Бурхонов Расул Ромилович -
Жиззах ДПИ
Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган технология
таълими машғулотлари ушбу таълимни амалга оширишда, ўқувчиларнинг
умуммеҳнат, меҳнат, махсус компетенцияларини шакллантириш ва
ривожлантиришда етакчи ўрин эгаллайди. Технология таълими мазмуни,
моҳияти ва вазифаларига кўра кўпгина илмий, табиий, ижтимоий-иқтисодий
билимларни умумлаштириб, уйғунлаштириб, мужассамлашган ҳолда
амалиётга тадбиқ этишни кўзда тутади. Шу жиҳатдан олиб қараганда
технология таълими мактаб тизими умумтаълим фанларида ўрганиладиган
назарий билимларни амалиёт, ишлаб чиқариш билан боғлайдиган қувватли
дидактик воситадир. Умумий ўрта таълим мактабларида технология
таълимининг мақсад ва вазифаларини белгилаб олишни назарда тутилади:
Мактабгача таълим-тарбия босқичида болаларнинг ёш, руҳий ва индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат дунёси, жараёни, кишилари,
буюмлари тўғрисидаги дастлабки тушунча ва тасаввурлар уйғотиш, мақсадли
иш-ҳаракат усуллари кўпроқ ўйинлар тарзида ўрганиб борилади. Бошланғич
мактабда (I-IV - синфлар) ўқувчиларни меҳнат ва ҳунармандчилик дунёси,
ўсимликларни парвариш қилиш, турли материаллар билан таништириш,
оддий ишлов бериш, оддий меҳнат ва ҳунармандчилик асбоблари ва меҳнат,
иш-ҳаракат усуллари тўғрисида содда тасаввурлар ҳосил қилишни кўзда
тутади. Бу даврда ўқувчилар технология таълимидан ўзлаштирган билимлар
кўламини ўзларининг ҳаётий тажрибаларида ва оиладаги меҳнат жараёнида
мустаҳкамлайдилар ва кенгайтириб борадилар. Таянч мактабларда (V-IX –
синфлар)
да
ўқувчилар
умуммеҳнат
кўникма
ва
малакаларини
шаклантирилади, қизиқиш ва мойилликларига кўра, ўз-ўзини касбий
жиҳатдан аниқлашлари, касб-ҳунар турларини танлашларини таъминланади,
қизиқиш ва мойилликлари ривожлантирилади, умуммеҳнат маданияти
шакллантирилади
ва
ривожлантирилади,
халқ
хўжалиги
ва
ҳунармандчиликнинг соҳалари, уларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар,
127
техника ва технология билан таништирилади, меҳнат фаолиятининг турли
қирраларида иштирок этишлари таъминланади. Юқори синфларда
технология таълими ва касбларга йўналтириш курси ишчи ва
мутахассисларнинг амалиётида қўлланадиган турли хил қўл асбоб-ускуналар,
жиҳозлар,
мосламаларини
ўргатишни,
механизациялаштирилган
ва
электрлаштирилган воситалар билан ишлашни, меҳнат қонунчилиги
хавфсизлиги , санитария-гигиена қоидалари ва йўл-йўриқлари асосларини
ўргатишни таъминлайди. Шунингдек, бу даврда ўқувчиларда халқ
хўжалигининг ва ҳунармандчиликнинг асосий соҳалари бўйича махсус
курсларни ўқитишни ташкил этиб, турли хил касбий билимлар бериш,
амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилишни мақсад қилиб қўяди. Ушбу
курсларда ўқувчилар касбий маҳоратларини такомиллаштира бориб,
танлаган касблари бўйича тегишли ҳужжатларни олиб, бевосита унумли
меҳнат жараёнида қатнашиш имкониятига ва ҳуқуқига эга бўладилар.
Технология таълимининг юқорида кўрсатилган мақсадига эришиши учун
қўйидаги вазифаларни ҳал этишни тақозо этади:
-турли соҳалардаги ишлаб чиқариш мазмунига эга вазифаларни ечиш,
тажрибалар ўтказиш, ўлчов-текширув асбобларидан, маълумотлардан
фойдалана олиш, меҳнат операцияларини бажариш, олинган натижаларни
талаб этилгани билан таққослаш йўли билан хулоса чиқаришга ўргатиш;
-ўқувчиларда билим ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат аҳилларига ҳурмат
ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, ватанга садоқат, дўстлик, ўзаро
ҳурмат руҳида тарбиялаш; -ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари
талаблари асосида сифатли, харидоргир истеъмол моллари, меҳнат
маҳсулотлари
етиштиришга
одатлантириш,
ўзлари
етиштирган
маҳсулотларни ўзлари истеъмолчига етказишларига ўргатиш, иш
бошқарувчилик (менежерлик), ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини
сингдириб бориш ва ривожлантириш.
Технолгия таълимини ўрганиш жараёнида ўқувчилар, халқимиз
руҳиятини яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш
мақсадида миллий ҳунармандчилигининг киритилиши миллий қадриятлар,
тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг кўп қирралари бой меросини
ўрганиш, ўзлаштириш ва амалий фаолиятларига қўллаш вазифасини ҳал
этадилар. Технология таълимининг амалий ва ишлаб чиқариш мазмунидаги
анъанавий синф-дарс машғулотларига нисбатан шогирд-устоз тизими
тарбиявий маҳсулдорлиги, самаралилиги, бўлғуси ҳунарманднинг шахсий
хислатларини
шаклланишида,
уларнинг
оилаларини
моддий
таъминланишида ҳамда тарихий қадриятларнинг янада бойишида ижобий
таъсир кўрсатади. “Устоз-шогирд” тизими машғулотларини ташкил этишни
олий ўқув юртларидаги мусиқа таълимида талабалар билан ўқитувчиларнинг
якка тартибдаги машғулотлар ўтказиши билан таққослаш мумкин.
Технология
таълимида
электрон
ҳисоблаш
техникаси,
механизациялаштирилган
ва
электрлаштирилган
қурилмалар,
автоматиканинг қўлланилишини ўрганиш, ўқувчиларнинг ҳозирги замон
128
ишлаб чиқаришидаги автоматик ва дастурли бошқариш тизимлари, робот
техника ва ишлаб чиқариш техникасини, технологиясини таълимнинг давр
талаблари даражаси ва жаҳон андозасига мос ҳолда ўрганилишини
таъминлайди. Кейинги вақтларда кам эътибор берилаётган, ҳатто йўқолиб
бораётган турли хилдаги таълими-тарбиявий тадбирлар: ўқувчилар ишлаб
чиқариш жамоалари, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш марказлари,
ўқувчилар меҳнат жамоалари ва бошқалар мазмунан ва шаклан қайта кўриб
чиқилиб, қайта ишлаб, замон руҳига мослаштирилиши ва таълим тизими
амалиётига қўлланилиши, меҳнат таълимининг мақсад, вазифаларини амалга
оширишда асосий шарт-шароитлардан ҳисобланади. Технология таълимини
амалга оширишда мактаблар, мактабдан ташқари тарбиявий муассасалар,
оила, жамоатчилик, ишлаб чиқариш корхоналари, халқ ҳунармандларининг
тажрибалари ҳамда ўзаро ҳамкорликдаги муносабатлари тикланиб, ўқув
жараёнида фойдали маҳсулот–товар моддий неъматлар етиштирилиб, таълим
муассасаларининг бозор иқтисодиётини амалга оширишда қатнашишида
эришиш ҳам долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |