II. Олий Мажлис Сенатининг қарори билан тасдиқланган 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига асосан туманда
Учқўрғон туманидаги 121 та фермер хўжалиги томонидан 3,0 млрд.сўм банк кредитлари олиниши ҳисобига лойиҳалар ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунда 25 та (20,6 %) лойиҳаларда иш бошланган олос. 1 ва 2 чоракларда бажарилиши лозим бўлган 16 та (13,2%) лойиҳа бажарилмасдан қолган.
Туман ҳокимлиги томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги, дастур параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилмаганлиги, лойиҳа ташаббускорлари олдида вужудга келаётган муаммолар вақтида ўз ечимини топмаганлиги, 1,7 млрд.сўмлик кредитларни ўз вақтида олиб берилишига амалий ёрдам берилмаганлиги оқибатида, сервис хизмати кўрсатиш, мева сабзавотларни қайта ишлаш, гўштни қайта ишлаш, сутни қайта ишлаш, музлатгич омборхона, қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуён, қўйчилик, эчкичилик, қурилиш материаллари, интенсив боғ йўналишида йўналишларда 96 та лойиҳалар бажарилмасдан, 542 та иш ўрни яратилмаcдан қолган. Жумладан:
“Анваржон, Акмалжон, Акромжон” ФХ 64,0 минг АҚШ доллари сўраб Халқ банкига 2 ой муқаддам мурожаат этилган бўлсада, кредит аждратилмаган, “Учқўрғон имкон чорва” ФХ 43 бош қора мол олиб келиб, туман ҳокимлигига ер ажратиб беришни сўраб мурожаат этган бўлсада, шу бугунга қадар ажратилмаган бундан ташқари, Янгиер келажак жавохири, Мавдлуда опа, Муқаддас замин боги, Сохибилло каби ФХларига туман Агробанкдан кредитлар ажратилмаслиги оқибатида дастур параметрлари бажарилмай қолган.
III. Тумандаги пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан ғўза парвариши доирасида агротехник тадбирларнинг бажарилиши ўрганилганда, мазкур тадбирлар барча фермер хўжаликларида ҳам бир хилда амалга оширилмаётганлигини, жумладан:
Уғилхон фХ 10 га, Оқтовлик олтин тола Комилжон ўғли Ботиржон ФХларида
4-5 гектардан ер майдонида култивация ишларини бажариш кечикаётганлигини;
Шохрух Мирозомиддинов ФХда 11 га ер майдонида ўғитлаш ишлари тўғри олиб борилмаганлигини,
Қайқи мўл ҳосил ФХда 20 га, Жамолидин Низомжон, Жўравой Хожи, Алишер Муҳиддин ФХларида 13-15 гектардан, Навоий муқаддас замин ФХда 8 га жами 121 га ер майдонида суспензия сепиш ишлари кечикаётганлигини кўрсатмоқда.
Ўрганиш жараёнида мазкур фермер хўжаликларининг қолоқ майдонларида ғўзани чопиқ ва кyльтивация қилиш, чуқур юмшатиш ўтказиш, cуспензия сепиш, маҳаллий ўғитлар жамғариш, ИСО қайнатмаси сепиш ва биомаҳсулотлар чиқариш каби агротехник тадбирлари бажариш учун тажрибали фермерлар бириктирилиб, чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Масъул ходимлар томонидан мазкур тадбирларнинг бажарилиши назоратга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |