Ҳаракатларнинг умумий мослашуви. Икки зарбли крол. Икки зарбли крол усулида иккита навбатма-навбат қўл ҳаракатига иккита кетма-кет оёқ ҳаракати тўғри келади. Ўнг қўл ушлашни тугатиши билан, чап оёқ зарбни тугатади, тортишнинг бошланиш даври сув юзасининг 36 даража бурчак остида бўлади. Навбатдаги чап қўл тайёргарлик ҳаракатининг ўртасига, яъни олиб ўтиш ҳолатига тўғри келади. Икки зарбликролда қўллар ҳаракати кучли ва ҳаракатчан, ҳаракат темпи юқори маромда бажарилади.
Тўрт зарбли крол. Тўрт зарбли кролда иккита навбатма-навбат қўл ҳаракатига тўртта кетма-кет оёқ ҳаракати тўғри келади. Чап оёқ зарбни тугаллаш вақтида ўнг қўл 20 даража бурчак остида эшишни бошлайди, чап қўли тарилиш фазасида ҳаракатланади.
Иккинчи зарб (ўнг оёқ) қўл ҳаракати сув юзасининг 90–95 даража бурчак остидаги ҳолатда тугалланади.
Учинчи зарб чап қўл 20 даража сув юзасида ушлаш вақтида чап оёқ ҳаракатни тугаллайди, бу вақт ўнг қўл депсиниш фазасини тугаллайди.
Тўртинчи зарб ўнг оёқда, қўл ҳаракати сув юзасининг 90–95 даража бурчак остида эшиш, ўнг қўлни олиб ўтиш ва тайёргарлик ҳаракатининг ўртасида тугалланади.
Тўрт зарб крол техникаси икки зарбли крол техникасидан жуда кам фарқ қилади.
Олти зарбли крол. Олти зарбли кролда қўл ҳаракатининг тўлиқ циклига олти оёқ зарби тўғри келади. Бу техника вариантида сузувчилар секин ушлаш билан бирга, кучли ва узун эшишни қўллайдилар. Оёқ ҳаракати кичик тезликда, ҳаракат йўналишини тез ўзгартириб бажарилади. Оёқ ҳаракати мароми қўл ҳаракатига тўлиқ бўйсунади.
Олти зарбли кролда қўлнинг эшиш ҳаракатига учта оёқ зарби тўғри келади, бу вақтда қўл сув юзасидан 11–15, 53–55 даража бурчак остида бўлади.
У ёки бу техника вариантини танлаш сузувчининг шаҳсий хусусиятлари, масофанинг узунлиги, сузувчининг жисмоний ва бошқа тайёргарликларидан келиб чиққан ҳолда танланади.
Чалқанча крол усулида сузиш техникаси.Чалқанча сузиш олимпиада ўйинлари дастурига, дастлаб, 1904-йили Сент-Луис (АҚШ) да бўлиб ўтган мусобақада киритилди.
Бу-Олимпиадада фақат эркаклар қатнашган эди. 1924-йили Париж (Франция)да бўлиб ўтган Олимпиададан бошлаб, бундай мусобақаларда аёллар ҳам қатнашадиган бўлди. Чалқанча крол усулида сузиш тезлиги жиҳатдан кўкракда крол ва дельфиндан сўнг учинчи ўринда туради. Мусобақаларда чалқанча крол усулида 100 ва 200 м, аралаш эстафетани биринчи босқичи 4х100 м ва комплекс сузишнинг иккинчи босқичида 50 ва 100 м масофаларга сузадилар. Чалқанча крол усулининг кўкракда крол усули техникасига ўхшаш томонлари кўп. Қўл ҳаракати навбатма-навбат бажарилади.
Уларнинг ишчи ҳаракати сув юзида тайёргарлик ҳаракати билан навбат-лашади. Оёқлар вертикал текисликда навбатма-навбат ишлайди.
Замонавий чалқанча крол усули техникаси асосчиси А.Кифер ХХасрнинг 30-йилларида унинг усули бош ва гавданинг горизонтал ҳолати, оёқларнинг фаол ҳаракати, ҳавода қўлларнииг тўғри ҳаракати, кучли эшиш ҳаракатлари билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |