” номи билан ҳам юритилади: масал тили - эзоп тили каби. Эзопдан сўнг бу жанрни Лафонтен (франсуз), Крилов (рус), Гулханий (ўзбек)лар янги босқичга кўтардилар. Масал, кўпинча, воқелик ва одамлар тўғрисидаги ҳақиқатни очиқчасига айтишнинг имконияти йўқ пайтлар кўплаб яратилади ва рамзли тарзда (пардали қилиб) бу ҳақиқатларга ишора этилади. Образлиликни бу кўриниши инсон қалбини “жароҳатламайди”, балки ҳиссанинг осон “ҳазм қилиниши”ни таъминлайди, яъни кўнгил хира тортмайди, балки у ҳақиқат (сюжет)ни қизиқарлилигидан осон қабул қилганини “сезмай” қолади. Жумладан, И.А.Криловнинг “Хўроз ва инжу донаси” масали ана шундай асардир:


Хўроз ҳадеб гўнг титкилар эди,
Топиб олди-ку бир дона инжу.
Ўзича деди: “Нега керак бу?
Қандай бемаъни, фойдасиз буюм,
Бекор титибман гўнг уюм-уюм.
Тентаклар борки, буни суюшар,
Ҳаттоки қимматбаҳо қўйишар.
Менга нима, бу-нимага даркор,
Топиб олсайдим бир дона арпа
Ҳеч бўлмас эдим бунчалик хафа.
Тўғри, арпада инжу кўрки йўқ,
Лекин, жиғилдон бир оз бўлар тўқ.”
Нодонлар борки, тентак хўроздай фикр қилади.
Ерга уради асл буюмнинг қадрини билмай.
Гўзалликнинг асл моҳиятини тушунмай, уни фақат ўз нафси, манфаати нуқтаи назаридан ўлчайдиган фаросатсиз инсонлар Хўроз образи воситасида ғоятда кучли пичинг (кесатиқ) орқали фош қилинмоқдаки, аслнинг , одамийликнинг қадри баландлиги, унга етишиш нодонларнинг қўлидан келмаслиги баралла уқдирилмоқда. Нодонликдан, тентакликлан фориғлик(қутулиш)ка чақирмоқда.
Латифа(арабча сўз, маъноси “нозик, ёқимли, зариф”) халқнинг ўткир мушоҳадаси асосига қурилган ёқимли ва нозик кулгули энг кичик ва нодир “ҳикоя” (“зарифа”, “ажиба”) сидир. Унда энг қисқа шаклдаги қизиқ воқеанинг бир эпизоди насрий йўлда кулгули қилиб айтилади, эпизод қизиқарли умумлашмага, муҳим фикрга, ёрқин ифодага бой бўлади, бу хусусияти-топқирлик ва маҳорат билан яратилган бўлса, киши хотирасида узоқ сақланади. Айни пайтда, улар оғиздан оғизга тез ўтиб, янада сайқаллашадилар.
Латифанинг энг муҳим хусусиятларидан яна бири ундаги конфликтнинг икки (ижобий ва салбий) қутблигидир, унинг ёрқин, бўртиб кўринишидир; “бошқача бўлиши мумкин”, деган тушунчага ўрин қолдирмаслигидадир.
Латифа ҳамиша ҳаёт билан алоқадорликда туғилади. Ҳар бир даврнинг, қавмнинг, миллатнинг салбий иллатлари аёвсиз фош этилади, порахўрлик, лўттибозлик, мансабпарастлик, маишатбозлик, эскилик, гўллик, лақмалик, калтафаҳмлик, фаросатсизлик, зиқналик, хасислик, уқувсизлик, дангасалик каби камчилик ва нуқсонлар устидан аччиқ кулгу қўзғотади. Уни яққол мисолини габроволиклар (Бўлғория), шилдаликлар (Олмония), қазвинликлар (Эрон), ширинилар (Бухоро), олтиариқликлар (Фарғона), хонқаликлар (Хоразм) латифаларида яққол кўриш мумкин.
Зиқна Ширини кўк чой ичиб, ишкомнинг соясида ёнбошлаб ётган эди, кимдир радиодан айтиб қолдики, ҳар қайси атом бомбанинг қиймати бир неча миллион сўм туради!
-Е-е худо!-деб юборди Ширини фалакка кўз тикканча. - Ахир сени саховатли дейдилар-ку! Агар шундай бўлса, чиндан бор бўлсанг, бир ҳикмат қил: шу бомбанинг аслидан бизнинг чорбоққаям биттагина ташла, шунда кун кўриб, одамга ўхшаб яшай!”(Охунжон Сафаров. Ширинқишлоқ латифалари. Бухоро нашриёти. 1994, 56 -бет).
Латифанинг энг кичик кўриниши матбуотда “ханда”лар номи билан юритилади. Хандалар бирон-бир эпизоднинг “қаймоғини” - моҳиятини бирданига кулминасион чўққига чиқаради ва диалогик нутқ воситасида уни кулгили тарзда ечимга олиб келади. Жумладан,
Фолбин мижозига фол очаяпти.
Еллик ёшгача пулсизликдан қийналасан.
Кейин-чи?
Кейинми?.. Кўникиб кетасан”.
Ҳикоя (арабча сўз, маъноси: “1) бирор нарсанинг оғзаки баёни, тафсилоти; 2) насрий йўл билан ёзилган кичикроқ бадиий асар”) – Иззат Султоннинг асосли таъкидлашича, латифа мазмунига кирган воқеадан каттароқ, аммо повестга мазмун берувчи воқеадан кичикроқ саргузаштни, кўпинча киши ҳаётида бўлган бир эпизодни тасвирлайди. Дарвоқе, у “... минглаб бўлакларга бўлинган романдир... кишилик тақдирининг поёнсиз поемасидан бир эпизод... шундай воқеа ва ҳодисани танлаб олади ва ўзининг тор рамкасида ифода этади” (В.Белинский). Ҳикояннг энг ихчам кўриниши новелла (ит. новелла - янгилик) деб юритилади. “Характернинг муайян вазиятдаги ҳолати воқеанинг кескин бурилиш нуқтасида, динамик сюжет, кучли драматизм, кутилмаган ечим асосида кўрсатиш - ҳикоя (новелла) учун энг характерли хусусиятдир” (Т.Бобоев). Абдулла Қаҳҳорнинг “Анор”, “Бемор”, “Ўғри” каби асарлари ҳикоя жанри талабларига тўлиқ жавоб бериши боис, улар мумтоз ҳикоялар саналади. Уларда китобхон учун янгилик бўла оладиган турмуш воқеалари реалистик ва қизиқарли тасвирланган.
Новелла жанри инсон ҳаётининг типик бир лаҳзасини тасвирлагани учун, шу лаҳзани шунчалик ёрқин ифодалаши керакки, унда ҳамма сўзлар бадиий “юк” ташиши, “сўз исрофгарчилигига сабаб бўладиган ортиқча деталлар ҳам бўлмаслиги” лозим. Бу ҳақиқатни сўз санъатининг буюк устаси Абдулла Қодирий “Ўқиш-ўрганиш” мақоласида А.П.Чеховнинг “Чиновникнинг ўлими” номли ғоятда сиқиқ, қуюқ ёзилган ҳикояси мисолида асослайди. У ёзади:
“Ҳикояни “сер сув” (кўп сувли) қиладиган нарсалардан бири кўрсатиш ўрнига сўзлаб беришдир. Агар Очумиловнинг “Бақаламун” эканини унинг сўзлари орқали кўрсатилмаса, автор томонидан таърифланса, дунё-дунё сўз кетар эди. Чехов буни айтиб бермасдан, Очумиловнинг ўз сўзи билан кўрсатади.
Очумиловнинг дастлабки фикри:
- Итни ўлдириш керак, қутурган бўлса ҳам ажаб эмас”.
Ит генералга қарашли, дейилгандан кейин:
-Ит нозик, сен ҳўкиздай, бўйингни қара! ”
Яна ит генералники эмас, дейилгандан кейин:
-Генералнинг итлари қимматбаҳо нарсалар эди. Бу бўлса, эгасиз дайди итга ўхшайди. Эпақалик юнги ҳам йўқ. Шундай бемаъни итни ҳам сақлайдими киши!”
Яна, ит генералники, дейилгандан кейин:
-Балки қимматбаҳо зотли итдир”.
Ошпаз, ит генералники эмас, дегандан кейин:
-Бу эгасиз дайди ит”.
Ит генералнинг акасига қарашли экани маълум бўлганда:
-Яхшигина ит кўринади. Ўлгунча югурдак кўринади”.
Мана бу диалогларга авторнинг ҳеч қандай изоҳи керак эмас. Бу диалоглар ҳам воқеани силжитади, ҳам ҳикоя қаҳрамони Очумиловни характерлайди...
“Бақаламун” ҳикоясининг бирон сўзини чиқариб ташлаш ёки бирон сўзни қўшиш мумкин бўлмаганлиги, сўзга нақадар диққат қилганлигини кўрсатади.”1

Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish