ҚЎҚон давлат педагогика институти тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси модули бўйича


Кичик гуруҳда ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари



Download 2,41 Mb.
bet21/63
Sana18.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#560704
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
тасвирий фаолият мажмуа

Кичик гуруҳда ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Ҳаётни 4 йилида бола предметни яхшироқ ёки ёмонроқ тасвирлай олишни ҳам билмасалар ҳам, лекин улар расм чизишнинг маъносини биладилар. Улар ўзлари чизган шаклсиз расмларни предметнинг бирор бир белгисига асосан ўхшатиб чизадилар. педагог болаларнинг расм билан предметнинг ўхшаш белгиларини топишга уринишни рағбатлантириб туриши ва шу билан бир қаторда турли шаклларни тўғри тасвирийга ўргатиб бориш зарур. Бу ёшда тасвирий фаолиятни ўргатиш вазифалари бир режага қўйилган.

  • Содда предметларни асосий белгилари (ранг, шакл) бериб, турли хил тўғри ва айланасимон шаклларини тасвирлашга ўргатиш.

  • Рангни билиш сезгиси асосий рангларни ажратиш ва айтишни билишни ривожлантириш.

  • Композицион кўникмаларни, қоғозни ўртасига тасвирларни жойлаштиршни ривожлантириш.

  • Техник кўникмаларни ўзлаштириш.

Бу гуруҳда тўғри ва эгри чизиқларни тўғри чизишга ўргатиш биринчи вазифа бўлиб қолади. Бунда турли чизиқларни турлича чапдан ўнгга, тепадан пастга, кесишган чизиқни чизишга ўргатилади. Буларни, масалан, тизимча, йўлакча, қалам, ёмғир шаклида чизиш мумкин. Икки кичик гуруҳ болаларига бир хил шаклдан (қорбобо, икки ёки уч айланадан иборат) ёки икки хил шаклдан иборат (қуйи битта айлана ва биргина тўғри чизиқдан иборат) бўлган предметларни анча қийин, чунки уч ёшли боланинг таҳлил синтез қилиб фикрлаши яхши ривожланмагани учун бу гуруҳ дастурида фақат икки хил шаклдан иборат бўлган предметни, масалан, (қуёшнинг нурлари, арчанинг игначалари) тасвири киритилган. Шакл қанчалик мураккаблашса рангдан фойдаланиши ҳам шунчалик мураккаблашади. Болалар расмда аниқ предметларни тасвири учун шу предметга мос рангни ишлата олишни ўрганадилар. Масалан, қизил ранг байроқ, яшил ранг арча ва бошқалар.
Ўрта гуруҳда расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари
Бу гуруҳда ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:

  • Тўғри тўртбурчакли ва айланасимон шаклдаги предметларни тасвирлаш уларнинг тузилишини, асосий қисми ва қисмларини беришга ўргатиш.

  • Рангдан бадиий ифодалаш воситаси сифатида фойдаланишга ўргатиш.

  • Қоғоз марказида предметни жойлаштиришда композицион уқувини билишда ривожлантириш.

  • Расмни қалам ва бўёқ билан бўяшда техник кўникмаларни мустаҳкамлаш.

Бу гуруҳда болаларга ритмик жойлашган предметнинг қисмларини тасвирлаш ўргатилади - юқорида, пастда, бир томонда, бошқа томонда ҳамда бир қанча пропорционал жойлашган қисмларни тасвирлаш ўргатилади. Бу алоҳида қисмларни ўзаро солиштириш ва таҳлил қилиш имконини беради. Масалан, Қорбобо ва арча 2 томонлама жойлашган новдалари билан. Бу гуруҳда тасвири қийин бўлган объект - одамни расмини чизиш машғулотларга киритилади. Одамни чизишдан олдин болалар соддароқ шаклларни, қорбобо, матрёшка, қўғирчоқларини чизиш эди.
Катта гуруҳда расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Бу гуруҳда болаларни тасвирий ва ёрқин образларни яратиш қобилиятларини тасвирлаш турли усуллардан фойдаланиб чизишга ўргатилади. Қуйидаги вазифалар бор:

  • Предметнинг шаклини унинг белгиларини, ҳажмини ва қисмларининг жойлашишини ўргатишни давом эттириш.

  • Расмда содда ҳаракатларни тасвирлашга ўргатиш.

  • Ранг қобилиятларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

  • Қалам (штрихлаш усуллари) ва бўёклар, мўйқалам ҳаракатларининг усуллари билан ишлашда техник кўникмаларни ривожлантириш.

  • Рангли бўрлар, кўмирлар, акварель бўёқ билан чизиш усулларини ўргатиш.

Бу ёшда болалар расмда бир хил предметни ўхшаш ва фарқли томонларини тасвирлаш ва топишга ўрганадилар. Масалан, 2та турли олмалар шакли ва ранги билан фарқланади ёки лавлаги билан турп, улар сабзавотлар учун умумий бўлган думалоқ шаклда. Бу гуруҳда болалар яна асосий спектр ранглари билан танишиб, расмда уларнинг чиройли турланишларини келтириб чиқаришни ўрганадилар. Болалар рангли қаламлардан ташқари оддий қора
қалам билан предметнинг умумий белгиларини чизиб олиш учун фойдаланадилар.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish