Открытое акционерное общество "Farg'onaazot"



Download 261,5 Kb.
bet3/10
Sana23.02.2022
Hajmi261,5 Kb.
#171612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5210891332687497805

Газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахс мажбуриятлари:

  • объектни тайёрлаш учун жавобгар шахс билан биргаликда тайёргарлик тадбирларининг тўлиқлигини, объектни ишлар бажаришга тайёрлигини текширади;

  • бажарувчилар билан шахсий ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва ишга яроқлилиги, бажариладиган ишларнинг табиатига мослигини текширади;

  • газга хавфли ишларни бажарувчиларга ишни хавфсиз олиб бориш қоидалари ва жабрланувчини хавфли зонадан олиб чиқиш тўғрисида йўл-йўриқ беради (Газга хавфли ишларни бажарувчиларига йўл-йўриқ беришда тахминий дастури 1-иловада келтирилган).

  • объектни ва ишчиларни иш бошлашга тайёрлиги тўғрисида газдан қутқариш отрядини (меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлимини) огоҳлантириш, газга хавфли ишлар олиб борилиши жараёнида газдан қутқариш отряди вакили иш жойида доимий мавжуд бўлиши мажбурий бўлмаган ҳолларда ишни вақти-вақти билан текшириш ва наряд-рухсатномада текширув ёзувлари қайд қилинганлигини кузатиб бориш.

  • газга хавфли ишларни олиб боришда ҳаво муҳити ҳолатини назорат қилиш ишларини олиб бориш.

  1. Газга хавфли ишларни назорат қилувчи газдан қутқариш отряди вакили мажбуриятлари:

а) Газдан қутқариш отряди хонасида бўлиш:

  • вакил (навбатчи) отряд бошлиғидан газга хавфли ишларни хавфсиз ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича йўл-йўриқ олиш ва бажариладиган газга хавфли ишларнинг жойи ва хусусияти билан танишиш;

  • газга хавфли ишларни рўйхатга олиш китобига имзо қўйиш ва ишларни амалга ошириладиган жойда кузатиб бориш.

б) газга хавфли ишларни ўтказиш жойида:

  • бригада (ижрочилар) таркибини текшириш ва уларнинг фимилияларини наряд-рухсатномадаги ёзувлар билан таққослаш;

  • ишчиларнинг саломатлиги ва аҳволи тўғрисида сўров ўтказиш орқали ишонч ҳосил қилиш;

  • бригаданинг аъзоларида наряд-рухсатномада кўзда тутилган шахсий ҳимоя воситалари бор йўқлигини текшириш ва уларнинг иш ҳолатида эканлигига, ҳамда шлангли газ ниқобининг барча таркибий қисмлари ўз вақтида синовдан ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилиш;

  • иш бошлашдан олдин ва иш пайтида ҳаво муҳитини тахлил қилиш натижалари билан танишиб чиқиш. Камчиликлар бўлмаса наряд-рухсатномани имзолаш;

  • газга хавфли ишларни олиб борувчи жавобгар шахснинг рухсатидан сўнг, кузатувчи билан биргаликда аппарат, ёмкост ёки бошқа қурилмалар ичига ишчилар тушишини назорат қилиш;

  • ишларни олиб борувчи жавобгар шахс билан биргаликда ёмкостда ичида ишлайдиган ишчининг иш вақти ва дам олиш вақтини, ҳамда алоқа сигналларини белгилаб олиш.

в) ёмкост ичида ишлар олиб борилганда:

  • аппарат, ёмкост ёки бошқа қурилмаларнинг люки ёнида ҳар доим бўлиш ва ишларни кузатиб бориш;

  • ишчининг сигналларини ва хатти-ҳаракатларини кузатиб бориш;

  • кузатувчини ёмкост люки ёнида бўлишини, ишчи сингари ўзига юклатилган вазифаларни бажаришини, доимий равишда ишчи билан шартли алоқада (қутқарув арқонининг тебраниши) бўлиб туришини назорат қилиш;

  • ишчи ҳушини йўқотган тақдирда, шлангли газ ниқобда кузатувчини ёмкостга зудлик билан тушишини ва жабрланувчини тортиб олишни таъминлаш;

  • агар керак бўлса газдан қутқариш отрядига қўнғироқни ташкил қилиш ва жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш.

  1. Газга хавфли ишларни хавфсиз бажарилишини назорат қилувчи газдан қутқариш отряди вакили қуйидаги ҳолларда газга хавфли ишларни бажаришга рухсат бермаслик ҳуқуқига эга:

  • ишдан олдин ва иш пайтида ҳаво муҳити таҳлили натижаларининг йўқлиги;

  • шахсий ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналар, мосламалар ва бошқа хавфсизлик воситаларининг тўлиқ эмаслиги ва носозлиги;

  • ўзларини ёмон ҳис қилиш ёки жамоа аъзоларидан бирида безовталик аломатларини сезса;

  • наряд-рухсатномада кўрсатилган тегишли шахсий ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналар, мосламалар ва бошқа хавфсизлик воситаларининг етишмаслиги;

  • газга хавфли ишлар бажариладиган жойда ишни олиб боришга жавобгар шахс ёки кузатувчининг йўқлиги.

  1. Газдан қутқариш отряди вакили барча ишларни тўхтатиши тўғрисида, ишларни олиб боришга жавобгар шахсни хабардор қилиши керак.

  2. Смена бошлиғи билан келишилган ҳолда, газдан қутқариш отряди вакили томонидан наряд-рухсатнома тасдиқланади ва иш жойи, ҳимоя воситалари ҳолати, ишчилар ишларни бажаришга тайёрлиги текширилгандан сўнг, газга хавфли ишларни бажаришга рухсат берилади.

  3. Смен бошлиғи зиммасига юклатилган жавобгарлик:

  • наря-рухсатномаси ёки тегишли йўриқномаларда назарда тутилган барча чора-тадбирларни ишчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

  • газга хавфли ишларни бажариш кетма-кетлигини ва режимини таъминлаш;

  • ҳаво муҳити ҳолати устидан назоратни таъминлайди;

  • газга хавфли ишлар бажарилаётган иш жойига бегоналарни киришига йўл қўймайди;

  • ишчининг соғлиғи ёмонлашганда ишларни дарҳол тўхтатиб, цех (участка, бўлим, хизмат) бошлиғига хабар бериш ва ишчининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш;

  • иш охирида смена бошлиғи билан биргаликда ишнинг тўлиқлиги ва сифатини текшириш, ҳамда наряд-рухсатномани ёпиш.

  1. Газга хавфли ишларни бажарувчилар наряд-рухсатномасиз бажариладиган газга хавфли ишларни рўйхатга олиш журналига қайд қилинган, наряд-рухсатномада ёки тегишли йўриқномаларда назарда тутилган барча хавфсизлик чораларини амалга оширишга жавобгардур.

  2. Газга хавфли ишларни бажарувчилар мажбуриятлари:

  • ишларни хавафсиз олиб бориш бўйича йўл-йўриқ олиш ва наряд-рухсатномани имзолаш;

  • бажариладиган ишларнинг шартлари, ҳусусиятлари ва хажми билан танишиб чиқиш;

  • фақат наряд-рухсатномада кўрсатилган ишларни бажариш;

  • ишни фақат ишларни олиб борувчи жавобгар шахснинг кўрсатмаси билан бошлаш;

  • ҳимоя воситаларини қўллаш ва наряд-рухсатномада кўзда тутилган хавфсизлик чораларига риоя қилиш;

  • хавфли моддалар билан зарарланиш белгиларини, алоқа ва сигнализация ускуналарининг жойлашишини, жабрланганларни хавфли ҳудудлардан олиб чиқиш тарбибини билиш;

  • жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шахсий ҳимоя воситалари, қутқариш ускуналари ва воситалардан фойдаланиш;

  • ҳамкасбларнинг аҳволини кузатиб бориш, уларга керакли ёрдамни кўрсатиш. Агар ўзининг соғлиғи ёмонлашса ёки ҳамкасбларида ноқулайлик аломатларини сезса, ишни дархол тўхтатади ва ишларни олиб борувчи жавобгар шахсга хабар беради;

  • хавфли вазият юзага келган тақдирда, шунингдек, цех бошлиғи, ишларни олиб боришга жавобгар шахс, смена бошлиғи, газдан қутқариш отряди вакили, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими ходими, назорат органлари вакилларининг талабига биноан ишлар тўҳтатилади;

  • иш тугагандан сўнг, иш жойини тартибга келтирилиб, асбоблар, мосламалар ва бошқа нарсалар олиб ташланади.

  1. Газга хавфли ишлар олиб борилаётган объектда, раҳбарлик фақат битта шахс томонидан бажарилади. Газга хавфли ишларга раҳбарлик қилаётган шахсдан бошқа шахс ишчиларга бевосита кўрсатмалар бериши таъқиқланади. Газга хавфли ишларни бажариш вақтида қатнашаётган бошқа мансабдор шахслар ва раҳбар ходимлар ишчиларга кўрсатмаларни фақат иш олиб боришга раҳбар шахс орқали беришлари мумкин.


Download 261,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish