Тажриба №11. Ацетиленнинг оксидланиши
Реактив ва материаллар: Ацетилен гази, 5%-ли сода эритмаси, калий перманганатнинг 0,1 % ли эритмаси; пробирка.
Пробиркага калий перманганат эритмасидан 2мл солиб, унга 2-3 томчи сода эритмасидан қўшинг, ундан ацетилен газини ўтказинг. Эритманинг ранги ўзгаради ва марганец-(IV)-оксиднинг қўнғир чўкмаси ҳосил бўлади; бу ацетиленнинг оксидланганлигини билдиради.
Ацетиленнинг оксидланиши натижасида ҳар хил моддалар ҳосил бўлиши, шунингдек, молекуланинг учбоғ тутган жойдан парчаланиши ҳам мумкин.
Тажриба № 5 Этил бромид синтези
Реактивлар. Этил спирт, 95% -10 мл
Калий бромид -5г
Концентрланган сульфат кислота -3-5 томчи
Сув -2мл
Асосий реакция:
Р
еакция механизми:
Қўшимча реакциялар:
Хажми 25мл-ли бўлган пробиркага 4 мл концентрланган сульфат кислота ва унинг устига аралаштириб турган ҳолда 10мл совутилган 95%-ли этил спирти, сўнгра 2 мл сув қуйилади. Аралашмага 5 г яхши майдаланган калий бромид қўшилади. Реакцион аралашма паст алангада қайнаш даражасигача (30 минут атрофида) горелка ёки спиртовка ёрдамида қиздирилади ва ҳосил бўлган этил бромид 10 минут атрофида эҳтиётлик билан ҳайдаб олинади. Сув остига мойсимон этилбромид тушиши тугагунча қиздирилади. Реакция тугагач этил бромид ажратгич воронка ёрдамида сувдан ажратилади. 10-15 минутдан сўнг иссиқ этил бромид термометр ва совутгич билан жихозланган Вюрц колбасига қуйилиб, 38-390C-да ҳайдаб олинади. Этил бромиднинг ҳосил бўлиши 2,7-2,9г (52%).
Синтез учун берилган бирикмалар физик-кимёвий константалари
Бирикма
|
Молекула массаси
|
Зичлиги, d20
|
Тқайн. 0С
|
Тсуюк. 0С
|
Эрувчанлик
|
С2Н5ОН
|
46,07
|
0,789
|
78,3
|
-144
|
с., эф., хлф
|
Н2SО4
|
98,08
|
1,84
|
336,5
|
10,4
|
с., СП
|
КВr
|
119,01
|
2,75
|
137,6
|
728
|
сув, эф.
|
С2Н5Вr
|
108,97
|
1,455
|
38,4
|
119
|
эт., эф., хлф
|
Амалий қисм жадвали
Бирикма формуласи
|
Бирикмалар миқдори
|
Ортиқчалик коэффициенти
|
г
|
мл
|
моль
|
С2Н5ОН
|
31,44
|
40
|
|
|
Н2SО4
|
138
|
75
|
|
|
КВr
|
60
|
-
|
|
|
Амалий кисм жадвалини тўлғизиш учун кўрсатма матнида келтирилган бирикмалар формуласини ёзиб, уларнинг қаршисига ўша ерда келтирилган тегишли миқдорларини кўчириб ёзинг.
Бирикмалар миқдори кўрсатмада граммларда берилган бўлса, миллилитрга ёки аксинча – ҳажм бирликларида (V) берилган бўлса, масса (Р) бирликларига ўтказиш керак.
Бунинг учун Р = Vd тенгламасидан фойдаланинг. Масалан:
Жадвал тўлғизиб бўлингач, унда келтирилган, ўзингиз ҳисоблаб топган ортиқчалик коэффициентидан фойдаланиб, сизга берилган дастлабки бирикма миқдорига мос келадиган бошқа реагентлар миқдорини ҳисоблаб чиқинг.
Фараз қилайлик, сизда 25 г калий бромид бор. Ҳисоб юритиш учун шу миқдорнинг молдаги миқдорини топинг. Бунинг учун берилган миқдорни калий бромиднинг молекуляр массаси кўрсаткичига бўлиш керак:
25 г : 119,01г/моль = 0,210 моль
Демак, синтез учун 0,210 моль КВr га 2,792 марта ортиқча Н2SО4, 1,353 марта ортиқча этил спирт олиш керак:
Қилган ҳисобингизнинг тўғрилиги кўрсатмада берилган миқдорга нисбатан пропорция тузиб текшириб кўришингиз ҳам мумкин:
КBr – H2SO4
РH2SO4 учун 60 г – 138 г
25 г – х
КBr – С2H5OН
РH2SO4 учун 60 г – 31,44 г
25 г – х
Хато (Х) олинаётган реагент миқдорининг 3-5 фоизидан ошмаслиги керак. Ҳисоблаб топилган миқдорлар граммларда ифодаланган. Тажрибага олинаётган бирикмалар суюқлик (улар ҳажм бирликларида ўлчанади). Шунинг учун масса бирлигини ҳажм бирлигига ўтказиш керак:
Демак, берилган 25 г калий бромиддан оптимал миқдорда этилбромид олиш учун реакцияга 16,6 мл этил спирт ва 31,25 мл сульфат кислота олиш керак экан.
Тажриба ниҳоясида олинган бирикманинг унуми ўлчанади ва бу миқдор назарий унум билан фоиз ҳисобда келтирилгандек бир моль калий бромиддан бир моль ҳосил бўлиши лозимлигига асосланади:
КBr – С2H5OН
60 г – 31,44 г
Айтайлик, тажриба натижасида 12,4 мл этил бромид ҳосил бўлди. У 12,4 мл 1,455 г/см3 = 18,04 г.
Назарий унум 22,71 г – 100% бўлса,
18,04 г - х
Демак, амалда олинган маҳсулот назарий унумнинг 79,44 фоизини ташкил қилади.
Этилбромиднинг солиштирма оғирлиги = 1,461, синдириш кўрсаткичи = 1,4239.
Do'stlaringiz bilan baham: |