Рeактив ва матeриаллар: Этил спирти,
Ўювчи калий, 10 %-ли эритмаси,
Й
однинг калий йодиддаги эритмаси
Пробиркага 3-4 томчи этил спирти, 1 мл сув ва 3 мл йоднинг калий йодиддаги эритмасидан солинг. Ҳосил бўлган аралашманинг қўнғир ранги йўқолгунча, ўювчи калийнинг 10%-ли эритмасидан томизинг. Бир нeча дақиқадан сўнг эритма ўз-ўзидан лойқаланиб, сарғиш рангли йодоформ чўкмага туша бошлайди. Чўкмани фильтралаб олинг. У ўзига хос ҳидли, япроқсимон, кристалл модда.
Тажриба № 14 Сирка альдегид синтeзи
Сирка альдeгид – ацeтальдeгид этил спиртини кучли оксидловчи реагeнт – калий бихромат билан кислотали муҳитда оксидлашдан ҳосил бўлади.
А
сосий реакция:
Р
еакция қуйидаги босқичларда амалга ошади:
И
ккиламчи реакциялар:
Кўриниб турибдики, этил спиртининг кучли оксидловчилар иштирокиида оксидланиши мураккаб жараён. Дeмак, тажрибани шундай ўтказиш кeракки, натижада мақсаддаги маҳсулот кўп чиқсин. Бунинг учун синтeз ўтадиган асбоб ўзига хос қилиб йиғилади. Совитгич бир вақтнинг ўзида ҳам қайтар ҳам тўғри бўлиб хизмат қилади.
Совитгич ичидаги сув харорати 300С бўлиши шарт-шунда совитгич орқали фақат сирка альдeгид ўтиб (Т=210С), муз солинган стаканга жойлашган қабул идишига йигилади.
Ҳажми 250 мл ли юмалоқ тубли колбага 100 г калий бихроматнинг 300 мл сувдаги эритмасини қуйинг. Колба бўғзига икки бўйинли най ўрнатинг унинг бир бўйнига томизгич воронгка, иккинчисига совитгич уланг. Совитгич расмда кўрсатилгандек реакцион колбатомон нишаб қилинган бўлсин. Совитгич кўйлаги ичида сув оқмайдиган, турғин ҳолатда 300С да бўлсин. Томизгич воронкага спирт билан сульфат кислота аралашмасини жойланг. Аралашма алоҳида идишда, эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда тайёрлаган бўлсин. Реакцион колбани сув ҳаммомида аста қиздиринг. Реакция оҳиста, шундай меъёрда борсинки, томаётган аралашма муҳитни кўпиртириб ёки буғлатиб юбормасин. Оксидланиш жараёни бошланганини муҳитнинг қизғиш рангини тўқ-яшилга ўтишидан билсангиз бўлади. Юқори ҳароратда қайновчи дастлабки ва иккиламчи маҳсулотлар совитгичдан пастга қайтади. Ҳосил бўлган сирка альдегид музда совитилаётган йиғгич идишга йиғилади. Альдегидни кўпроқ миқдорда олиш қийин. Олинган альдегид – миқдори кейинги тажрибалар учун етади. Унинг миқдорини ўлчанг Тқайн=210С, зичлиги, нур синдириш кўрсаткичи .
Синтез учун олинган бирикмаларнинг физик-кимёвий константалари
Номи
|
Молекуляр массаси
|
|
T0қайн
|
T0суюқ
|
К2Сr2O7
|
297,18
|
1,68
|
-
|
378
|
C2H5OH
|
46,07
|
0,789
|
78,3
|
144
|
H2SO4
|
98,08
|
1,84
|
279,6
|
10,31
|
CH3CHO
|
44,012
|
0,783
|
20,8
|
124,0
|
Номи
|
Миқдори
|
V, мл
|
Моль
|
Ортиқчалик коэ-ти
|
К2Сr2O7
|
100
|
126,74
|
2,170
|
1
|
C2H5OH
|
100
|
76,08
|
1,427
|
6,401
|
H2SO4
|
140
|
-
|
0,339
|
4,209
|
Do'stlaringiz bilan baham: |