Қўлнинг сувга кириш фазасида ҳаракатлар қуйидаги кетма-кетликда: панжа–тирсак–елка, панжа ташқарига ўгирилган, елка кенглигида бош бармоқ томони билан сувга киради.
Ушлаш фазасида панжа олдинга ён томонга пастга, ташқарига–пастга ўгирилган панжа билан, панжа ташқарига ўгирилган, елка кенглигида бош бармоқ томони билан сувга киради.
Сузувчи озгина букилган ҳолда, елкалари билан олдинга интилади. Бу вақтда орқа ва кўкрак мушаклари тортилади. Ушлаш елка камари ҳаракати билан мос ҳолда, текис бажарилади. Бош юза билан сувга туширилган, сузувчи сув тагидан тўғри–пастга қарайди.
Бу фазанинг давомийлиги, тахминан, бутун жараён вақтида 15% ни ташкил қилади.
Тортишиш фазаси. Бу фазада сузувчи ияги озгина олдинга сурилади, бош ва елка камари олдинга-юқорига, кўриш сув тагидан олдинга йўналтирилади. Тортишиш фазасининг охирида сузувчининг боши сув юзасида жойлашади. Бу вақтда қўлларни тирсак бўғимидан букилиши тугалланади. Елка ва тирсак оралиғидаги бурчак 90 даражани ҳосил қилади.
Депсиниш фазаси. Қўллар тирсак бўғимидан куч билан букилади, панжалар тана остида орқага, фаза охирида орқага-ташқарига ва юқорига ҳаракатланади.
Қўлларнинг сувдан чиқиши юқорига тез тойғоқ ҳаракати билан бажарилади. Дастлаб, сув устида тирсак, кейин билак ва қўллар кафти пайдо бўлади.
Тайёргарлик ҳаракати. Чўзилган ва бўшашган қўллар тез силтанувчан ҳаракат билан ёнтомондан олдинга олиб ўтилади. Бош ҳаракати қўл ҳаракатини кузатади: олдин,бош (нафас олиш учун) кўтарилади, кейин, юза билан сувга ботади, «ёпилади» ва қўллар ҳаракатини олдинга бир маромда тезлатишга ёрдамлашади.
Ҳаракатларнинг умумий мослашиши
Ҳаракатлар мослашишининг асосий варианти–икки зарбли дельфин.Сузувчи туркум ҳаракат учун, битта қўл ҳаракати ва иккита оёқ зарбини бажаради. Тортишиш фазаси бошида юзага чиқади. Панжалар билан пастга думсимон зарба, қўллар депсиниш фазасига ўтгандан кейин бошланади. Бу фазанинг охирида икки жараён тезлиги жуда юқори бўлади.
Икки зарбли дельфин гавданинг тўлқинсимон ҳаракати ва панжаларнинг кучли зарби билан тавсифланади. Қўлларнинг кучли эшиши техниканинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Сузиш темпи 1 дақиқада–50–65 жараённи ташкил этади.
Нафас. Нафас олиш, бошқа сузиш усулларидаги каби, бош ва тананинг юқори қисми сув юзасидан юқори ҳолатни эгаллаган вазиятда амалга оширилади.
Бундай ҳолатда қўллар эшишни тугатиб,сувдан чиқа бошлайди, бош кўтарила бошлайди ва оғиз сув юзасидан юқори ҳолатда бўлиб, тез ва кучли нафас олинади.
Айрим ҳолларда, сузувчилар ҳар жараёнда бир марта эмас, 2–3 жараёнда бир марта нафас олишга ҳаракат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |