«органик кимё»



Download 0,71 Mb.
bet1/22
Sana31.05.2022
Hajmi0,71 Mb.
#623820
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ОРГАНИК КИМЁ лаб.ишлари


«ОРГАНИК КИМЁ»
фанидан
лаборатория ишлари

Органик кимё лабораториясида ишлаш қоидалари

«Органик кимё» лабораториясида талаба ўзи ва атрофидагиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги умумий қоидаларга риоя қилиши зарур:



  1. Лабораторияда ишловичлар техника хавфсизлиги жиҳозлари ва аптечка жойлашган жойни аниқ билишлари керак;

  2. Лабораторияда талаба бир ўзи ишлаши рухсат этилмайди;

  3. Ҳар бир талаба техника хавфсизлигига риоя қилиши ва иш жойида тозаликни, тартиб ва осойишталикни сақлаши лозим;

  4. Лабораторияда овқатланиш ва чекиш қатъиян ман этилади;

  5. Тажрибани бошлашдан олдин ҳар бир талаба тажриба учун ишлатиладиган ва ҳосил бўладиган моддаларнинг ҳоссалари билан танишиб, синтезни тоза идишларда диққат ва эътибор билан бажаришлари лозим.

  6. Лабораторияда синтезни қаровсиз қолдириб, чиқиб кетиш қатъиян ман этилади;

  7. Лабораторияда ишлаганда шошилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик тажрибада хатоликка йўл қўйишга ва кўнгилсиз ходисаларга олиб келади;

  8. Ишни тугатгандан сўнг талаба албатта сув ва газ жўмракларини беркитиши, электр асбобларни ўчириш ва нихоят иш жойини тартибга келтириши зарур.



Органик кимё лабораториясида техника хавфсизлиги қоидалари

Оз миқдoрдаги моддалар билан ишлаш бахтсиз ходисаларни олдини олишга қарамасдан ҳар бир лабораторияда ишловчи, техника хавфсизлиги қоидаларини билиши ва унга тўла амал қилиши лозим:



  1. Барча лаборатория ишларида эҳтиёт чораларини кўриб, диққат эътибор билан, услубий кўрсатмага амал қилиб, моддаларнинг ҳоссалари билан тўлиқ танишгандан сўнг иш бошлаши лозим.

2. Термометр билан ишлашда алоҳида эхтиёткорлик талаб этилади. Термометр синиб қолса ҳеч нарсага тегмасдан дарҳол ўқитувчига ёки навбатчи лаборантга ҳабар бериш лозим, акс ҳолда симоб тўкилиб ва тарқалиб кетиши ва лабораториядагиларни заҳарлаши мумкин.
Симобли асбоб (термометр ёки монометр) синса, уни тезда маҳсус усуллар ёрдамида йиғиб олинг ва симоб тўкилган жойга олтингугурт кукуни сепиб уни нейтралланг (ўлдиринг).

  1. Натрий металли билан ишлашда у сақланадиган эритувчи (керосин) тубидан пинцет ёрдамида олиниб, фильтр қоғоз орасида эритувчидан тозаланади, тезда ўткир скалпел билан керакли миқдорини кесиб олиб, ортиқчасини эса қайтадан эритувчига қўшиб қўйилиши зарур. Натрий металли қолдиқлари ташлаб юборилмайди, перепараторга топширилади.

  2. Бром билан бажариладиган тажрибалар албатта мўрили шкафда ўтказилиш керак, чунки у захарли ва терини куйдиради.

  3. Ишқор, кислота ва ёнувчан суюқликларни раковинага тўкиш ярамайди. Бундай кераксиз суюқликларни маҳсус идишларга қўйиш керак. Раковинага қум, қоғоз ва шунга ўхшаш нарсаларни ташламанг.

  4. Моддаларни қиздиришга пробирка оғзи ўзингиздан ва ўртоқларингиздан бошқа томонга қаратилган бўлиши лозим.

  5. Моддаларнинг таъмини татиб кўриш қатъиян ман этилади. Қиздирилаётган моддалар ёки реакция ўтказилаётган идишларга энгашиб қараманг.

  6. Талабалар шуни унутмаслиги керакки, тажрибалар учун фойдаланилаётган моддалар кучли таъсир этувчи реагентлардан (концентрланган ишқор, кислота, альдегид, алкалоид ва бошқалар) шунинг учун лабораторияда ножўя ҳаракат қилмаслик, иш столида фақат зарур нарсаларни сақлаш лозим. Эхтиётсизлик ва юқорида айтилганларга амал қилмаслик терини ва кўзни жароҳатланишга, кийим-кечакни зарарланишига олиб келиши мумкин.

  7. Машғулот тугагач, ишлатилган моддаларни ўз жойига қўйиш, асбобларни ва шиша идишларни тозалаб ювиб, лаборантга топшириш керак.



Кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлганда кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам
1. Кислота таъсирида куйган жой аввало узоқ муддат мўл сув билан, сўнгра суюлтирилган натрий бикарбонатнинг 3-% эритмаси билан ювилади.
2. Ишқордан куйган жoй ҳам аввал узоқ муддат сув билан ва кейин сирка ёки лимон кислотасининг 3% ли эритмаси билан ювилади.

  1. Тери бромдан куйганда, терининг шу жойини кўп миқдордаги спирт билан, ёки натрий тиосульфатнинг 15-20% ли эритмаси билан ҳамда мўл сув билан ювиш лозим, сўнгра дори суртиш керак.

  2. Кўзга кислота ва ишқор томчиси сачраса кўзни аввало кўп сув билан, кейин соданинг 3% ли эритмаси билан ва охирида бор кислотанинг тўйинган эритмаси билан ювилади.

  3. Реактивлар билан киши организми оғиз орқали захарланса, кўп сув ичиши лозим. Металларнинг тузлари билан захарланганда сутли мaҳсулoтлар ичиши ёки тухум ютиши керак.

  4. Куйиш, жарохатланиш, захарланишнинг ҳaмма холатларига биринчи тиббий ёрдам берилгандан сўнг тезда яқин орадаги тез тиббий муассасага мурожат қилиш лозим.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish