Олий ва ўрта



Download 4,39 Mb.
bet40/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Сувга кириш ва сирғаниш. Одатда, ҳавода учаётган сузувчи сувга кириш бурчагига боғли-ҳолда сувга ботади. Бу бурчак аксарият вақтларда гавдадан тўғри сув юзасига утказилган уққа нисбатан 15-20 булади. Равон стартларда ботиш чуқурлиги 40-50 см, бироз тик булганда 50-60 см ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин.
Сузувчи одатда сувга ботиб, дастлаб пастга олдинга қараб сирғанади, кейин эса юқорига-олдинга қараб эгри траектория ясайди.
Сирғаниш узунлиги-старт олиш супачасидан сув юзига чиққунча бўлган оралиқ эркакларда 7-8 м, аёлларда 7 м атрофида бўлади. Амалий кузатишлардан олинган маьлумотларга қараганда, сирғанишга кетган вақт узунлиги 7 м булганда, эркакларда 2,5 секунд, аёлларда 3,0 секундни ташкил этади.
Сув юзига қалқиб чиқиш. Сирғаниш тезлиги сузувчининг масофадаги сузиш тезлигига яқинлашганда ёки ундан бир оз ошган пайтда сузувчи сув юзига қалқиб чиқиши ва ўша тезликда сузишга киришмоғи керак.
Биринчи сузиш ҳаракатлари мусобақа қоидасига кўра мувофиқ узиш тезлигига боғлиқҳолда бажарилади. Крол усулида кўкракда сузганда ҳаракатлар оёқдан бошланади. Сув юзига қалқиб чиқишда бир қўл ҳаракати қўшилади. Бунда эшиш шундай хисоб билан бажарилиши керакки, эшишнинг тугаши гавданинг тўлиқ сув юзига чиқишига туғри келсин. қўл эшиш ҳаракати тугаши билан тухтовсиз равишда тайёргарлик ҳаракатини бажаради. Шу пайт иккинчиси эша бошлайди.
Нафас эса биринчи ёки кейинги эшиш ҳаракатида олинади. Брасс усулида кукракда сузганда сув ичида биринчи ҳаракат цикли бажарилади, иккинчиси, одатдагидек амалга оширилади.
Дельфинча сузишда ҳаракатни оёқлар бошлайди, кейин куллар биринчи ҳаракатни бажаради ва нафас олинади. Шундан сунг сув юзида сузиш давом этади. Айрим сузувчилар сув юзига чиққандан кейин хам 2-3 циклгача нафасни тутиб борадилар.
Сув ичида старт олиш
Одатда, чалқанча ётиб сузиш мусобақаларида сув ичида, яьни бассейн деворидан оёқлар билан депсиниб старт олинади. Сувдан старт олиш техникаси хам юқоридагидек бир неча босқичларни уз ичига олади.
Дастлабки холат. Огохлантирувчи сигналдан сунг сузувчилар сувга тушиб икки қул билан махсус тутгичдан ёки супачанинг олд томонидаги уйик жойдан-камгакдан туриб туради. Стартга тайёрланиш командаси берилган, сузувчилар оёқларини букиб, 15-20 см оралиқда параллел тутиб турадиар. Панжалар бир жойда ёки бири иккинчисидан пастроқда туриши мумкин, аммо сувдан чиқиб кетмаслиги керак. Чаноқ-сон буғими шундай жипс буладики, сон қоринга тегиб туради. қуллар туғри чузилган, бир-бирига параллел, бош бироз олдинга эгилган булади.
Депсиниш. Сузишга команда берилгач, сузувчи тутғични силтаб итариб юборади ва қулларни юқори кутариб орқага, бир оз икки ёнга ҳаракатлантиради ва шу пайтда бошини орқага ташлаб нафас олади. Оёқларини ҳамма буғимларидан ёзаркан, зарб билан депсинади.
Депсиниш охирида қуллар орқага ташланган, бош узра узатиб юборилган, яьни бош икки қул орасига олинган, оёқлар туғри чузиб юборилган ва бириктирилган бўлади. Сузувчи канча кўп куч билан депсинса, унинг хавода учиши, сувда сирпаниши шунча олис булади, демак, у бу уринда отади.
Ҳавода учиш. Сузувчининг ҳавода учиши шартлидир. Чунки у сувдан бутунлай кутарилмайди: оёқлар панжаси билан болдири сувда қолади. Ҳавога кутарилиш, яьни учиш бурчаги гавда билан сув сатҳи оралиғидаги бурчак тахминан 15-20 ни ташкил қилади. Сузувчи бутун гавдаси билан имкон борича чузилиб, бошини яна хам орқага ташлаб ортга букилгандай булади, кукрагининг қоринга туташ кисми сал дуннглик хосил килади. Депсинганда то қуллар учи сувга теккунча булган масофа, учиш масофаси дейилади. Бу эркакларда уртача 3м, аёлларда 2,5м га боради.

Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish