Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti


Технология фанига маданият бўйича ёндошиш



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Технология фанига маданият бўйича ёндошиш
бошқа маданият 
турлари (гуманитар, математик, бадиий, эстетик, иқтисодий ва бошқалар) 
билан бир қаторда умумий таълимнинг фан соҳасини акс эттирувчи 
технологик маданиятни тавсифлашни ўз ичига олади. 
Технологик маданият - маданиятнинг объектив ва субъектив таркибий 
қисмларини ўзида мужассамлаштиради, маълум бир оламнинг прототипи 
бўлиб хизмат қилади, шунинг учун уни эгаллаш ҳар бир киши учун умумий 
ва касбий таълим даражасида зарурдир. 
Технологик маданиятни ўзлаштириш жараёни муҳандислик ва 
технология 
ривожланишининг 
объектив 
жараёнини, 
инсонинг 
трансфомацион фаолиятини ташкил этиш шаклларини акс эттириш керак. 
Ушбу технологик маданият анъанавий, ҳунармандчилик, касбий, дизайн ва 


133 
технологик бўлиб, улар тенологик ривожланинг муайян босқичида меҳнат ва 
ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита боғлиқдир. 
Барча технология мутахассислари каби биз ҳам технологик таълимнинг 
асосий мақсади ва натижаси замонавий юқори технологияли муҳитда яшаши 
ва ишлаши, муваффақиятга эришиш учун турли хил технологияларни 
(профессионал, иқтисодий жиҳатдан) эгаси ва самарали қўллай оладиган 
шахснинг технологик маданиятини шакллантиришдан иборат деган 
фикрларга қўшиламиз. 
Технология 
фанига 
фаол 
ёндашиш
меҳнат 
объектларини 
(маҳсулотларни ёки хом-ашёни) яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш учун 
ўқувчиларни амалий фаолият орқали фаннинг мазмунини очишни ўз ичига 
олади. Бу ҳолда амалий фаолиятнинг таркибий қисмлари мактаб ўқувчилари 
томонидан ишлаб чиқилган технологик операциялар ва техникалардир.
Мактаб ўқув устахоналарида ўқувчиларнинг амалий фаолиятини 
ташкил этиш жараёнида иш жойини ташкил қилиш ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш қоидаларига риоя қилиш фаолияти инсонинг ҳар қанда й 
технологик фаолияти контекстида ўзини-ўзи бошқариш кўникмаларини 
шакллантиришга қаратилган. Бу эса маълум бир меҳнат лавозимида ўзини-
ўзи белгилаш яъни турли хил воситалар, машиналар билан ишлаш жараёнида 
болаликдан шаклланган ўз-ўзини ташкил этиш даражасидир. 
Мактаб 
муҳитидаги 
амалий 
машғулотлар 
муҳандислик 
ва 
технологияни умумий ўқув машғулоти бўлиб, мактаб ўқувчиларини 
технологик тайёрлашни амалга оширишнинг политехник принципи – асбоб-
ускуна ва мосламалар, жихозлар, дастгоҳлар, маиший теника, таркибий ва 
бадиий материалларни қайта ишлаш усуллари, замонавий техника ва 
технологияларни ўрганиш нафақат ўқувчиларни таништиришга, балки бир 
қатор шахсий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга имкон 
беради. 
Умумлаштириб шуни айтиш керакки, “Технология” фанини асоси 
қилиб, фан майдонини “таълим ва ишлаб чиқариш”, “таълим ва фан” ҳамда 
“таълим ва рақали иқтисодиёт”нинг кесишган жойини олиш мумкин. Чунки, 
таълим иқтисодиётнинг барча соҳалари учун кадрлар тайёрлайди ва фан 
ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини ривожлантиришда муҳим рол 
ўйнайди. Ушбу хулосага асосланиб, қуйидагича таклиф берамизки, бунда 
“таълим-иқтисодиёт-фан-ишлаб чиқариш” циклини ташкил қилиб, рақамли 
иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш; асосий ва истиқболли технологияларни 
ишлаб 
чиқиш 
ва 
қўллаш; 
касбий 
ва 
таълим 
стандартларини 
синхронлаштириш; илмий тадқиқотлар ва амалий (бизнес) лойиҳаларнинг 
ўзаро таъсири сифатида хизмат қилади. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish