11- МАВЗУ. СУВДА ЧЎКАЁТГАН ОДАМГА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ.
РЕЖА.
Биринчи ёрдам кўрсатиш.
Ҳолдан тойган одамга ёрдам кўрсатиш Чўкишнинг сабаблари ва турлари Чўкаётган одамни қутқариш Юрак ташқи ёки кўкрак устидан массаж қилиш
Амалий сузиш ўзи нима? Мавзуни бошлашдан олдин мана шу саволга жавоб бериш лозим.
Номидан кўриниб турибдики, сузишнинг амалда, яъни турмушда, ҳаётда кераги бўладими? Шу ҳакда фикр юритиш лозим. Демак, амалий сузиш умумсузишнинг шундай усулларики, уни қўллаш билан амалда бирор-бир фойдали иш бажарилади.
Сувда ким қандай ҳаракат қилса-қилсин, фақат фойдали иш бажарсин деган билан ҳамма нарса осонгина битавермайди. Кимда-ким тубига шўнғишнинг техникасини эгаллаб олса, зарурият талаб қиляптими, демак, унинг уддасидан чиқади. Қутқариш амалларини билган одамгина, чўккан кишини қутқара олади, акс ҳолда, ўзини ҳам ҳалок қилиши мумкин ва ҳ.к.
Эндиликда амалий сузиш чуқурликка ва узунликка шўнғиш чўкаётганларни қутқариш, кийим-бош билан сузиш, қирғоқдан-қирғоққа сузиб ўтиш, сувга сакраш ва ҳ.к. га тафовут қилади. Аммо бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, бу хилдаги амалий сузиш жараёнида албатта у ёҳуд, бу спортча сузиш усулини қўллашга тўғри келади. Бу сиз иш битмайди. Амалий сузиш техникаси ва усулларини схематик равишда тасвирлайдиган бўлсак, 91-бетдаги манзара ҳосил бўлади.
Сувда чўмилишнинг битта қонунияти бор. Одам чўкаётган кишини қутқариш қоидаларини билиши шарт.
Лекин чўкаётган одамни қутқариб қолиш осон иш эмас. Бу ишда одамдан маълум маҳорат талаб қилинади, у кўпгина кўникма ва малакаларни эгаллаши зарур.
Чўкаётган одамни қутқариш иши одатда кўкракда крол усулда, ёнбошлаб ва чалқанча брасс усулида сузиш билан бажарилади.
Ҳар қайси сузиш усули вазиятига, шароитига, вақтига қараб танланади. Чунки ҳар қайси усул ўз амалий ҳамиятга эга.
Масалан:
1) кўкракда крол усулида сузиш энг тезкор усулда бўлиб, узоқ масофани тезроқ босиб ўтиш, чўкаётган одамни кўздан йўқотиб қўймаслик |бош сувдан юқорида бўлганлиги учун| имкониятларига эга:
2) ёнбошлаб сузиш эса чўкаётган одамни сувдан олиб чиқишда қўлланилади. Чунки бу усулда одам бир қўлни банд қилган ҳолда, иккинчи қўл билан иш бажариш имкониятига эга бўлади: 3) чалқанча брасс усули эса ҳаракат тезлиги катта бўлганлиги учун, бинобарин, шароит зудлик билан етиб боришни тақозо қилганлиги учун қўлланилади ва ҳ.к.
Одатда, чўкаётган одамга ёки чарчаб ҳолдан тойган одамга ёрдам кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |