Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Бабанский Ю.К. Ҳозирги замон умумий таълим мактабларида ўқитиш 
методлари. Тошкент, “Ўқитувчи” 1990 й. 
2. Шарипов Ш. Касб таълими тизимида ўқувчилар ижодкорлик 
қобилиятини ривожлантиришнинг узлуксизлиги. Тошкент: “Фан” нашриёти, 
2005 йил. 
3. 
Тоғаев 
Х., 
Исмоилов 
Т.Ж. 
Ўқувчилар 
ижодкорлигини 
фаоллаштиришда 
граф-схемаларидан 
фойдаланишнинг 
педагогик 
технологияси. “Ёшларнинг ўқиши ва бандлиги”, Халқаро илмий-амалий 
конференцияси, 2008 й. СамДУ.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “ТЕХНОЛОГИЯ” 
ФАНИ МОҲИЯТИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ 
Мамажонова Камола Акрамовна, Ахмедова Гулчеҳра Манноновна -
Жиззах ДПИ 
Умумий ўрта таълим мактаблари “Технология” фанини муаммоларини 
ўрганиш ва муҳокама қилиш, фанни модернизация қилиш зарурати билан 
боғлиқ бўлиб, фақатгина алоҳида технология фани сифатида тушунишдан 
ташқари мактаб ўқувчиларини технологик тайёрлаш мазмуни, фан 
натижаларини илмий асослаш заруриятдир. 
Технология фанини бир томондан фан, иккинчи томондан бир қанча 
фанларни ўз пойдеворида бирлаштирган объект сифатида моҳиятини 
асослашда учта ёндошувга ажратиш мумкин: 
1. Илмий ёндошув (фаннинг мазмунини акс эттирувчи маълум бир 
илмий соҳанинг мавжудлигини тахмин қилиш билан); 
2. Маданият ёндошуви (технологик маданиятни, маданият таркибий 
қисмларидан бири сифатида кўриб чиқиш ва мактаб ўқувчиларига 
технологик таълим беришнинг асоси ҳамда натижаси сифатида хизмат 
қилиш); 
3. Фаолият бўйича ёндошув (инсонни меҳнат объектларини, 
маҳсулотларни яратиш учун трансформацион фаолиятининг таркибини очиб 
бериш). 
Технология фанига илмий ёндошув
мактаб фанининг мазмунини ва 
уни ўрганиш мантиғини аниқлаш учун асос бўлиши мумкин бўлган маълум 
илмий ёки илмий-амалий билим соҳасининг мавжудлигини англатади.
Технологик билимларнинг ривожланиш тарихи табиий фанлар 
(фундаментал) ва техник (амалий) илмий соҳаларни ривожлантиришга 
асосланган 
илмий-техникавий 
тараққиёт 
ҳамда 
илмий-техникавий 
тараққиётнинг ушбу шароитида ва соҳанинг ёки иқтисодий меҳнат 
тақсимотининг ўзига хос ҳусусиятларига мувофиқ шакллантирилган 


132 
технологияларнинг энг самарали шароитларини ажратиш ва тавсифлаш 
билан боғлиқ бўлган. 
Мақсадларга эришишда технологияларни бошқариш даражасини 
ошиши технологияларнинг самарадорлиги ошиши билан яъни технологияни 
узатиш ва тарқатиш орқали ижтимоий аҳамиятга эгадир. 
Технология фанига илмий ёндошув қуйидагиларга асосланади дейиш 
мумкин: 
1. Технологик билимлар назарий билимларга қараганда амалий, 
процессуал ҳарактерга эгалиги. 
2. Технологик билимлар икки шароитда вужудга келади: маълум 
усуллалр, методлар, операциялар тўпламидан иборат бўлган фаолият 
таркибий қисмларини умумлаштириш жараёнида; педагогик билимлар ва 
таълим тизимларининг ривожланиши, шунингдек, технологияларнинг ўзи ва 
уларнинг бошқариш усуллари ривожланиши туфайли такомиллаштирилган 
технологияларни узатиш жараёнида. 
3. Технологик билимларни муҳим ҳусусияти унинг лойиҳалашидир 
(баъзи жиҳатдан дизайн). Технологик билимларнинг бу ҳусусияти биринчи 
навбатда, шахснинг трансформацион амалий фаолияти муаммоларини ҳал 
қилишга қаратилган. 
4. Технологик билимларнинг предмети – бу технология ва техника 
шунингдек, уларнинг инсон билан муносабатлари тизими (кенг маънода-
технологик муҳит). 
5. Технологик билимларнинг мақсади – бу назарий жиҳатдан самарали 
таҳлил қилиш, олиш, конвертация қилиш, сақлаш, баҳолаш ва улардан 
фойдаланишни 
таъминловчи 
технологиялар, 
усуллар, 
воситалар 
процедуралар жамият ва муайян вазиятда одам учун муҳим бўлган амалий 
муаммоларни ҳал қилиш учун энергия, ахборотдир. Амалий нуқтаи назарда 
технологик билимлар, кенг ижтимоий нуқтаи назардан – кейинги авлодларни 
трансформацион фаолиятга тайёрлашда ҳам ўзига хос шахсий – муайян шахс 
томонидан турли ҳил фаолият турлари, техника ва технологияларни 
ўзлатиришда уларни узутиш усуллари ва шаклари билан боғлиқ. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish