O’rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 6,66 Mb.
bet26/136
Sana14.04.2022
Hajmi6,66 Mb.
#551160
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   136
Bog'liq
KHY 3 kurs-2021majmua

Кичик мутахассис – бу таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига бериладиган малака даражасидир.
Кичик мутахассис:
- тегишли ижтимоий ишлаб-чиқариш соҳасида унинг унумли фаолият кўрсата олишини таъминлайдиган назарий ва амалий билимлар мажмуасига, касбий билим, малака ва кўникмаларга эга;
- мазкур жамиятда ўзининг муваффақиятли ҳаёт даражасини таъминлайдиган умумий ва касбий маданиятга, ижтимоий аҳамиятли хусусиятларга ва шахсий сифатларга эга.
Ихтисослик – бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари Билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуаси.
Тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликларнинг умумдавлат таснифлагичи (ТЙКМУТ) – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасаларида кичик мутахассислари тайёрлаш бўйича тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликларнинг тизимлаштирилган рўйхати.
ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари касблар ва мутахассисликлар коди – касбий фаолият соҳаларига мувофиқ касблар ва мутахассисликлар бўйича тайёрлов йўналишлари ихтисослаштирилган рўйхатининг рақамли белгисидир.
Кодда биринчи учта рақам касбий фаолият соҳаларини ифодалайди.
010 – соноат;
020 – транспорт;
030 – алоқа;
040 – қурилиш;
050 – уй-жой коммунал хўжалиги;
060 – қишлоқ ва ўрмон хўжалиги;
070 – соғлиқни сақлаш;
080 – маориф;
090 – маданият ва санъат;
100 – ижтимоий-иқтисодий соҳа;
110 – савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари.

Умумтаълим ўрта мактабини тугатгандан кейин сизларнинг ҳар бирингиз: энди қаерга кириб ўқиш керак, касб таълимини қаерда давом эттириш мумкин? — деган масалани ҳал қилишингиз керак бўлади.


Сиз ўрта умумтаълим мактабининг VIII-IХ синфларида ўқиб юрган вақтингизда ўзингиз танлаган соҳадаги оммавий ишчи касбларидан бирини эгаллаб олишингиз мумкин. Ўқув муассасси атрофида корхонасидаги махсус жиҳозлаб қўйилган иш жойида касбга оид билим олишингиз, маҳорат ва малака ҳосил қилишингиз мумкин. Булар мактабни тугаллаётганингизда сизга малака разряди олишда зарур бўлади.Мактабда ўрганилган касбни кейинчалик корхоналарда ишлаш жараёнида ёки касб-хунар коллежларининг ўрта умумтаълим мактабларини битириб чиқкач ёшлар учун очилган бўлимларида ўқиб такомиллаштириш, малака ошириш мумкин.Кўпгина касблар узок муддат махсус тайёргарликни талаб қилади. Бундай касбларга ўргатиш касб-хунар коллежларида амалга оширилади. Улар 3-4-разрядли малакали ишчиларни тайёрлайди. Касб-хунар коллеж ўқувчилари ишчи мутахассислиги билан бирга умумий ўрта маълумот тўғрисида аттестат ҳам оладилар. Касб-хунар коллежларга қабул тўлиқсиз ўрта умумтаълим мактабини тўгатганлик тўғрисидаги шаҳодатномага қўйилган баҳолар бўйича конкурс тарзида танлаб олиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ўқишга кираётган ўсмирнинг у ёки бу касбда ишлаши соғлиғига тўғри келиш-келмаслиги ҳам ҳисобга олинади.. Ўқишда ва жамоат ишларида ўзини кўрсатган илғор ўқувчилар учун ҳар хил мукофотлар ва стипендиялар (шу жумладан, Касаба уюшмалари Марказий Кенгаши махсус стипендиялари) тайинланади. Ўқиш даврида, ишлаб чиқариш практикасида қилинган ишлар учун ўқувчиларига иш ҳақи тўланади.Касб-хунар коллежларда ихтирочилар ва рационализаторлар жамиятининг бошланғич ташкилотлари, илмий жамиятлар, тўгараклар, спорт секциялари ва шу кабилар иш олиб боради. Касб-хунар коллежларга ўқувчилари томонидан киритилган рационализаторлик таклифлари кўпинча корхоналарда ишлаб чиқаришга жорий этилади ҳамда сезиларли даражада иқтисодий самара беради.Касб-хунар коллежларни битириб чиққан ёшлар олган касблари ва мутахассисликларига мувофиқ келадиган иш билан таъминланадилар. Билим юртида ўқиган вақтлари уларнинг умумий меҳнат стажига киради.Касб-хунар коллежларда мамлакатимиз халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун ўрта бўғиннинг малакали мутахассисларини тайёрлаш амалга оширилади. Бундай касб-хунар коллежларига техникумлар, педагогика, медицина, музика, бадиий-рассомлик ва бошқа билим юртлари киради. Касб-хунар коллежларни битириб чиққан ёшлар халқ хўжалигимизда энг кўп сонли мутахассислар отрядини ташкил қилади. Улар бригадаларга, участкаларга, сменаларга, бўлимларга ва ишлаб чиқаришнинг бошқа бўғинларига раҳбарлик қиладилар, мураккаб ускуналарга ва автоматлаштирилган системаларга хизмат кўрсатадилар, ишлаб чиқаришнинг технологик тайёргарлигини амалга оширадилар.
Касб-хунар коллежларда ўқиш муддати 3 йил. Олий ўқув юртлари халқ хўжалигининг барча тармоқлари: саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, соғлиқни сақлаш, маданият, халқ маорифи ва бошқа тармоқлар учун кенг профилдаги олий маълумотли мутахассислар тайёрлайди. Олий ўқув юртларига университетлар, институтлар, академиялар, консерваториялар киради. Олий ўқув юртларида ўқиш муддати 4 йил бакалавриат, 2 йил магистратура. Олий ўқув юртларига қабул конкурс тест натижалари бўйича амалга оширилади. Армия сафида хизмат қилиб қайтган ёшларга харбий кисм томонидан ўқишга йўлланма олган кишилар белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар (20-25% максимал балдан кушимча бал берилади). Олий ўқув юртига кириш вақтида касбга йўллаш мақсадида энг муносиб ёшларни танлаб олиш учун улар билан суҳбат ўтказилади.
Юқорида санаб ўтилган ўқув юртларининг барча типлари тўғрисида махсус справочниклардан, мактабдаги, база корхонасидаги касб танлаш марказлари ва хоналарида, шунингдек мазкур ўқув юртининг бевосита қабул комиссияларидан муфассал ахборот олиш мумкин.Мамлакатдаги касб-ҳунарга йўналтириш соҳасида умумдавлат сиёсати ўтказиш имконини берувчи умумдавлат концепциясини ишлаб чиқилди. Бу концепция асосида касб-ҳунарга йўналтиришнинг нафақат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги, балки мамлакатнинг барча ижтимоий тузилмалари миқёсидаги низомни ишлаб чиқилди.Олти ёшли болаларни умумий ўрта таълим мактаблари биринчи синфларига қабул қилишнинг қатъий ва ота-оналар учун қулай тизимини ишлаб чиқилди. Мактабгача муассасадан мактабга вақтидан илгарироқ ўтишнинг бола организмига жисмоний ва психик зарарлари ҳақидаги режавий тушунтириш тадбирларининг йўналишларини ишлаб чиқилди. Кўриб чиқилаётган муаммолар юзасидан ҳар йили республика миқёсида илмий-амалий конференция ва семинарларни тайёрланмоқда ва ўтказилмоқда.Биз биламизки, таълим жараёнининг олдида турган асосий вазифалар ўқувчиларга таълим ва тарбия беришдан иборат. Лекин, таълим жараёнини олдида турган яна бир вазифа борки, бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу ўқувчиларни касб танлашга йўллаш (қизиқтириш) масаласидир. Ҳар қандай жамият турли касбларга эҳтиёж сезади. Касблар ҳам ўзгарувчан тусга эга бўлиб, баъзи касблар “эскириб”, баъзи касблар янгича тус олса, жамият таррақиёти билан бирга янги-янги касблар ҳам пайдо бўлиб боради. Айниқса XXI асрда фан-техника ва иқтисодиётнинг юсалиши билан, жуда кўплаб янги касблар пайдо бўлди. Юқорида қайд этиб ўтганимиздек кўплаб касблар шакл ва маъно жиҳатидан бойиб борди.
Интернет маълумотларига кўра сўнгги вақтларда қуйидаги касб эгаларига энг кўп талаб сезилмоқда:

  1. Инженерлар-ҳар доимгидек энг кўп талаб этиладиган касб эгалари бўлиб қолмоқдалар. Айниқса, қурувчи-инжинер, инжинер-технолог ва инжинер-электрикларга талаб ортиб бормоқда.

  2. Ҳизмат кўрсатиш соҳасига тегишли бўлган касблар.

  3. Ахборот технологиялари бўйича мутахассислар.

  4. Тиббиёт соҳасида– офтальмолог, отоларинголог, логопед, дефектолог, эндокринолог, диетолог, аллергологлар.

  5. Экологлар.

  6. Кимёгарлар.

  7. Психолог ва шаҳсий консультантлар.

  8. Маркетологлар.

  9. Реклама агентлари.

  10. Нанотехнология бўйича мутахассислар.

Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, талаб ортиб бораётган касбларнинг кўп қисмини янги пайдо бўлган касблар ташкил этади. Лекин ҳозирги вақтда ўқув адабиётларида бу касблар тўғрисида етарли маълумотлар берилмаган.
Қуйида биз “XXI аср касблари” тўғрисида маълумотлар беришни лозим топдик.

Download 6,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish