Боғнинг энергияси. Боғнинг энергияси деб уни гомолитик тарзда узиш учун сарфланадиган энергияга айтилади. У боғнинг ҳосил бўлиш энергиясига тенгдир. Энергия ккалғмоль ёки кЖғмоль ларда ўлчанади. Боғнинг ҳосил бўлиш энергияси моддаларнинг ҳосил бўлиш энергиялари асосида аниқланади. Модданинг ҳосил бўлиш энергияси эса бу бирикмаларнинг ёниш иссиқлиги асосида Аниқланади. қуйида баъзи кимёвий боғлар ва уларнинг энергиялари келтирилган:
С – С
|
83 ккалғмоль
|
бирламчи С – Н
|
96-101 ккалғмоль
|
С С
|
143 ккалғмоль
|
иккиламчи С – Н
|
94 ккалғмоль
|
С С
|
194 ккалғмоль
|
учламчи С – Н
|
89 ккалғмоль
|
5. УГЛЕРОД АТОМИНИНГ ТУЗИЛИШИ. s- ва p- ЭЛЕКТОРОНЛАР (АТОМ ОРБИТАЛАР).
Углерод атоми элементлар даврий системасида II даврда, IV группасида 6-ўринда жойлашган элементдир. 6 та протони бор углерод ядроси атрофида 6 та электрон ҳаракатланади. Бу электронлардан 2таси 1-поғонада ҳаракатланади. Н.Борнинг корпускуляр модели бўйича электронлар доиравий ва эллиптик орбиталарда ҳаракатланади. Бу орбиталар билан ядро орасидаги масофа қатъий чегараланган. Электрон бир орбитадан иккинчисига ўтиши учун нур кўринишидаги энергия ютилиши ёки ажралиб чиқиши керак.
Em - En қ h
Ядро билан орбиталар орасидаги масофа оддий бутун сонлар квадратига пропорционал равишда ортиб боради. Бу сонлар квант сонлар деб аталади. Орбитада ҳаракатланаётган электрон ҳолати 4 та квант сон билан ҳарактерланади: n, l, m, s.
n – бош квант сон, у электрон қаватнинг ядродан қандай узоқлигини билдиради 1 дан n гача бўлган сонлар қийматига эга бўлади: n қ1, 2, 3... n.
Бу электрон қобиқлар яна K, L, M, N, ... каби ҳарфлар билан ҳам кўрсатилади.
Эллиптик орбитани характерлаш учун ён (l) ва магнит (m) квант сонлар қўлланилади.
l – ён квант сон эллиптик орбитанинг кичик ўқини характерлайди. Эллиптик орбитанинг катта ўқи бош квант сон n билан характерланади. Ён квант сон 0 дан n–1 гача бўлган бутун сонлар билан ифодаланади. l қ 0, 1, 2, 3, . . . n–1.
m – магнит квант сон эллиптик орбитанинг фазода қандай жойлашганлигини белгилайди. У –l дан ...0...қl гача бўлган қийматларга эга бўлади.
s – спин квант сон электроннинг ўз ўқи атрофида айланиш импульсини кўрсатади ва -1ғ2, қ1ғ2 қийматларга эга бўлади. Бу қийматлар унинг чапга ва ўнгга айланишини кўрсатади. Паули принципига кўра, орбитада ҳаракатланаётган электронлар бир-биридан камида 1 та квант сон билан фарқ қилиши керак. Шунинг учун поғонада бўлиши мумкин бўлган электронларнинг максимал сони N қ 2n2 га тенг бўлади, бунда n – бош квант сон.
Шундай қилиб nқ1 бўлганда (1-қават, К-қават) l қ0; mқ0; sқ±1ғ2 бўлади, яъни 1-электрон қаватда 2 тагина электрон бўлади, холос. nқ2 бўлганда (2-қават, L-қават) l қ 0, 1; m қ -1, 0, қ1; s қ ±1ғ2 қийматларга эга бўлади, яъни 2-қаватда 8 та электрон кўпи билан бўлиши мумкин ва ҳ.к. Электроннинг l қ 0 бўлган ҳамма ҳолатлари шар симметриясига эга бўлиб, электроннинг бу ҳолати s ҳолат (s-электронлар) деб аталади. Углерод атомида 1-электрон қаватда 2 та (nқ1; lқ0), 2-қаватда ҳам 2 та (nқ2; lқ0, 1) s-электронлар бор. Электроннинг l қ 1 бўлган ҳолатини p-ҳолат (p-электронлар), l қ 2 бўлган ҳолатини d-ҳолат (d-электронлар) дейилади ва ҳ.к. Углерод атомининг 2-электрон қаватида 2 та p-электрон мавжуд.
Шундай қилиб углерод атомининг электрон тузилиши қуйидагича:
Атомнинг тўлқин-механик моделига кўра электрон заррача эмас, балки тўлқин табиатга эга деб қаралади. Шунинг учун Де-Брейль тенгламасига кўра m массали тезликда ҳаракатланаётган заррача тўлқин табиатига эга бўлади:
Ядро атрофида айланаётган электрон синусоидал ҳаракатга эга деб қаралади ва унинг Шредингер тенгламаси билан ифодаланади:
бунда, - Лаплас оператори; - тебраниш амплитудаси; Е – умумий энергия; V – потенциал энергия.
Энди Борнинг орбиталари электронларнинг бўлиши мумкин бўлган областга айланади. Уни атом орбиталари (АО) дейилади. Масалан: s-орбитал, p-орбиталлар атом орбиталлардир. Бу орбиталлар мос равишда шар симметриясига ва гантель формасига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |