Олий ва ўрта


Ҳаракатларнинг умумий мослашуви



Download 4,39 Mb.
bet33/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Ҳаракатларнинг умумий мослашуви
Чалқанча крол ҳаракатлар мослашувининг асосий варианти–олти зарбли координатциядир. У тана тортишиш кучининг доимийлиги, узлуксизлик ва турғунлик билан таъминлайди. Ҳаракатлар мослашувини ўнг қўл мисолида кўрамиз. Қўл ушлашни бажарганда, ўнг оёқ биринчи зарб ҳаракатини бошлайди. У эшишни бир қўлдан иккинчи қўлга узатишга ёрдамлашади.
Иккинчи зарб(чап оёқда) тортишиш фазасига тўғри келади. Учинчи ишчи ҳаракат (яна ўнг оёқда) қўл энг фаол фаза–депсиниш фазасини бажарган вақтга тўғри келади.
Учинчи зарб қарама-қарши қўл сувдан чиқишидан олдин тугалланади. Қўл ҳаракати оёқ ҳаракати ва нафасга бўйсундирилган бўлади. Спортчининг шахсий хусусиятлари ва масофанинг узунлигидан ҳаракатнинг мароми бир дақиқадаги жараёни 40 дан 55 гача ўзгаради.
3. Брасс усулида сузиш техникаси
Брасс қадимги сузиш усулларидан биридир. Археологик топилмалар, музейларда сақланаётган буюмлардан маълум бўлишича, ерамиздан бир неча минг йиллар олдин кўпгина давлатлар халқларига ҳозирги замон крол ва брасс усулини эслатадиган сузиш усуллари маълум бўлган ва улар ўша усулларда сузиб билганлар.
Брасс спортча ва амалий аҳамиятга эга. Брасс спортча сузиш усули сифатида ХIХ асрнинг биринчи ярмидан маълум. Ўтган юз йилликларда бу усул қурбақасимон сузиш деб номланган.
Брасс Олимпиада ўйинлари дастурига 1904-йили киритилди. У вақтда бу усул билан 44 ярд (1 ярд–0,91 м ) масофага сузганлар. Кейинчалик сузувчилар 200 масофага мусобақалашишганлар.
1968-йилдан мусобақа дастурига 100 ва 200 м (эркаклар ва аёллар учун) масофалар киритилди. Ҳозирги кунда сузувчилар брасс усулида 100 ва 200 м, аралаш эстафетанинг иккинчи босқичида 4х100 ва комплекс сузишда 50 ва 100 масофаларга мусобақалашадилар.
1912 йил ва 1920-йиллардаги Олимпиада ўйинларида мусобақалари ккита масофа– 200 ва 400мга брасс усулида сузиш бўйича ўтказилди. 1924-йилги Олимпиададан бошлаб, эркаклар ва аёллар учун фақат 200м масофага, 1968-йилдан ўйинлар дастури 100м масофа билан тўлдирилди.
1935-йилдан 1952-йилгача мусобақаларда брассчиларга дельфин усулида сузишга рухсат берилган. Бунда оёқда брасс усули ҳаракатини бажарган бўлса, қўллар сувни устки қисмида тайёргарлик ва болдиргача узун эшиш ҳаракатини бажарган. Тезликдаги фарқ жуда ҳайратланарли бўлган ва 1953-йилдан бошлаб, дельфин усули мустақил усул сифатида ажралиб чиққан.
1970-йилда брассни чайқалувчан усули юзага келди. Сузувчи ҳаракати ўзининг гавда чайқалиши билан капалак ёки дельфин ҳаракатини эслатар эди. Ужуда секин ривожланди. Мусобақа қоидасига ўзгартириш киритилиб, силжиш вақтида бошни сувга ботиришга рухсат берилди.
Бугунги кунда ФИНА қоидаси қуйидагиларни талаб қилади;
–сузувчи кўкракдаги ҳолатда, елкалари сув юзасига параллел;
–қўллар ҳаракатисим метрик ва бир вақтда;
–оёқлар ҳаракати симметрик ва бир вақтда–қўлларнинг тайёргарлик ҳаракати сув тагида бажарилади;
–қўллар старт ва бурилишдан ташқари, болдир чизиғига кирмаслиги керак.
Ташқарига ўгирилган панжа фаол депсиниб, орқага йўналтирилади.
Оёқларни битта депсиниш ва қўлларни битта эшишдан таркиб топган тўлиқ жараён давомида бош бир марта сув юзасига кўтарилади. Ҳамма спортча сузиш усуллари орасида брасс энг кўп амалий аҳамиятга эга. Брасс усулида бошқа усулларга нисбатан кийимда сузиш бирон-бир буюмни бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтишда осон кечади.

Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish