“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” Акциядорлик Жамияти
“КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Indorama Kokand Fertilizers “Indorama Kokand Fertilizers
and Chemicals” АЖ and Chemicals” АЖ
Касаба уюшма қўмитаси Корхона раҳбари:
раиси: ________Монаранжан Наяк
________Ҳамдамов И.И. «___»___________20___й.
«___» __________20___й.
“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals”Акциядорлик Жамиятида
газдан хавфли ишларни хавфсиз ўтказишни тўғрисида
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича йўриқномаси
“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals”Акциядорлик Жамиятида
газга хавфли ишларни хавфсиз ўтказишни
ташкил этиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ ЙЎРИҚНОМА
ТХ-10
Киритилган сана: «___»____ 20___й. Амал қилиш муддати: «___»____20___й.
Мундарижа
УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
Ушбу йўриқнома "Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals" АЖнинг цех ва участкаларида газдан хавфли ишларни олиб боришни ташкил этиш ва хавфсизликни таъминлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Намунавий йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
рухсат этилган зарарли моддалар миқдори (ПДК-предельно-допустимая концентрация вредных веществ) деб – ишчининг 8 соатли иш жойидаги, бутун иш фаолияти давомида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган чегараланган зарарли моддалар меъёрий миқдорига айтилади.
фильтрли газниқобларни - ҳавода зарарли газларнинг миқдори 0,5% дан ошмаган бўлса, кислород миқдори 20% дан кам бўлмаганда қўллашга рухсат берилади.
шлангли газниқобларни - ҳавода зарарли газларнинг миқдори 0,5% дан кўп бўлганда ҳамда ишчи зонада қандай зарарли моддалар борлиги номаълум бўлганда, кислород миқдори 20% дан кам бўлганда қўллашга рухсат берилади.
Ушбу йўриқнома кучга кириши билан ташкилотда газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб бориш ва корхона бўйича ёмкост ичидаги ишларни ташкиллаштириш ва хавфсиз ўтказиш бўйича аввал қўлланилган барча кўрсатмалар бекор қилинади.
Ушбу газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб бориш йўриқноманинг талаблари корхона ишчи-ходимлари, шунингдек корхонада шартнома асосида хизмат кўрсатаётган ташкилотлар томонидан бажарилади.
Газдан хавфли ишларни бажаришда учинчи томон ташкилотлари ушбу йўриқномада кўрсатилган талаблар қоидаларга риоя қилиш мажбурдирлар.
Газдан хавфли ишларга, кузатув, тозалаш, тамирлаш, технологик ускуналарни босимларини пасайтириш билан боғлик, шу билан бир қаторда резервуарларни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш ва ўтказиш, қудуқларни таъмирлаш, кўздан кечириш ва шамоллатиш, ёмкостлар ичида, аппарат, цистерна, коллектор, қудуқ, туннел, траншея, чуқурлик, блок-бокс ва бошқа шунга ўхшаш жойларда бажарилаётган ишлар, янги қурилган газ қувурларини ишлаётган газ тармоғига улаш, ташқи газ қувурларидан сув ва конденсатни чиқариш, газ сизиб чиқишини бартараф этгунга қадар, газ сизиб чиқаётган жойлардаги ерни кавлаш, газ қувурларини узиб қўйиш, уларнинг ичидаги ҳавони сиқиб чиқариш (продувка) ва демонтаж қилиш, газ баллонли автомобилларга газ тўлдириш, ҳамда иш жараёнида иш ҳудудига портловчи ва ёнишга хавф туғдирувчи зарарли парлар, зарарли газлар ва бошқа инсон организмига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни келтириб чиқарувчи, портлаш ҳосил қилувчи, ёнғинга хавфли шу билан бирга ҳаво таркибида кисларод миқдори (20% дан) паст бўлган ҳолатлардаги ишлар киритилади.
Корхонадаги ҳар бир цех (участка, бўлим, хизмат) газга хавфли ишларнинг рўйхатини ишлаб чиқиши керак. Рўйхатда газдан хавфли ишларни алоҳида кўрсатиш керак.
Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб бориш учун 3-иловадаги шакл бўйича наряд-рухсатнома ёзма равишда расмийлаштирилиши керак.
Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб бориш учун наряд-рухсатнома расмийлаштирмасдан олиб бориладиган газдан хавфли ишлар 4-илова шаклидаги журналга иш бошлашдан олдин албатта қайд қилиниши керак.
Иш бажариш жараёнида фавқулотда вазиятларни ва аварияларни келтириб чиқарувчи ҳодисаларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиши керак.
Газдан хавфли ишларнинг рўйхати цех, участка, хизмат бошлиғи томонидан ишлаб чиқилиб, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, ишлаб чиқариш бўлими, газдан қутқариш отряди командири, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими, фуқаро муҳофазаси муҳандиси ва ўт-ўчириш командаси билан келишилади, корхона рахбари ёки ишлаб чиқариш бўйича директор (бош муҳандис) томонидан тасдиқланади.
Рўйхат камида 1 йилда бир марта кўриб чиқилади ва қайта тасдиқланади. Уларга аппаратлар ичида олиб бориладиган, қуритиш барабанлари, қуритиш печлари, аммонизатор барабан, реакторлар, резервуарлар, цистерналар, ёмкост ва шунга ўхшаш ускуналар, шунингдек коллекторлар, туннеллар, қудуқлар, чуқурлар ва бошқа шу каби жойларда олиб бориладиган ишлар киради.
Рўйхатда қуйидагилар кўрсатилиши керак: цех, участка, хизмат (бўлинма, установка), жойи ва иш тури, иш бажариш жараёнида бўлиши мумкин бўлган зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари, бажарувчилар тоифаси (ишлаб чиқариш ходимлари, газдан қутқариш командаси аъзолари), бажариладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар,
Агар тасдиқланган рўйхатга киритилмаган газдан хавфли ишларни бажариш зарурати бўлса, 11-бандда белгиланган рўйхатга 10 кун ичида кейинги тузатишлар билан киритган ҳолда, ушбу йўриқномадаги наряд-рухсатнома бўйича бажарилиши керак.
Наряд-рухсатнома 2 (икки) нусхада тузилади ва газга хавфли ишларни хавфсиз ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, унда кўрсатилган талабларни бажариш учун тайёрлашга ва олиб боришга жавобгар шахсларга юклатилади.
Қуйида келтириладиган ишларни йўриқномаларга мувофиқ наряд-рухсатнома тузмасдан олиб борилиши мумкин:
айнан бир хил шароитда, даврий равишда такрорланадиган, ўзгармас таркибдаги ишчилар томонидан бажариладиган газдан хавфли ишларга;
қудуқларни таъмирлаш, кўздан кечириш ва шамоллатиш;
ташқи газ қувурларидан сув ва конденсатни чиқариш;
буғланиб кетмаган суюлтирилган углеводород гази қолдиқларини ҳайдаб чиқариш ва тўкиш;
резервуарларни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш ва ўтказиш ишлари;
турар жой ва жамоат биноларининг газ қувурлари ва газ ускуналарига газни ўчирмасдан техник хизмат кўрсатиш;
беркитиш арматураси ва компенсаторларга техник хизмат кўрсатиш;
темир йўл ва автомобиль цистерналаридан суюлтирилган газни қайта тўкиш;
резервуарларни суюлтирилган газ билан қайта тўлдириш;
технологик жараённинг ажралмас қисми саналган саноат печкалари ва агрегатларида бажариладиган ишлар киради.
Лекин бундай ишлар газдан хавфли ишларни ҳисобга олиш журналида қайд этилиши керак. Журнал тикилган (шнурланган), муҳр билан тасдиқланган, варақлари эса тартиб бўйича рақамланган бўлиши керак. Журнал тугатилгандан сўнг цех, участка, хизмат томонидан Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлимига топширилади ва 5 йил давомида сақланади.
Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб бориш чора-тадбирлари ушбу намунавий йўриқноманинг талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган технологик регламентларда, иш жойи бўйича йўриқномаларда кўрсатилган бўлиши керак.
Наряд-рухсатнома бўйича олиб бориладиган газга хавфли ишлар, одатда, кундузи бажарилиши керак. Истисно ҳолатларда кечаси газдан хавфли ишларни бажаришга рухсат берилиши мумкин. Бундай ҳолда, газдан хавфли ишларни хавфсиз бажарилишини таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак. Аварияларни олдини олиш ва бартараф этиш ишлари исталган вақтда раҳбар ёки мутахассис иштирокида ва бевосита унинг раҳбарлиги остида бажарилади.
Газга хавфли ишларни бажаришга камида 18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини биладиган, хавфсиз ишлаш усуллари ва меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича ўқитилиб мустақил ишлашга рухсатномаси борларга рухсат берилади.
Корхонада газга хавфли ишларни хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш газдан қутқариш отряди командири ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими томонидан амалга оширилади. Назорат қилиш тартиби ва ушбу хизматларнинг унда иштирок этиш шакли намунавий йўриқнома билан белгиланади.
Кислородли-ҳимояловчи аппаратари билан жиҳозланган противогазларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган газга хавфли ишларга жисмонан соғлом, шу турдаги противогазлардан фойдаланиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган шахслар жалб қилиниши мумкин.
Ҳар бир газга хавфли ишлар учун наряд-рухсатнома расмийлаштириш билан ёки журналга қайд қилиш билан амалга оширилади, газга хавфли ишларни бажариш икки босқичдан иборат: иншоотни газга хавфли ишларни бажаришга тайёрлаш, газга хавфли ишларни олиб бориш.
Газга хавфли ишларни бажариш учун технологик жараённи бошқариш билан машғул бўлмаган ва газга хавфли ишларни хавфсиз амалга оширишни биладиган муҳандис-техник ходим масъул шахс қилиб тайинланади. Агар иш газдан қутқариш отряди ёки учунчи томон ташкилотлари ходимлари томонидан бажариладиган бўлса, ўзларидан ишларни олиб борувчи жавобгар шахс (муҳандис-техник ходим) тайинланади.
Газ қувурлари, арматуралари ва асбобларининг герметиклигини олов билан текшириш ман этилади, герметиклиги совун эмульсияси ёки газ анализатори билан текширилиши керак.
Газга хавфли ишлар амалга оширилаётган жойларда чекиш, бегона кишиларнинг бўлиши ва очиқ олов манбаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Қозонлар ёки бошқа газлаштирилган агрегатлар ичини кўздан кечириш ва таъмирлаш вақтида, улар газ қувуридан тиқинлар ёрдамида ўчирилиши керак. Қозон ёки агрегатнинг ўтхонаси ичида ишлашга, улар шамоллатилганидан ва газланганлиги текширилгандан сўнггина рухсат этилади.
Махсус мосламалар (скоба, нишаб тушиш жойлари) бўлмаган ҳолда қудуқ, котлован ва шунга ўхшаш жойларга тушириш ва кўтариш учун иш жойига металл нарвон ўрнатилади. Нарвон етарли даражада узунликка эга бўлиши керак, қудуқ, котлован, люк, резервуар ва бошқа жойларга қўйилганда унинг мувозанатини сақлаш учун, қотириб туриш мосламалари бўлмоғи шарт.
Тор ва усти (тўла ёки қисман) ёпиқ котлованлар, траншеялар, қудуқлар, галереяларда газга хавфли ишлар олиб борилиши мумкин эмас. Кўрсатилган жойларда газдан хавфли ишлар олиб борилиши фақатгина доимий сўрма вентиляция ишлаб турганда рухсат берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |