II. Олий Мажлис Сенатининг қарори билан тасдиқланган 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига асосан туманда
Чуст туманидаги 117 та фермер хўжалиги томонидан 1,2 млрд.сўм банк кредитлари олиниши ҳисобига лойиҳалар ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунда 51 та (43,6 %) лойиҳаларда иш бошланган холос. 1 ва 2 чоракларда бажарилиши лозим бўлган 12 та (10,7%) лойиҳа бажарилмасдан қолган.
Туман ҳокимлиги томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги, дастур параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилмаганлиги, лойиҳа ташаббускорлари олдида вужудга келаётган муаммолар вақтида ўз ечимини топмаганлиги, 607,0 млн.сўмлик кредитларни ўз вақтида олиб берилишига амалий ёрдам берилмаганлиги оқибатида, сервис хизматлари кўрсатиш, асаларичилик, эчкичилик, паррандачилик, қуёнчилик, интенсив боғ, қурилиш материаллари йўналишларда 66 та лойиҳалар бажарилмасдан, 266 та иш ўрни яратилмаcдан қолган. Жумладан:
“Наргизабону Расулов” ФХ иссиқхона ташкил этиш мақсадида 25,0 млн.сўм, Санамжон Санобар ФХ қурилиш материаллари ташкил этиш мақсадида,
50 млн.сўм кредит олиш учун туман Агробанкка мурожаат этган бўлсада, шу бугунга қадар ажратилмаган.
III. Тумандаги пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан ғўза парвариши доирасида агротехник тадбирларнинг бажарилиши ўрганилганда, мазкур тадбирлар барча фермер хўжаликларида ҳам бир хилда амалга оширилмаётганлигини, жумладан:
Фарухбек Усканов, Давронбек Нуралиев, Холбоев Улугбек фХларида
12,2 гектардан, Чуст Саидбек Исмоилов, Мирза Жасур Жавлон ФХларида
8-7 гектардан жами 82 га ер майдонида култивация ишларини бажариш кечикаётганлигини;
Фарухбек Усканов ФХда 9 га, Исмигул Хабибулло, Хушнудбек Шахноза, Валижон Анваржон фермер хўжаликларида 5 гектардан жами 63 га ер майдонларида ўғитлаш ишлари тўғри олиб борилмаганлигини,
Бахром Тешабоев, Курбонов Нозимжон, Иззатилла Ахтамбек фермер хўжаликларида 4-5 гектардан жами 42 га ер майдонида суспензия сепиш ишлари кечикаётганлигини кўрсатмоқда.
Ўрганиш жараёнида мазкур фермер хўжаликларининг қолоқ майдонларида ғўзани чопиқ ва кyльтивация қилиш, чуқур юмшатиш ўтказиш, cуспензия сепиш, маҳаллий ўғитлар жамғариш, ИСО қайнатмаси сепиш ва биомаҳсулотлар чиқариш каби агротехник тадбирлари бажариш учун тажрибали фермерлар бириктирилиб, чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Масъул ходимлар томонидан мазкур тадбирларнинг бажарилиши назоратга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |