Елканда сузиш усулидаги бурилиш
Бу сузиш усулида энг кўп очиқ бурилиш усули қўлланилади. Бунда шарт шуки, сузувчи то кули бассейн деворига тегмагунича кукрагига, яьни пастга қараб ағдарилиб олмаслиги керак. Кайси қул деворга биринчи булиб тегса, шу қул танани буради. Бинобарин, унг қул тегса, унг томонга, чап қул тегса, чап томонга бурилади.
Бурилиш қайси холда булмасин, айланиш олдинги орқа уқ атрофида юзага келади.
Энди бурилишнинг босқичларини тавсифлашга ўтамиз.
Деворга етиб келиш. Сузувчи бассейн деворига етиб келаркан қайси қули билан булмасин, тирсагидан букилган қули билан сувнинг сатхида деворга тегинади ва кафтини буриладиган томонга қаратиб олади, танаси эса бу пайтда албатта, хали чалқанча ҳолатда туриши лозим. Бир қули деворга текканида иккинчи қули сони ёнида булади.
Сузувчи қул билан деворга тегингач, айланиш босқичга утади. Бунда у оёқларини тизза ва чаноқ-сон буғимларидан букиб, ғужанак ҳолда ёни билан деворга яқинроқ келади. Бунда бир қули билан бассейн деворига тиралиб, иккинчи қули билан сувни эшиб тепасини айлантиради.
Сузувчи худди шу айланиш мобайнида сувдан ташқарига чиқиб турган оғзи билан нафас олади, сув остидаги, яьни эшаётган қулини олдиндан йуналтиради в кетма-кет девордан олган қулини ҳам олдинга утказади, оёқлар кафтини эса деворга куяди, улар чаноқ кенглигида бир-бирига параллел холда сув сатхига яқинлашиб колган булади, узатилган қуллари бошидан ошириб, бир-бирига туташтирилади.
Шу аснода айланиш босқичи тугайди. Энди депсиниш ва сирғаниш босқичи бошланади. Бунда сузувчи оёқлар кафтини бассейн деворига куйгача, унинг боши билан танаси 30-40 см атрофида чукади ва худди шу пайтда у қаттиқ депсинади, натижада бутун гавда олдинга сирғанади. Албатта, депсиниш қанча зарбали, кучли булса, сирғаниш хам шунча тез ва масофаси узоқ булади. Бундан кейинги ҳаракат амаллари сув ичида старт олгандан кейинги ҳаракат амалларининг узгинасидир.
Брасс усулида сузишдаги бурилиш
Брасс усулида сузишдаги бурилиш хам очиқ бурилиш пайтида бассейн деворига хар иккала қул билан бир пайтда тегиш, таяниш ва силтаниш, танани горизонтал ҳолатда тутиш шарт.
Очиқ бурилиш. Очиқ бурилишнинг биринчи усулида бассейн деворига етиб келиб хозир айтганимиздек, иккала қул билан тегилади ва иккала оёқни тиззадан, чаноқ-сон буғимидан, қулларни тирсакдан букиб деворга яқинлашилади. Сунг сузувчи бир қулини девордан олиб шу шу кул томонига айлана бошлайди. Бунда бош ва елка билан кескин ҳаракат қилиб айланишни тезлатишга ёрдам қилинади ва сув ичида нафас чиқарилади.
Оёқлар девор томонга йуналади, бош сувдан хийла чиқиб нафас олинади. Айланиш охирида тана кукрак қисми билан пастга бурилади, оёқлар панжа билан деворга тиралади, қуллар олдинга ҳаракат қилади. Мана энди оёқлар билан депсинай деган пайтда бош туғриланиб сувга ботирилади ва шу пайтда депсиниш ҳаракати бажарилади. Шу билан очиқ бурилиш босқичи тугайди. Навбатдаги сирғаниш ва сувдан бош ва қулларни чиқариш босқичлари, брасс усулида сузишда старт олгандан кейин бажариладиган ҳаракат амалларига ухшайди.
Иккинчи усули. Бу вариантни спортчилар «маятниксимон бурилиш» деб изоҳлаб келадилар. Кукракда крол усулида сузишдаги «маятниксимон бурилиш» ҳам худди шунга ухшашдир. Фақат бунда дастлаб бассейн деворига икки қул билан тиралади. Айланиш эса бир хил. қайси қул биринчи булиб девордан узилса, тана шу томонга айлантирилади ва қаттиқ депсиниб сирғаниш босқичига ўтилади.
Биринчи усулда ҳеч қайси қул сувдан чиқмайди, иккинчи усулда эса деворга теккан қул айланиш босқичига утганда сувдан чиқади. Кейинги ҳаракатлар старт олгандан кейинги ҳаракат амаллари билан бир хил.
Do'stlaringiz bilan baham: |