Ўзбекистонда сузиш спортининг аҳволи.
Ўзбекистон ўзининг анҳорлари, кўллари, дарёлари ва сунъий сув ҳавзаларига эга бўлган серқуёш республикадир. Сирдарё, Амударё, Зарафшон, Чирчиқ, Ангрен каби дарёлари соҳили атрофида яшовчилар қадимдан бу табиий бойликларни инсонлар ҳаёти учун бўсундириш билан курашиб келганлар. Талайгина каналлар, сув омборлари, сув ҳавзалари бунёдга келтирилди. Улар аҳволи учун балиқ овлаш, экин суғориш, рўзғорда фойдаланиш ва шу билан бирга ҳаётий зарурат бўлган сузишга ўрганиш манбаи бўлиб хизмат қилиб келди.
Ўзбекистонда сузиш спортининг бошланғич ривожланиш даври 1924-1925 йилларга тўғри келади, яъни бу йилларда биринчи марта гидростанциялар қурила бошланди. Масалан, Тошкентда
Бўзсув дарёси, тўғон билан тўсилди, натижада, сунъий сув омбори ҳосил қилинди. Бу эса ўз навбатида аҳоли учун севимли дам олиш ва чўмилиш жойи бўлиб қолди.
Сал кейинроқ эса бу сув омборида иккита сув станцияси қурилиб, сузиш бассейни ва баландликдан сувга сакраш устунлари бунёд этилди.
Бутун иттифоқ спартакиадаси Республиканинг Бухоро,Андижон,Тошкент, Фарғона ва бошқа шаҳарларида ҳам сузиш спорти ривожланиши учун туртки бўлди.
Андижонда шаҳар истироҳат боғидаги сунъий сув ҳавзасида, Бухорода эса энг катта Лаби–ҳовўзда сузувчилар турли хил машғулотлар ўтказа бошладилар.
1935 йили Андижоннинг сунъий сув ҳавзасида биринчи марта республикада сув сув спорти байрами ўтказилиб, бунда сузиш бўйича республика биринчилиги учун мусобақа ўтказилди.
Андижон, Қўқон, Тошкент, Фарғона шаҳарларининг энг кучли сузувчилари ўзаро куч синашдилар.
1939 йили Тошкент шаҳрида аҳоли ташаббуси билан 8 гектарлик ерда жуда катта кўл ва истироҳат боғи барпо қилинди. Бу кўлнинг аҳамияти катта эди. Масалан, унда ташкил қилинган иккита сув станциялари – “Динамо” ва “Спартак” узоқ йиллар давомида республикамизнинг терма командаси сузувчилари учун асосий база бўлиб хизмат қилди. Шу ерда республикамизнинг дастлабки тренерлари етишиб чиқди. Булар орасида қуйидаги мутахассис тренерлар бор эди.
1939 йили Ўзбекистонда сузиш бўйича республика федерация тўзилди, унга А.К.Смирнов раис этиб тайинланди. 1948 йили биринчи марта Қозоғистон ва Ўрта Осиё республикаларининг командалари ўртасида сузиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада республикамизнинг терма командаси биринчиликни олди. Шундан кейин бундай мусобақалар анъанага айланиб ҳар йили ўтказиб туриладиган бўлди. Унинг аҳамияти жуда катта эди.
Марказий Комитетнинг 1948 йил 27 декабрдаги қарори республикамизда ҳам жисмоний тарбия ва спортининг ривожланиши учун муҳим рағбатлантирувчи омил бўлди.
Қарорда спорт базаларини қуриш ва мустаҳкамлаш, спортнинг оммавий турларини, шу жумладан, сузишга катта эътибор бериш, мусобақаларга аҳолини–томошабинларни кенг жалб этиш муҳим вазифа қилиб белгилаб берилди. Мамлакатимизда янгидан – янги қобилиятли ёш спортчи – сузувчилар етишиб чиқа бошлади.
1960 йили Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти қошида суви истиладиган 25х12 м ли очиқ ҳавза, 1962 йили “Меҳнат резервлари” клубига қарашли спорт жамияти қошида 26х12 м ли ёпиқ бассейн, 1964 йили “Меҳнат” жамиятида кўнгилли спорт клубига қарашли суви истиладиган 50х21м ли очиқ ҳавза, 1963 йили Навоий шаҳрида 50х21м ли очиқ ҳавзаларнинг барпо этилиши давлатимиздаги сузиш спорти тарихида катта воқеа бўлади. Натижада бизнинг сузувчи–спотчиларимиз ўз маҳоратларини ошира бориб, янги марралар сари интилб бордилар.
Барча турлар бўйича жаҳоннинг энг моҳир сузувчилари қаторида 26 собиқ иттифоқ спортчиси ҳам давлатимизда бўлиб ўтган эди.
Бунинг сабаби, Ўзбекистоннинг иқлим шароити,вақт ўтган сайин давлатимиз шон–шухратини химоя қилувчи спортчиларимиз тобора кўпая борди.
Илк сузиш Федерация 19-июн 1908 йилда ўтказилган ёзги Олимпиада Лондонда (Буюк британия) ташкил этилган, ёзги Олимпия ўйинлари 1908 йилда тугаганидан сўнг, Оммабоп сув спорти турларининг қоидаларини стандартлашириш ва мусобақаларни ўтказиш нормативларини бирлаштириш мақсадида катта куч сарфланди.Сузиш ташкилотини яратиш манбаида сузиш миллий федерациялар тўрган эди; Белгия, Буюк Британия, Венгрия, , Германия, Дания, Финландия, Франция ва Швеция. 1928 йилга келиб ташкилотга 28 аъзо бўлди. 1978 йилга келиб уларнинг 75 тага етди.
2000 йилга келиб ташкилотга (федерация) 174 миллий сузиш федерациялар аъзоларига кўпайди. Ҳозирги вақтда ФИНА аъзолари 207 та миллий федерациялари мавжуд. Фина президенти 2009 й дан буён Хулиё Сесар Маглиёне.
Do'stlaringiz bilan baham: |