Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

 
 
 
 


134 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА КОМПЬЮТЕР ВОСИТАЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Г.М.Ахмедова, К.А.Мамажонова – 
Жиззах ДПИ
 
Технология таълими ва касбга йўллашни режалаштиришдан мақсад 
ўқув жараёнини аниқ ташкил этишдан иборат бўлиб, у таълимнинг 
тамойилларига ва ДТС талабларига тўлатўкис жавоб берадиган бўлиши 
керак. Технология таълими бошқа умумий таълим фанларидан фарқ қилиб, 
таълимни ташкил этишда ўзига хос хусусиятга эгадир. Ўқув жараёнини тўғри 
режалаштириш орқали ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўқув устахоналаридаги 
машғулотларида технология таълимининг вазифалари ва мақсадларига, 
унинг тамойилларига ва ўқувчилар билан ишлашга қўйиладиган бошқа 
талабларга мувофиқ ҳамма ишларини олдиндан кўриш мумкин 
Маълумки таълим жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш бўйича 
асрлар давомида шаклланган, тажрибада ўзини оқлаган педагогик 
техналогиялар мавжуд. Аммо хозирги замон талабларидан келиб чиқадиган 
бўлсак, тезлик ва юқори сифат кўрсатгичларига эришиш имконини берувчи 
техналогияларгина таълим самародорлигига ижобий таъсир этувчи восита 
сифатида эътироф этилади. 
Бугунги кунда барча таълим муассасалари замонавий компютер ва 
телекоммуникация техналогиялари билан жиҳозланмоқда. Таълим маъзмуни 
ва сифати масалалари жамиятда устувор йўналиш сифатида кўрилмоқда. 
Таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари 
изланмоқда, таълимда янги ахборот техналогияларнинг жорий этиш масаласи 
оммалашмоқда. Бу эса педагогларнинг ўз меҳнати фаолиятига янгича 
ёндашувини талаб этади. Ўқув жараёнида янги техналогияларнинг жорий 
этилиши, ўқитувчини техникавий воситалар томонидан сиқиб чиқаришга 
эмас, балки ўқитувчининг вазифалари ва ролини ўзгартиради.
Бундан ташқари компьютер воситалари мажмуини қўллашнинг назарий 
муаммолари педагогик амалиётларда етарлича ёритилмаганлиги билан бир 
қаторда назарий ва ишлаб чиқариш таълими дарсларида ўқитишнинг 
воситаларини мажмуий қўллаш услубиёти масалаларини очиб берадиган 
ишларнинг етарли эмаслиги билан бирга компьютер воситаларини ўқув 
маълумотлари манбалари сифатида фойдаланиш, шунингдек, ўқувчиларнинг 
мустақил ишлаш жараёнида улардан мажмуавий фойдаланиш услубларининг 
илмий асослари ишлаб чиқилмаган. 
Таълимга мажмуавий ёндошув, академик С.Я. Батышевнинг фикрича, 
шундан иборатки, “ўқитувчи ўқув фанининг ҳар бир мавзуси бўйича 
мажмуага кирувчи ҳар бир таркибий қисмининг энг қулай дидактик 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда компьютер воситаларининг зарур 
мажмуасини олдиндан ишлаб чиқади. Мажмуа – бу мунтазамлаштирилган ва 
ўзаро таъсир этувчи компьютер воситаларининг тўпламидир.” 


135 
Компьютер воситаларини таълим жараёнида қўллаш тўплами 
таълимнинг муайян босқичида муайян педагогик мақсадларга қаратилган, 
ўқитувчиларга уларни таълимнинг бошқа услублари билан узвий 
уйғунлаштиришга имкон бергандагина мажмуавий саналиши мумкин. 
Шундай қилиб, компьютер воситаларининг мажмуавий қўлланилиши, 
улар асосида ҳар бир ўқувчининг билим, кўникма ва малакаларини 
эгаллашлари жараёни устидан жорий, тезкор назорат мавжуд бўлган ҳолда 
маълумотнинг узатилиши ёки мустақил ишланишини амалга оширадиган 
воситалар тўпламининг дидактик талабларга мувофиқ ҳолда қўлланишини 
тушуниш лозим. 
Масалан, Pover Point дастурида слайдлар ёрдамида ўқувчиларга ярим 
ёзма шаклдаги машқларнинг берилиши ўқитиш самарадорлигини оширишга 
кўмалашади. Ярим ёзма шаклдаги стилистик таҳлил ва саводхонлик устида 
фикр юритиб, унинг ўқувчиларнинг оғзакиб ва ёзма нутқини шакллантириш 
ҳамда фикрлаш қобилиятини ўстириш билан бирга грамматик ёзувларни 
тўғри ва тартибли расмийлаштириш малакаларини ривожлантиришга ёрдам 
беради.
Барча ўқитиш воситаларнинг вазифаси, мақсадига кўра фарқланадиган 
қуйидаги учта гуруҳини ажратиш мумкин: ўқув маткриалини баён этиш 
жараёнида маълумотларни узатиш учун; ўқувчилар мустақил ишларини 
ташкил этиш ва ўтказиш учун; таълим жараёнини назорат қилиш ва 
бошқариш учун. 
Компьютер воситалари (КВ) вазифалари таълимда кўргазмалиликни 
амалга ошириш билан чекланиб қолмайди. Қатор ҳолларда улар 
маълумотнинг мустақил манбаи, таълимни индивидуаллаштириш воситаси 
бўлади. (КВ) педагогни баъзи иккинчи даражали вазифаларидан халос этиб, 
айни пайтда унинг таълим жараёнини бошқариш ва раҳбарлик қилиш 
вазифаларини кучайтиради. Таълим жараёнига компьютерлар ва ўқув 
дастурларининг етарли миқдордаги ўқув дастурларини киритиш ушбу 
вазифаларни тўлароқ амалга оширишга ёрдам беради. 
Замонавий компьютер воситаларидан дарс давомида компютер 
воситаларидан, компьютер дастурларидан, дидактик воситалардан, мини 
плпкатлардан, слайдлардан фойдаланиш, қўувчиларнинг билим савиясини 
оширишда катта ёрдам кўрсатишини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз. Ундан 
ташқари семинар ва анжуманларда компьютер воситаларидан фойдаланиш 
биз учун қулайлик яратади. 
Таълимнинг интерфаол усуллардан фойдаланиб оғзаки машқларнинг 
ўтказилиш ўқитиш самарадорлигини оширишнинг энг муҳим шартларидан 
биридир.

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish