Олий ва ўрта



Download 4,39 Mb.
bet13/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Гавда сўзувчанлиги. Юқорида айтганимиздек, гавданинг оғирлик кучига ва сувнинг ўз итарувчи кучига қараб одам сувда у ёҳуд бу даражада муаллак қалқиб туради, мувозанат сақлай олади ёки чўкади. Масалан, гавда оғирлиги у сиқиб чиқарган сув ҳажми оғирлигидан кам бўлса |сабабларга кўра|, бу ҳолда гавда сув бетида, жуда бўлмаганда сувнинг сал қуйи қатламида қалқиб тура олади. Одамнинг мана шу қалқиб тура олиш қобилияти гавданинг сўзувчанлиги дейилади.
Одатда, бу ҳам гавданинг солиштирма оғирлиги билан сувнинг солиштирма оғирлигига боғлиқ. |Одам гавдасидаги қисмларнинг солиштирма оғирлиги хусусида юқорида гапириб ўтдик.
Шунга биноан озғин одамнинг сувда муаллак туриши ёки чўкиши семиз одамникига қараганда, бир қадар кўпроқҳаракатланишни талаб этади.
Бу ўринда сувдаги сузувчининг нафас олиши билан нафас чиқариши пайтдаги солиштирма оғирлигининг ўзгаршини ҳам айтиб ўтиш жоиздир. Чунончи, одам ўпкасини тўлдири нафас олганида гавдасининг солиштирма оғирлиги 0,97 ни ташкил қилса, тўла нафас чиқарганида эса I дан ошмайди, бу эса сувнинг солиштирма оғирлиги билан тенг бўлган, деган сўздир, демак, одам бундай пайтда сувда қалқиб тура олади.
Сузувчи спортчиларга мунтазам машқлар натижасида ўпка ҳажми ортиб, улар ҳавони катта миқдорда 5500-7000 см гача юта олади. Бу ўз навбатида спортчининг сувда туриш имкониятини оширади.
Ўпканинг нафас билан боғлиқ солиштирма оғирлигини жадвалга соладиган бўлсак, қуйидагигача манзара ҳосил бўлади:



Нафас турлари

Гавданинг солиштирма оғирлик кўрсаткичлари

Тўла нафас олиш.
Ўртача нафас олиш.
Тўла нафас чиқариш.
Ўртача нафас чиқариш.

0,94-0,99 г|см
0,88-0,84 г|см
1,01-1,07 г|см
0,96-1,01 г|см
Жадвалдан маълум бўладики, сузувчи гавдасининг солиштирма оғирлиги сувникидан кўп бўлиши ёки кам бўлиши мумкин экан. Шуни эътиборга олиб, болаларни сузишга ўргатишдан бошлаб, улар ўпкасининг ҳаётий сиғимини муттасил ошириб бориш керак.
Одам гавдаси қисмларининг солиштирма оғирлиги бир хил эмас, деб, юқорида айтиб ўтдик. Масалан, гавданинг ўпка атрофи қисмларининг солиштирма оғирлигидан оёқларнинг солиштирма оғирлиги юқори. Демак:, одам сувга ботаётганида ҳамиша унинг олдинги оёқлари сувга ботади. Ҳаводан тушаётганида эса, масалан, тайёрадан сакраганида, гарчи у оёқлари билан сакраса-да, боши билан туша бошлайди, бу ҳам маълум.
Чунки одам бошининг солиштирма оғирлиги гавданинг бошқа қисмлари оғирлигидан катта. Бинобарин, спортчи фақат ўз ҳаракатлари билан ҳаво қаршилигига оёқ-қўлларини рўпарада қилиш орқали яъни ҳавода «сузиш» элементларини бажариш билангина, ҳаводаги вазиятини ўзгартиради ва турли кўринишларда шакллар ясайди.
Бир сўз билан айтганда, спортчи ўзининг бутун оғирлик кучининг ҳавонинг қаршилик кучига бутун гавдаси бўйлаб бир текисда тақсимлай олгандагина, у горизонтал ҳолатда ериша олади.
Сувда сузишда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз беради. Масалан, сузувчининг оғирлик кучини Г 1, сувнинг кўтариш кучини Г 2, деб олсак, одам вертикал сўзганида, яъни гавданинг вертика сўзувчанлигида Г 3, ва Г 4 кучлар гавданинг бўйламасига кетган ўқи бўйлаб тақсимланади: горизонтал сўзувчанликда эса бу кучлар мазкур ўққа перпендиқуляр тақсимланади ва ҳ.
Демак, гавданинг кейинги сўзувчанлигини сузиш техникасига ёрдам беради. Бадиий сузиш усулида кўп қўлланадиган ҳаракатлардан бири-оёқларни ўзатган ҳолда икки ёққа кериб, қўлларни ҳам ўзатиб, оғирлик кучи маркази билан сўзувчанлик марказини бир-бирига яқинлаштиришдир. Бунда «жуфт кучлар» елкаси камайтирилган бўлади.
Бунга эса гавдани ўз ўқи атрофидаги бўйламасига айлантириш орқали еришилади. Энди, гавдани ўз ўқи атрофида ёнга айлантиришни кўрайлик. Бунда бир қўлни ёки оёқни кўтариш керак, шунда гавда қўл оёқ кўтарилган томонга қараб айланади. Чунки сувнинг сиқилган ҳажми таъсир кучи, босими ўзгаради. Бинобарин, сўзувчанлик маркази билан оғирлик марказининг нисбати ўзгаради, демак, қўл ёки оёқ кўтарилган томонга гавдани айлантирадиган «жуфт куч» ҳосил бўлади.
Гавданинг қанчалик кам қисми сувга ботган бўлса, уни кўтарувчи куч шу томонга шунча кам куч билан таъсир қилади. Шу сабабли ҳам, сўзаётган одам нафас олиш учун бошини анча ёнга буришни ёки кўтаришни, қўлини сувдан юқорига чиқариб олдинга ташлашни тез бажаради, иккинчи сувдаги қўли эса нисбатан секин ҳаракатланади.
Борди-ю, бош ёки қўл сувдан секин кўтариладиган бўлса, у ҳолда сувнинг кўтариш кучини ошириш учун сув остидаги қўл ва оёқларни тезроқ ҳаракатлантириш зарур. Сузувчи сувга калла ташлаганида тезроқ боши билан қўлларини юқорига кўтаришга ва оёқлари билан сувни тепишга ошиқади, чунки бу пайтда сувнинг кўтариш кучи камайиб, оғирлик кучи ортиб кетади ва ҳ.к.

Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish