Открытое акционерное общество "Farg'onaazot"


VI. ЁМКОСТЛАР ИЧИДА ИШЛАШНИНГ ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ



Download 261,5 Kb.
bet7/10
Sana23.02.2022
Hajmi261,5 Kb.
#171612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5210891332687497805

VI. ЁМКОСТЛАР ИЧИДА ИШЛАШНИНГ ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ.



  1. Очилиши, текширилиши, тозаланиши ёки таъмирланиши керак бўлган ёмкостлар маҳсулотлардан бўшатилади, стандарт тиқинлар ёрдамида ( наряд-рухсатномага илова қилинган чизма (схема) бўйича) ва кимёвий маҳсулотларнинг хусусиятларига қараб мавжуд ускуналар ва қувурлар тизимидан узилади, ювилади, пар билан буғланади (пропарка), инерт газ ва ҳаво билан тозаланади.

  2. Объектни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар рўйхатига киритилган ва наряд-рухсатноманинг 7-бандида назарда тутилган тиқинларни (заглушка) ўрнатиш ва олиб ташлаш бўйича ишлар, наряд-рухсатномани қўшимча рўйхатдан ўтказишни талаб қилмайди ва уни тайёргарлик ишларини олиб борувчи ходимлар томонидан ҳам, ушбу ишларни бажарувчи ишчилар ҳам амалга ошириши мумкин. Аппарат ичидаги ишларни бажариш учун тиқинларни ўрнатишда (олиб ташлашда) хавфсизлик чоралари наряд-рухсатноманинг 6-бандида кўрсатилиши керак.

  3. Иситиладиган ёмкост ичида иш бошлашдан олдин 300С гача совитилиши керак. Айрим холатларда ишларни юқори хароратда бажариш зарурати туғилса қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилгандан сўнг (тоза ҳаво билан пуфлаш, махсус кийим, пойафзалларни фойдаланиш, ишда тез-тез танаффуслар қилиш ва бошқалар) иш бажарилишига рухсат берилиши мумкин.

  4. Ёмкостлар ичида ёки газга хавфли иш олиб бориладиган жойларда иш бошлашдан олдин, кўринадиган жойга “Газга хавфли иш” плакати жойлаштирилади ва иш оҳирида газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахснинг кўрсатмаси бўйича олиб ташланади.

  5. 1 м дан чуқур қудуқлар, туннеллар, ёмкостлар, ҳандақ ва котлованларда, коллекторларда ва резервуарлар ичида таъмирлаш ишларини камида 3 ишчидан иборат бўлган, улардан бири раҳбар бўлган бригада амалга ошириши керак. Қоида бўйича, ёмкост ичида ишлашга бир кишига рухсат берилади. Агар ёмкост ичида кўп ишчилар билан иш олиб борилганда, кузатувчилар сони кўпайтирилади (камида 1та ишчига 1 та кузатувчи), газ ниқоблари шлангларини тартибли жойлаштириш, қутқарув арқонлари ва алоқа мосламалари билан иш жойи таъминланади, ишга қўйиш ва эвакуация қилиш тартиби ва қўшимча хавфсизлик чоралари ишлаб чиқилиб наряд-рухсатномага қайд қилинади.

  6. Барча ҳолатларда ёмкостга тушаётган ишчи ҳимоя камари ва қутқарув арқонини тақиши керак.

  7. Шлангли газниқоблар, қутқарув камарлари, камар карабинлари ва қутқарув арқонлари ҳар 6 ойда камида бир марта мутахассис ёки раҳбар бошчилигида синовдан ўтказилиши керак. Ишчи ва кузатувчи ўртасида визуал (кўриниб турувчи) алоқа бўлмаса, шартли сигналларни етказиб бериш тизими ўрнатилиши керак.

  8. Ёмкост ичида ишлар олиб борилаётганида, ёмкост люки ёнида, ўзи билан бирга ҳимоя газ ниқоби бўлган кузатувчи тайёр ҳолатда туриши керак. Бундан ташқари, у мажбурий:

  • ишчиларнинг сигналлари ва хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бориш;

  • газниқоб шланги ва ҳаво берувчи мосламаси ҳолатини кузатиб бориш;

  • қутқариш-сигналли арғамчининг бўш учини ушлаб туриш;

  • вазият тақозо қилганда жавобгар шахс ва газдан қутқариш отряди вакилини чақириш.

  1. Агар ёмкост ичидаги ишчининг ҳаракатларида одатдаги хатти-ҳаракатлардан оғишлар бўлса (безовталик белгилари, газ ноқобини олиб ташлашга уриниш), шунингдек унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бошқа ҳолатлар бўлса, иш дарҳол тўхтатилиши керак ва ишчи ёмкостдан чиқариб юборилиши керак.

  2. Ёмкост ичидаги иш тугагандан сўнг, люкларни ёпишдан олдин ишларни олиб боришга жавобгар шахс, ёмкостда одамлар қолмаганлигига, асбоб-ускуналар, материаллар олиб ташланганлигига ва бегона нарсалар қолмаганлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши ва бу ҳақда наряд-рухсатноманинг 15-бандига қайд қилиб қўйиши керак.

  3. Қудуқларда (колодс), канализация тармоқларида, туннелларда ва шунга ўхшаш иншоотларда иш олиб боришда, ушбу объектлар билан технологик алоқаси бор цех (участка, бўлим, хизмат) бошлиқлари билан келишилган бўлиши керак (наряд-рухсатнома орқали), улар иш жойига зарарли ва портловчи моддаларнинг чиқиндиларини чиқармаслик бўйича чоралар кўришлари керак.

  4. Қудуқларда иш олиб бориш вақтида люклари тўсиб қўйилиши ва кечқуринлари ёритилиши керак.

  5. Ёмкостларнинг ички юзаларини ҳимоя қатламлари билан қоплаш ишларини олиб бориш жараёнида ажралиб чиқувчи зарарли ва портлашга хавфли маҳсулотлари доимий ва мажбуран олиб ташлаш таъминланади.

  6. Ёмкостларда оловли ишларни олиб бориш учун барча люклар очилади ва ҳаво алмашинуви амалга оширилади. Улар амалга оширилгач, “Саноат хавфсизлиги” Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланаган “Портлаш хавфи ва портлаш-ёниш хавфи бор объектларда оловли ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил қилиш бўйича намунавий йўриқнома” ва корхонанинг тегишли йўриқномаси талабларига асосан наряд-рухсатнома очилади, ҳамда оловли ишларни олиб боришга рухсат берилади.

  7. Газга хавфли ишларни бажаришда ҳимоя воситаларининг тўғри қўлланилиши ва ишлатилиши газдан қутқариш отряди вакили томонидан назорат қилинади, ушбу ишларни хавфсиз бажариш бўйича буйруқлар ишчилар ва ишни бажаришга жавобгар шахслар учун мажбурийдир.


  1. Download 261,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish