Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

 
 
 
 


136 
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ КОРПОРАТИВ ТАЪЛИМ 
АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ
 
Н.Бойматов, М.Мухлибоев – 
Гулистон ДУ 
 
 
АННОТАЦИЯ 
Ушбу мақола Олий таълим муассасаларининг таълим тизимига 
корпоратив ёндашув асосида таълимни ташкиллаштиришнинг инновацион 
шаклларини қўллаб олиб боришда янги имкониятлар яратилиши таълим 
сифатини оширишга хизмат қилади 

Калит 
сўзлар

Корпоратив 
таълим, 
профессионализм, 
кўпфункциялийлик, харакатлилик ва касбий салоҳият, профессионал 
тажрибага, индивидуал таҳсил, адаптацион давр,компетентлик даражаси, 
креатив муҳит, илмий ресурслар.
Корпоратив таълим тизими бугунги кунда иқтисод ва ишлаб 
чиқаришда катта аҳамиятга эга, шунингдек узлуксиз таълим тизимида ҳам 
муҳим ўрин тутади. Корпоратив таълим тизими қуйидаги муҳим 
функцияларни ўз ичига олади: 
- таълимнинг мустақил таълим билан чамбарчаслиги;
- ҳаётий тажриба ва профессионализм билан таълимнинг моҳиятига 
етиш; 
- таълимни тартиб – интизом билан моҳиятига етиш; 
-таълим 
моҳиятини 
ишлаб 
чиқаришнинг 
профессионализм 
мухтожларидан келиб чиққан равишда ва мутахассисларнинг 
қизиқишларини инобатга олган ҳолда моҳиятига етиш, яъни, уларнинг 
касбий функцияларини инобатга олган ҳолда, хизмат статуси (барча 
хуқуқлари ва юкламалари) ва шахснинг сифатлари ичига кирган холда. 
Корпоратив таълим, таълим тизимининг бир бўлаги бўлиб, унда таълим 
тизимига нисбатан кўпфункциялийлик, харакатлилик ва касбий салоҳият акс 
эттирилган. 
Шунингдек, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки корпоратив таълим кўп 
холатларда кўпгина профессионал муамоларни ечган холда охирги натижага 
қаратилган бўлади; эгилувчанлик эса ушбу йўналишда кўпгина ҳисобларни 
амалга оширишда ва ишлаб чиқаришда муҳтожлик муаммолари ечимида ва 
мутахассиларнинг янада ривожланишига кўмак берувчи восита ҳисобланади. 
Корпоратив таълимда асосий касбий махоратга эга ва профессионал 
тажрибага эга мутахассислар ҳам иштрок этиши мумкин, ушбу йўналиш 
корпоратив таълимнинг бугунги кунда мухим ахамият касб этувчи 
услублардан ҳисобланади. 
Бугунги кунда фаннинг, ахборот технологияларининг, иқтисоднинг, 
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши корпоратив таълим билан олий таълим 
тизими ҳамоҳанг равишда уйғунлашиши асосий мақсадлардан биридир. Шу 
билан биргаликда корпоратив таълим услублари олий таълим муассасасида 
қўлланилиши 
талабаларда 
кучли 
профессионал 
тажрибага 
эга 


137 
мутахассисларни етиштиришга кўмак беради, бу эса ишлаб чиқаришда ва 
ижтимоий-иқтисодий вазиятлар ўзгаришида тажрибали мутахасиссиларнинг 
тайёр бўлишидан даракдир. 
Ушбу масала бўйича кўпгина олимлар четлаб ўтишга ва жавоб 
бермасликка харакат қиладилар, ва дидактикага оддий назар билан қарашади. 
Бу эса ўз навбатида илмий методик қўлланмаларда таълим иши ва таълим 
услуби тушунчаларини бир биридан фарқланмаслик яни синоним сифатида 
акс эттирилган. Бироқ илм фанда эса улар бир бири билан фарқ қилади. 
“Услуб” ва “ташкиллаштириш шакли” кўп холатларда бир бири билан 
боғлиқ, бироқ уларни таққослаш мобайнида эса уларнинг фарқи сезилиб 
туради. 
Таълимини ташкиллаштириш деганда эса таълимнинг қай даражада 
ташкиллантирилганлиги назарда тутилади. 
Ташқи кўринишда дарслар ўзининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда 
улар таркиби жиҳатидан мазмунли бўлиши керакдир. Шундан кўриниб 
турибдики дарслар кўриниш жиҳатидан ўхшаш бўлиши мумкин, бироқ уни 
ташкиллаштириш усули ва структураси бир биридан фарқ қилиши ҳам 
мумкин. 
Эндиликда эса дарслар нафақт синф хонасида балки экскурсион 
тартибда амалга оширилиши мумкин, албатта экскурсион дарсда экскурсия 
жойи дарснинг мақсадига айлантирилади. Албатта ушбу дарслар қайси 
шаклда ўтилмасин, улар мантиқий ва тушунарли даражада олиб борилиши 
лозим. 
Мисол учун, биринчи экскруцион дарс бир томондан янги материални 
ўзлаштиришга 
қаратилган 
бўлса, 
иккинчиси 
эса 
ўзлаштирилган 
материалларни амалиётда қўллаш услуби сифатида қаралиши мумкин. 
Кўриниб турибдики биринчи ва иккинчи экскурсион дарслар бир бири 
билан фарқ қилиниши аниқ ва уларни ташкиллаштиришда турли ҳил 
услублардан ташкил қилиниши мумин. Шундан кўриниб турибдики таълим 
услубларини чуқурлигча англамаганлик ҳолатда ОТМда дидактик ва 
дарсларни ташкиллаштириш шаклларини тўлиқлигча сифатли жорий этиш 
мумкин эмас. 
Одатда ишлаётган кадрларни ўқитиш қуйидаги босқичлар бўйича 
амалга оширилади: 
1. Ишни бошлашдан олдинги ўқитиш (таълим) – ишчи иш жойига 
келишдан олдин ҳамма маълумотлар билан таъминланади; 
2. Таълим тайёргарлиги – ишчи компаниянинг жиҳатларини ўрганади. 
3. Адаптацион давр – ишчи иш жараёнига кўникма хосил қилиш даври; 
4. Профессионаллик ва компетентлик даражасини кўтариш даври 
(узлуксиз таълим). 
Юқоридаги кўрсатилган босқичларнинг барчаси ўзига яраша таълим 
шаклига эга. Мисол тариқасида, ишни бошлашдан олдин рахбар янги ишчига 
инструктаж ўтиши лозим, профессионаллик ва компетентлик даражасини 
оширишда эса ишчи жиддий тайёргарлик кўриши лозим. Шу сабабдан кўп 


138 
ҳолатларда ишчи турли ҳил маърузаларга, семинарларга, тренингларга, 
мастер классларга, курсларга ва бошқа турдаги илмий тадбирларга 
жўнатилади. Таълим даври эса бир неча соатдан бир неча ойларгача давом 
этиши мумкин. 
Семинар
– ушбу таълим шаклда бир қанча назарий билимлар ва шунга 
боғлиқ масалалар берилади. Ушбу шаклда қатнашчилар ўртасида амалий ва 
техника билим алмашуви амалга оширилади. Семинар маърузадан фарқли 
равишда қатнашувчилар актив ҳолатда бўлишади, шу сабабли ушбу шакл кўп 
ҳолларда эффектив бўлади. Қатнашувчилар семинар мавзуси доирасида 
ўзларининг билимлари, фикрлари ва таъсуротлари ҳақида муҳокама 
қилишлари мумкин. 
Семинар шаклнинг устунликлари: 
-
Семинарда тор мавзудаги материаллар берилиб, уларнинг тушунарсиз 
лаҳзалари кўриб чиқилади; 
-
Профессионаллик даража билимларнинг тизимийлик равишида, 
масалага салоҳиятлийлик ва тўғри ёндашувлик асосида амалга 
оширилади; 
-
Кичик гуруҳ ишчилари ҳам ушбу кўринишда билимларини ошириши 
мумкин; 
-
Бошқа компаниядаги ҳамкасблар билан билим аламашуви юзага 
келади; 
-
Модул мавзисидан келиб чиққан ҳолда (структураси ва тематик 
мавзусини инобатга олган ҳолда) бир неча семинарларни амалга 
ошириш мумкин. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish