Бош мураббий: Файзуллаева Элмира
Миллий терма жамоа мураббийи: Бортникова Оксана
Миллий терма жамоа мураббийи: Пионтковская Алина
Ёшлар миллий терма жамоаси мураббийи: Мирзаярова Марина
Ёшлар миллий терма жамоаси мураббийи: Файзиева Ойдин
Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон сузиш Федерация мутахассиси:
Екатерина Адисман Канстантиновна
Сув полоси
Бош мураббий: Вишняков Равил
Эркаклар терма жамоаси мураббийи: Яшнов Александр
Эркаклар терма жамоаси мураббийи: Яковлев Даниил
Аёллар терма жамоаси мураббийи: Садиков Акбар
Аёллар терма жамоаси мураббийи: Шамсутдинова Диана
Сув полоси бўйича Ўзбекистон сузиш Федерация мутахассиси:
Хасанов Зиёдилла Камилович
Сувга сакраш
Бош мураббий: Хасанов Бобур
Миллий терма жамоа мураббийи: Мирякубова Севара
Ёшлар миллий терма жамоаси мураббийи: Хоменкова Анастасия
Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон сузиш Федерация мутахассиси:
Орманов Зоҳиджон Ахматжанович
Тошкентда сув спорти турлари бўйича 9 - Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз сузиш федерация ҳамда Осиё сузиш федерация (AASF) томонидан ташкил этилган ушбу нуфўзли мусобақада қитъамизниг 26 давлатидан мингга яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда. Чемпионатда Ватанимиз шарафини 130 дан ортиқ спортчи ҳимоя қилди.
Чемпионатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов, сузиш федерация раиси Қ.Санақулов ва бошқалар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказишга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик самарасида ёшларимиз ўртасида сув спорти турлари оммалашиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
– Осиё чемпионати юқори даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидламоқчиман, – деди Осиё сузиш федерация вице-президенти Вирендра Нанавати.
– Мамлакатингизда барча соҳалар қатори спорт ҳам жадал тараққий этаётгани, болалар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, ёшларнинг барча қатламини – умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан тортиб олий ўқув юртлари талабаларигача ўзига қамраган ноёб тизимнинг йўлга қўйилгани таҳсинга лойиқ.
Бундай эътибор спортчиларингизнинг ҳалқаро майдонларда юксак натижаларга еришишига хизмат қилмоқда.