IV. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги 25-сонли “Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ғўза экинларининг дала четларига 98,4 га экин ўрнига 5,6 га
(5,5%) экилиши таъминланган холос, яъни кўк пиёз 9 га, картошка (15,3 га), нўхат (23,7 га), ловия (22,6 га) га кам экилган бўлиб, бундан ташқари 28 та фермер хўжалиги томонидан 28 та дала шийпони, 42 та кам қорамол, 454 қути кам асалари уяси кам тарқатилган.
Фермерларда дала маданиятини шакллантириш, дон ва ғўза майдонларидан самарали фойдаланишни янада кучайтириш мақсадида,
6 та фермер хўжаликлари томонидан 4 та енгил конструкцияли дала шийпони,
3 бош қорамол ва 2 та 1 сотихдан иссиқхона қурилиши, дала четига
ошқовоқ, маккажўхори, дуккакли экинларни 20 кун муддатда экишлари юзасидан ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Мазкур тадбирларнинг бажарилиши масъул вакиллар томонидан назоратга олиниши лозим.
V. Туман кенгашлари моддий-техник таъминоти юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сонли қарорининг 13-бандига асосан вилоятлар ҳокимликлари Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда Кенгашнинг туман бўлимларини зарур бинолар билан таъминлаш топширилган бўлсада, туманда мазкур топшириқ бажарилиши таъминланмаган, яъни туман кенгаши ўз биносига эга бўлмасдан, туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2 хонада жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг жорий йил 18 апрелдаги
02/1-2576-сонли топшириғи билан вилоят ҳокимликларига туман кенгашларига Дамас автомашинаси ва оргтехника воситалари харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш топширилган бўлсада, бу борада Учқўрғон туман ҳокимияти томонидан тегишли чоралар кўрилмаган.
Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан пахта - ғалла ҳосилидан 1020,8 млн. сўм аъзолик бадали тўланиши лозим бўлса-да, амалда ажратилган маблағнинг 35,0 млн.сўми ёки 3,4 фоизи ўзлаштирилганлиги, аъзолик бадалларини ундиришда амалий ёрдам берилмаганлиги оқибатида туман Кенгашининг 27,3 млн.сўм қарзи шу бугунга қадар ёпилмаган, иш ҳақидан қарздорлик йиғилмоқда.
Учқўрғон туманида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини ривожлантириш мақсадида, Сиздан:
тумандаги 20 та тегишли фермер хўжаликларида ғўза парваришига оид агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини;
Агробанк туман филиалига лойиҳа ташаббускорларига 1,7 млрд.сўм кредитларни ўз вақтида ажратилишини;
кўп тармоқли фермерларни ривожлантириш Дастурига киритилган ва шу бугунга қадар бажарилмаган 96 та лойиҳаларни бажарилишини;
туман қишлоқ хўжалиги бўлимига туман кенгаши билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги 25-сонли қарори талаблари бажарилишини;
“Учқўрғон томорқа хизмати” МЧЖ фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиб, унинг фаолиятини тумандаги молиявий ва моддий жиҳатдан барқарор фермерлар билан биргаликда қайта йўлга қўйилишини;
томорқаларга бириктирилган фермер хўжаликлари томонидан томорқа ер эгаларига етказиб берилишини;
фермер ва деҳқон хўжаликларидан аъзолик бадаллари ундирилишини;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2018 йил 18 апрелдаги
02/1-2576-сонли топшириғига асосан туман ҳокимлиги томонидан туман кенгашига Дамас автомашинаси ва оргтехника воситалари харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминлашингизни ва мазкур тадбирларни бажарилишини ўз назоратингизга олишингизни сўраймиз.
Илова ___ варақда.
Do'stlaringiz bilan baham: |