Сувнинг солиштирма оғирлиги. Сувнинг солиштирма оғирлиги деганда, одатда, гавда оғирлигининг шу гавда ҳажмидаги сув оғирлигига нисбати тушунилади. Бу фанда Г|см билан ифодаланади. Бу ҳам сувнинг кимёвий таркиби билан унинг ҳароратига боғлиқ.
Бинобарин сувнинг зичлиги қанча юқори бўлса, унинг солиштирма оғирлиги ҳам шунча юқори бўлади. Чунончи, шўр сувнинг зичлиги чуқур сувникидан оғир, демак унинг солиштирма оғирлиги ҳам юқори.
Шу сабабдан ҳам денгиз, океан сувларида чучук сувдагига қараганда қалқиб туриш нисбатан осон бўлади. Сув ҳарорати ортиб бориши билан ҳам унинг зичлиги, демак, унинг солиштирма оғирлиги камайиб боради.
Одатда, кимёвий жиҳатдан тоза дистилланган сув 40С ҳароратда энг юқори солштирма оғирликка эга бўлади. Мана шундай сувнинг солиштирма оғирлиги одатда, I деб қабул қилинган. Бу сузиш учун қулай солиштирма оғирликдир. Аммо, ҳаммамизга маълумки, 40С да чўмилиб бўлмайди, у болаларгагина эмас катталарга ҳам совуқлик қилади. Одатда, қишки бассейнларда машғулот ўтказилганда сувнинг ҳарорати катталар учун 24-260С, болалар учун 27-280С бўлиши керак.
Бундай ҳароратдаги сувларнинг солиштирма оғирлиги 0,998г|см3 га тенг бўлади. Бу ўринга шуни айтиб ўтиш лозимки, сувда чўмилиш учун фақат сувнинг солиштирма оғирлиги эмас, балки сузувчи танасининг солиштирма оғирлиги ҳам бир қадар роль ўйнайди.
Одам гавдасидан тўқималарнинг солиштирма оғирлиги эса ҳар хил. Масалан, тери, мушак, суяк тўқимасиники ёғ тўқимасиникидан оғир, мушакники териникидан, суякники мушакникидан оғир ва ҳ.к. Умуман олганда, одам гавдаси қисмларининг солиштирма оғирлиги ўрта ҳисобда 0,935 дан 1,057 г|см гача ўлчанади.
Болалар билан аёллар гавда қисмининг солиштирма оғирлигига эса бироз енгил бўлади. Чунки ҳозир айтганимиздек, уларнинг юқори солиштирма оғирликка эга бўлган суяк ва мушаклари эркакларникига қараганда, яхши тараққий этмаган бўлади.
Шундай экан, сузувчи спортчининг яхши кўрсаткичларига эга бўлишига гавдасининг солиштирма оғирлиги ҳам бир қадар роль ўйнар экан.
Статик сузиш
Сувга тушган сузувчининг ҳамма томонига одатда, сувнинг босим кучи таъсир қилади, деб юқорида айтиб ўтдик. Бинобарин, одам сувга қанча чуқур тушса унга тазйиқ ўтказадиган босим кучи ҳам ортиб боради. Аммо мана шу босим кучининг қай даражада юқори бўлиши гавданинг жойлашиш вазиятига ва сувнинг таркибига ҳам боғлиқдир.
Чунки одам гавдаси сувда горизонтал вазиятда бўлса, унга сувнинг кўтариш кучи катта ҳажмда, вертикал вазиятда бўлса, кичик ҳажмда таъсир қилади. Сувнинг таркиби ҳақида юқорида бир карра эслатиб ўтдик. Демак, сувдаги тинч тўрган сузувчига бир вақтнинг ўзида оғирлик кучи |бу одамнинг ўз вазни| ва сувнинг кўтариш кучи |таркибига кўра юқорига итарувчи кучи| таъсир қилади. сузувчининг мана шундай кучлар таъсирида бўлиши статик сузиш дейилади.
Бундан ташқари, сузувчи гавдасига сувнинг итарувчи кучи ҳам таъсир қилади. бу куч одатда, гавда сиқиб чиқарган сув ҳажмига тенг бўлади.
Сувнинг ҳар томондан йўналга итарувчи кучларининг жам бўлиб йўналган нуқтаси сўзувчанлик маркази дейилади. Бу марказ одатда, сиқиб чиқарган сувнинг зичлашган ҳажми марказига тўғри келади.
Энди биз қуйида ҳали тилга олинган сувдаги кучларнинг таъсири ҳақида тўхталамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |