Ўрта гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Ўрта гуруҳ болаларига расм машғулотлари асосан йил бошидан ўта бошланади, сабаби кичик гуруҳ болаларига қараганда улар маълум мазмун асосида лўнда қилиб расм ишлай олиш қобилиятига эгадирлар. Болаларда расм чизиш малакасини ривожлантириш мақсадида 2-3 предметни кўрсатиш машқлари билан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Расм ишлаш мазмуни қуйидагилардир:
Мазмуни жиҳатдан бир-бирига ўхшаш 2-3 предметли расм чиздириш.
Бир неча предметларнинг жойланишини белгилаш.
Бола 4 ёшдан бошлаб предметларнинг ёнма-ён жойланишини одамларнинг кўринишини фақат олд томондан, ҳайвонларнинг кўринишини фақат ён томондан бир йўлда чиза олиш қобилиятига эгадирлар. Масалан: "Болаларниг қишки ўйинлари".
Ўрта гуруҳларда расм чизиш орқали болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш билан уларни ўраб турган теварак-атроф билан ҳам таништириш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшдаги болалар учун қуйидаги расмларни тавсия қилиш мумкин:
“Қизча уй атрофида ўйнаяпти”.
“Қиш, болалар қорбобо ясаяптилар”.
“Бўғирсоқ”, “Чипор товуқ”.
Ўрта гуруҳдаги болалар расм чизишни фақат бир йўналишда чизишларидан ташқари бир варақни тўлдириб чизиш малакаларини ҳам ривожлантириб боради. Маълум нарсани кўриб тасаввур қилган ҳолда расм чизади, унинг ақлий қобилияти ривожланади, ўсиб боради. Ҳар бир машғулот болаларнинг ақлий, эстетик руҳда тарбиялашга, жамоат ишларини бажара олишига асос бўлади. Бу машғулотларни ўтказиш асосан болаларнинг кузатувчанлиги асосида олиб борилади, шунда уларнинг оғзаки нутқи, мустақил фикрлай олиши, ҳар-хил мавзуларда расм чиза олиш кўникмалари ривожланади. Болаларида расм чизиш кўникмаси асосан оғзаки нутқ орқали амалга оширилади. Масалан: бола биронта қиз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак ҳам тўқиши мумкин. Маълум мақсадли расм болага кўрсатилаётганда аниқ мақсадга эга бўлиши керак. Бола кўрсатилаётган расмни аниқ кўриб чиза олади, лекин уни ён томонини, устини чизишни билмаслиги
мумкин. Ишланган расмлар намунасидан қуйидагиларга алоҳида эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорционал, симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолётнинг парвоз қилаётганини чиздириш орқали болаларда таҳлил-синтез усулидан фойдаланиш муҳимдир. Юқорида қайд қилинганидек, қуйидагиларга аҳамият бериш керак:
Мавзунинг мазмуни аниқ бўлишига;
Объектлар орасидаги боғланишга;
Маълум мақсадга йўналтирилган мавзу бўлишига эътибор бериш керак. Бу ёшдаги болаларга рангли қоғозлар берилиб мақсад айтилади. Масалан, бола
кўк рангда-ўтларни, ҳаво рангда-сув, сариқ рангда-қум кўринишида тасвирлай оладилар. Масалан, “Балиқлар сузяпти”, “Жўжалар ўт устида ўйнаяптилар”ни кўрсатиш. Болаларнинг ақлий
қобилиятларини текшириш мақсадида тарбиячи бир предмет ёки жисмни кўрсатиб унинг варақ устида жойланишини сўроқлар берган ҳолда сухбат орқали аниқ мақсад асосида расм чиздириш керак. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта маҳорат талаб қилади. Болаларнинг бир ярим йилда чизишган расмлари ўлчовлари асосан бир хил бола чизган расмларини паст ва баландлигини кўрсатиш ва фарқини тушунтириш лозимдир. Тўрт ёшли болаларда расм чизиш кўникмалари ўсиб боради, улар катталар чизган расмларни томоша қилган ҳолда тақлид қилиб расм чизишга урина бошлайдилар. Хоҳ ота-она, хоҳ тарбиячи бола томонидан чизилган расмларни бола олдида баҳолаши керак. Болалар ўртоқларининг чизган расмларини яхши, ёмон ва хатоларини кўрсатишлари керак.
Қуйидаги вазифалари бор:
Бир-бирига мазмунан боғлиқ 2-3 та предметни тасвирлашга ўргатиш.
Композицион қобилиятларни ўстириш (1 та чизиқда бир нечта предметни жойлаштириш ёки ёнма-ён ёки бутун варақда осмон ва ерни чизиш). Болаларга бериладиган мавзулар қийин эмас: уй, уйнинг ёнида дарахти ўсяпти, скамейка турибди; уй ёки дарахт ёнида қизча сайр қилиб юрибди, ўтлоқда жўжалар сайр қилишяпти; ўт, гуллар, қуёш нур сочяпти. Бу расмларда мазмунли ривожланишни болалар кўрсатишмайди. Болалар 2-3 предметни ёнма-ён чизишади. улар орасида ҳеч қандай ҳаракат боғланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |