Чалқанча крол усулида сузишдаги бурилиш.
Бу усулда сузишдаги бурилиш кукракда крол усулида сузишдагига қараганда бирмунча фарққилади. Яьни бунда бассейн деворига тегиш ва сунг бурилиб олиш чалқанча ётган холатда бажарилади. Шу туфайли хам бурилишларнинг кайси усули-қулланилмасин, тана олдинги-орқа уқлари атрофида айланиши керак.
Сузишнинг бу усулида бурилиш хам очиқ ва ёпиқ бурилишларга тафовут килинади.
Очиқ бурилиш. Очиқ бурилишнинг бассейн деворига яқинлашиб келиш босқичида сузувчи бурилиш нуқтасидан 5 метр олдинга, 1,5-2 м баланд қилиб тикиб қуйилган байроқчаларга назар ташлаб келиши керак. Демак, бурилиш учун мулжал-байроқчалардир.
Сузувчи одатда бурилишга тайргарлик кура бошлаганда, яьни охири эшиш билан бир пайтда чуқур нафас олади. қулни деворга тирсакдан букиб, сув сатхидан пастга-бурилиш томонига озгина йуналтиради, иккинчи қули эса бу пайтда эшишдан тухтаб сон ёнида қолади, шу дамла нафас чиқарилади.
Нафас олиш билан нафас чиқариш оралиғидаги харкатларга эьтибор бериш зарур.
Айланиш. Айланиш босқичи одатда қайси қул деворига тегса, шу томонга ҳаракатланиш билан бошланади. Яьни сузувчининг қули деворга теккач, у ғужанак холатни олади, оёқлар тизза буғимидан сув сатҳига чиқиб ён томонга ҳаракат қилади.
Девордан қул панжа билан деворни силтаб итаради, сон ёнидаги кэса танага карата эшиш билан унга айланишга ёрдам беради. Шу дамла айланишнинг биринчи ярми тугайди, иккинчи ярмида девордаги қул ундан узилиб олдига ҳаракат қилади ва нафас олинади. Оёқлар булса, бир-бирига параллел холатда панжалари билан деворга тиралади. Бу пайтда қуллар узатилиб, учрайди бирлаштирилган булади.
Депсиниш одатда оёқ панжалари деворга тегиши билан бажарилади ва стартдан сунг сакрашдаги каби сирғаниш ва сувдан чиқиш ҳаракатлари бошланади. Биз бу харкатлар хақида юқорида айтиб утдик.
Ёпиқ бурилиш. Ёпиқ бурилиш икки хил усулда бажарилади. Унинг биринчи варианти очиқ бурилишдагидек бажарилади. Факат бунда қул деворга текканида бош сувда булади ва нафас олинмайди. қолган ҳаракат амаллари хусусида «очиқ бурилиш» га қаранг.
Ёпиқ бурилишнинг иккинчи усулида эса кул билан охирги марта эшишни тугатиб нафас олинади ва бош билан елка пастга-олинганда харкатлантирилади, қул кафти танадан ёнга елка йуналишида харкатлана бориб, тахминан 25-30 см чуқурликда деворга тегади.
Эшшишни шу пайтга тугатган иккинчи кул сувда сон ёнида қолади. Кейин сузувчи иккала оёғини қаттиқ букиб девордаги қулга таянган ҳолда гужанак бўлиб айлана бошлайди. Оёқларини эса сув устида ёнга айлантириб деворга тирайди ва зарб билан депсинаркан, сирғаниш босқичига ўтади. қолган ҳаракатлар стартдан кейинги ҳаракатларга ўхшаш бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |