Тортишиш фазаси–қўлларнинг елка камарида фаолайланиши билан бошланади. Сузувчи сувга кафт босимини оширади. Бажарилаётган ҳаракат йўналиши ўзгаради ва орқага–ичкарига–пастга бажарилади.
Тортишиш фазасинингбошланишида қўл тирсак бўғимидан 130–150 даража букилган, тортишиш охирида бурчак 90–100 даражани ҳосил қилади. Фазанинг бошланишида кафт фронталяссиликда 45 даража, бурчак остида, фазанинг охирида кафт нисбатан фронтал ҳолатда бўлади.
Тортишиш фазасининг давомийлиги 0,20–0,35 с.
Депсиниш фазаси–ешишнинг кучли ва ҳалқилувчи қисми. Кафтқоринватаз остида олдиндан орқага, нисбатан ташқарига, фронтал ҳолатга яқин ҳолатни сақлаб, куч билан ҳаракатланади. Қўлтирсак бўғимидан букилади. Эшиш кафтнинг юқорига-пастга, нисбатан ташқарига тойғоқ таянч ҳаракати билан тугалланади.
Эшиш охирида қўлтирсак бўғимидан батамом тўғирланади, кафт сув юзига чиқиш учун болдир ёнидан ўтиб, кичкина бармоқ орқали орқага ўгирилади.Фазанингдавомийлиги–0,15–0,30 с.
Қўлнинг сувдан чиқиш фазаси. Бу фазанинг бошланиши ва тугалланиши, гавданинг қарама-қарши ҳаракати, қўл елка камарининг сув юзасидаги ҳолати билан бошланади. Кейин, кетма-кеттирсак, елка бўғими ва кафт сув юзасига кўтарилади.Бу фазанинг давомийлиги–0,05–0,07 с (5–8% жараён вақтидан).
Қўл ҳаракатининг сув юзасидаги ҳолати. Қўл қуйидаги кетма-кетликда сувдан кўтарилади: энг аввал,елка бўғими ва елка, кейин эса билак ва панжалар,сўнгра сув устида ҳаракат бошланиб, тирсак бўгимида букилган қўл еркин юқорига-олдинга кўтарилади, елка билан четга тортилади. Билак ва панжалар елка бўғими чегарасигача яқинлашиб келади.
Бунда панжалар тирсак бўғимидананча паст, сув юзасига яқин жойда бўлади. Кейинчалик, қўл олдинга ҳаракат қилади. Бунда тирсак бўгимидан тўғирланиб боради ва озгина букилган ҳолда, шуелка бўғими тўғрисига панжалар билам сувга ботган ҳолда узатилади. Бу фазанинг давомийлиги (тайёргарликдаври)–0,30–0,45 с (25% тўлиқ жараён вақтидан).
Нафас. Крол усулида сузганда, нафас фақат оғиз орқали олинади ва оғиз ҳамда қўшимча, бурун орқали сувга чиқарилади. Бошўнгга ёки чапга бурилади ва оғиз сув устига чиққандагина, нафас олинади. Нафас олиб бўлгач, бош олдинги ҳолатга қайтади. Кейин нафас чиқариш бошланади. Нафас олиш ва нафас чиқариш учун бошни бураганда, гавда мувозанати ҳамда горизонтал ҳолатни бузмаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |