O’ZBEKISTON FERMER, DEHQON XO’JALIKLARI VA TOMORQA YER EGALARI KENGASHI
|
|
СОВЕТ ФЕРМЕРСКИХ, ДЕХКАНСКИХ ХОЗЯЙСТВ И ВЛАДЕЛЬЦЕВ ПРИУСАДЕБНЫХ ЗЕМЕЛЬ УЗБЕКИСТАНА
|
100170, Тоshkent sh. Islom Karimov kochasi, 13 – uy, Tel: (998 71) 232-20-72,
Faks: (998 71) 232-20-72
|
100170 г. Ташкент, ул. И.Каримов 13,
Тел: (998 71) 232-20-72,Фaкс: (998 71) 232-20-72
|
“_______”____________2018 йил №__________
|
Мингбулоқ тумани ҳокими Т.Рафиқовга
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2018 йил 29 майда ўтказилган видеоселекторда эълон қилинган “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” доирасида берилган вазифалар ижроси Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари З.Мирзаев томонидан тасдиқланган график асосида жорий йил 5 июн куни Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сон қарори ижроси бўйича:
Фермерларни томорқа ер эгаларига бириктириш бўйича яратилган тизим доирасида аксарият хонадонларда экин экилган. Томорқаларга бириктирилган фермер хўжаликлари томонидан томорқа ер эгаларига 500 дона кўчат,
1497 дона жўжа,1357 дона қуён, 857 бош қорамол, 807 бош қўй, 510 дона асалари уяси тарқатилиб, 15 дона иссиқхона қуриб берилган.
Шундай бўлсада, тумандаги 10 та фермер хўжаликлари томонидан
1000 та томорқа ер эгаларига амалий ёрдам бериш, яъни 10 та фермер хўжаликлари томонидан 100 та томорқа ер эгаларига 1000 бош парранда,
10 бош қўй, 20 бош эчки, 6 бош қорамол, 50 бош қуён, 20 та асалари қутиси тарқатиш ва 10 та иссиқхона қуриб бериш графиги ишлаб чиқилди.
Туманда ташкил этилган “Мингбулоқ томорқа хизмати” МЧЖ томонидан молия бўлимидан олинган 50 млн.сўм пул маблағлари эвазига кам таъминланган оилаларга 6880 та кўчат тарқатилган холос, бироқ Президентимизнинг ПҚ-3680-сонли қарорида мазкур ташкилотга белгилаб берилган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ режа ва стратегияга эга эмас.
II. Олий Мажлис Сенатининг қарори билан тасдиқланган 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига асосан туманда
144 та фермер хўжалиги томонидан 2761 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиши, шундан 199 млрд.сўм банк кредити олиниши ҳисобига амалга оширилиши белгиланган бўлиб, амалда бугунги кунда 33 та (22,9 %) лойиҳаларда иш бошланган холос. 1 ва 2 чоракларда бажарилиши лозим бўлган 84 та
(58,3%) лойиҳа бажарилмасдан қолган.
Туман ҳокимлиги томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги, дастур параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилмаганлиги, лойиҳа ташаббускорлари олдида вужудга келаётган муаммолар вақтида ўз ечимини топмаганлиги, Агробанкдан 1480,0 млн.сўмлик кредитларни ўз вақтида олиб берилишига амалий ёрдам берилмаганлиги оқибатида, тегирмон ва шоли тозалаш балиқчилик, паррандачилик асаларичилик, мевани қайта ишлаш, сервис хизматлари каби йўналишларда 37 та лойиҳалар бажарилмасдан, 140 та иш ўрни яратилмаcдан қолган.
Жумладан: Рахимжон ФХ ер сўраб 20 майда ҳокимликка мурожаат этган бўлсада, ер ажратиш жараёни асоссиз равишда орқага суриб келинмоқда, Уринов Элмурод ФХ гаров таъминоти борасида муаммолари мавжудлиги сабабли, банкдан кредит олаолмаган, “Тулабой кулдоши” ФХ дастурга йил бошида киритилган бўлсада, шу бугунга қадар шу бугунга қадар ўз режаси эга эмас.
III. Тумандаги пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан ғўза парвариши доирасида агротехник тадбирларнинг бажарилиши ўрганилганда, мазкур тадбирлар барча фермер хўжаликларида ҳам бир хилда амалга оширилмаётганлиги, жумладан: Омонбой (5 га), Истиқбол олтин замин
(2 га), Маржон Ахрорбек (3 га), Акрамжон Қўзибоев фермер хўжаликлари томонидан (2 га) ер майдонида чуқур юмшатиш ишларини бажариш кечикаётганлиги,
Абдулхай Жавлон Бахриддин (4 га), Рўзахон Афзалбек (8 га), Хошимали Намуна ва Порлоқ янги замин фермер хўжаликларида 15 гектардан
ер майдонларида культивация ишлари тўғри олиб борилмаганлиги,
Ўлмасов Пўлат Бахтиёрович (15.8 га), Акмалжонов Валижон (13.3 га), Низомиддин Йигиталиев фермер хўжалигида 31 гектардан ер майдонларида суспензия сепиш ишлари кечикаётганлиги, Лайло Ойбек (26.4 га), Кибриё Асрор фермер хўжалигида шира траписига қарши ишлов берилмаганлиги аниқланди.
Агротехник тадбирларни бажаришда сусткашликларга йўл қўйган мазкур
20 та фермер хўжаликларига тажрибали фермерлар ва туман кенгашларнинг ходимлари бириктирилиб, чоралар кўрилиши топширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |