10. Касбий педагогика – таълим олувчиларга муайян касб ёки ҳунар йўналишида махсус билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш, касбий фаолиятни малакали ташкил этиш, касбий маҳоратни такомиллаштириш масалаларини ўрганади.
11.Таълим менежменти – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш, истиқболни белгилаш масалаларини ўрганади.
12. Қиёсий педагогика – турли халқларнинг шахсни тарбиялашга оид педагогик қарашлари, таълим-тарбия тизими, педагогик таълимотларнинг моҳияти, шунингдек, жаҳон таълимига хос бўлган самарали шакл, метод, восита ва инновацион ёндашувларни қиёсий-генетик жиҳатдан ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |