Олий ва ўрта


МАВЗУ. СУЗИШНИНГ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАТИШ ВА ЎЗЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛОВ МАШҚЛАРИ. РЕЖА



Download 4,39 Mb.
bet21/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

МАВЗУ. СУЗИШНИНГ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАТИШ ВА ЎЗЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛОВ МАШҚЛАРИ.



РЕЖА.



  1. Сувда сузишни ўргатиш усуллари.

  2. Сув ҳавзаларида олиб бориладиган машғулотлани восита ва методларидан фойдаланиш

  3. Машғулот учун жой тайёрлаш.

  4. Машғулотлар учун жиҳоз ва инвертарлар.

Сувда сузишни ўргатиш усуллари.
Болани сузишга ўргатиш ва унда сузиш маҳоратини шакллантириш буйича тўзиб чиқилган давлат программасига мувофиқ ушбу тадбир иккинчи кичик группадан, яъни бола 4 ёшга қадам қуйган пайтдан бошланади. Бу ёшдаги болалар анча мустақил бўлиб қолган бўладилар, улар гигиена ва ҳаракат малакасини нима эканлигини тушуниб қолган бўладилар. Бундай болалар билан бемалол машғулотлар ўтказилиши мумкин.
Мазкур ёшдаги болалар машғулот ўтказилиши ҳар бир боланинг соғлигини, унинг индивидуал, жисмоний ва психик ривожланишини ҳисобга олиб мунтазам сузиш машғулотлари билан машғул бўлишга тавсия этиш мумкин бўлади.
Айни вақтда купгина бассейнларда 3 яшар, 2 яшар ва 1 ёшгача бўлган болаларни сузишга ўргатиш соҳасида талай тажриба тупланган.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай чақлоқлигидан бошлаб сувга, сузишга ўрганган болалар янги шароитга яхшироқ мослашадилар, жисмоний ва психик жиҳатдан яхшироқ ривожланадилар.
Чақалоқлар (1,5-2 ойлик гудаклар)ни сузишга одатда болалар боғча ва уй шароитида шифокор назорати остида ўргатилади.
Афсуски, ҳали ҳаяжон болаларни бу қадар илк ёшдан бошлаб сузиш машғулотларига кенг равишда жалб этиш учун физиологик жиҳатдан ҳам, тиббий ва педагогик томондан ҳам етарли шароитлар мавжуд эмас.
Чақалоқларни сузишг ўргатишнинг фойдали эканлиги барчага аён эканлигига қарамасдан ташкилий ишларнинг мураккаблиги, бу ишда махсус тайёрланган кадрларнинг етарли эмаслиги тиббий ҳамширалар ва тарбиячилар яхши тайёргарлик курмаганлиги сабабли, бунинг устига моддий базанинг заифлиги ёки унинг умуман йуқлиги болалар боғчасидаги биринчи кичик группада шуғулланаётган болаларни кенг микдорда соғломлаштириш ва сузишга ўргатиш имконини бермаётир.
Мавжуд аҳволдан қутилиш йулларидан бири – сузишнинг фойдасини ота-оналар ўртасида кенг тарғиб қилишдир, уларни ташкил этилган малака ошириш курсларида ота-оналарнинг ўзларини ҳам ўкитиш, маънавият ва маориф марказидаги ота-оналар машғулотларига уларни жалб этиш, шунингдек, чақалоқларни ва 4 ёшгача бўлган болаларни сузишга ота-оналарнинг ўзлари мустақил ўргатишига таалуқли бўлган махсус методик манбалардан фойдаланиш зарур.
Сузишга ўргатиш вақти 4 босқичга бўлинади.
Биринчи босқич – бу сув билан танишиш, сувнинг тубида қадам босиб ҳаракат қилиш, энгоддий ҳаракатлар ва ўйинларга ўргатишбосқичидир.
Иккинчи босқич – бу болалар томонидан сувга ўзларини ишонч билан бақарор тутишларига ёрдам берадиган билим, малака ва маҳорат ҳосил қилиш босқичидир.
Бунда улар ўзларини сувда туришга ўргатадилар (сув остидан сув юзига сузиб чиқиш, сувда ётиш, сувда сирпанишга ўрганадилар), сувнинг итарувчи ва ушлаб турувчи кучи тўғрисида тасаввур ҳосил қиладилар, сув юзида нафас олиб сувга нафас чикаришга ўрганадилар.
Учинчи босқич – бу мактабгача ёшдаги болаларни муайян усул билан сузишга ўргатишдир, бунда ҳаракатларни яхши мувофиқлаштириб 10-15 метрга сузишга ўргатилади.
Туртинчи босқич – бу сузиш техникасини, стартларни, бурилишларни ҳамда сувга сакраб тушиш машқини ўзлаштириш ва такомиллаштиришни давом эттириладиган босқичдир.
Болаларга чуқур сувда сузиш малакаси ва маҳоратини аста-секин ўргатиб борилади.
Ўкитишнинг ҳар бир босқичи шартли равишда боланинг маълум ёшига мувофиқ келади:
Биринчи босқич – мактабгача илк ва кичик ёшдаги болалар;
Иккинчи босқич – мактабгача кичич ва ўрта ёшдаги болалар;
Учинчи босқич – мактабгача каттароқ ёшдаги болалар;
Туртинчи босқич – мактабгача каттароқ ёшдаги ҳамда кичик мактаб ёшидаги болалар.
Бу хилда болалар ёшини даврларга – босқичларга бўлиб чиқилиши педагогга турли ёш гуруҳига мансуб бўлган болалар билан олиб бориладиган шуларнинг асосий йўналишларини аниқ тасаввур қилиш имконини беради.
Сузишга дастлабки тарзда ўргатишишларини узоқ келажакни уйлаб ташкил этилиши муҳимдир. Бунда боланинг чақалоқлигидан бошлаб то у болалар спорт мактаби – БСМга бориб, у ерда бошланғич тренировкага киришгунича ўтган даврда болага ўргатиладиган сузиш ҳаркатларидан изчиллик олдиндан белгилаб қуйилиши керак.
Башари, болага унинг мактабгача бўлган ёшидаёқ сузишни ўргатиш мумкин булса, бу ишни биринчи имкониятдаёк, албатта, амалга ошириш лозим.
Тўғри ташкил қилинган таълим жараёни болаларга ҳар томонлама таъсир кўрсатади ҳамда жуда катта тарбиявий, маърифий ва соғломлаштирувчи аҳамиятга эга бўлади.
Сузишг ўргатиш методикаси онглилик, фаоллик, мунтазамлилик, кўргазмалилик ва индивидуаллаштириш сингари умумтомонидан эътироф этилган педагогик принципларга таянади. Мана шу ғоят муҳим принциплардан моҳирлик билан фойдаланилган вақтда яхшигина ютуқларни қулга киритиш мумкин.
Ўкишнинг қўйидаги уч хил шакли мавжуддир:
- гуруҳларга бўлиб ўқитиш;
- индивидуал таълим бериш;
- группаларга бўлиб, индивидуал ёндашув йўли биланўқитиш.
Группаларга бўлиб ўқитиш усули жинси, ёши бир хил бўлган ҳамда жисмоний ва сузиш тайёргарлиги бир-бирига яқин бўлган болалар билан ўтказилади.
Индивидуал тарзда ўқитиш – бу сувда ҳаракат қилишни билмайдиган ёки бунга ҳали яхши ўрганмаган болаларни ўқитиш усулидир.
Группаларга бўлиб, индивидуал ёндашув усули – бу машғулотлар ўтказиш вақтида қулланиладиган асосий усул бўлиб, гуруҳларга бўлиб ва индивидуал тарзда ўқитиш усуллари қушиб бажарилади, яъни болалар ўқитувчининг топшириқларини ва кўрсатмаларини ҳам группа бўлиб, ҳам алоҳида индивидуал тарзда бажарадилар.
Шунингдек, ўртоқларидан орқада қолаётган болалар билан индивидуал иш олиб бориш ҳам шу усулга киради.
Хозирги вақтда спорт усуллари билан сузишга ўргатишнинг иккита асосий системаси:
параллел –изчил ва бир вақтда ўргатиш системалари қўлланилади.
параллел – изчил ўқитиш системасида дастлабки вақтларда сузишнинг икки хил усули: Кўкрак билан крол усулида сузиш ҳамда чалканча ётиб крол усулида сузиш ўргатилади.
Бу усуллар аввалига элементлар буйича ва ҳаракатларни бир-бирига мувофиқлатириш йўли билан ўзлаштирилади (дастлаб оёқлар ҳаракати техникаси, кейин оёқларнинг ҳаракатини нафас олиш билан, қўллар ҳаракати билан мувофиқлаштиришни ўргатилади; шундан кейин қўллар ҳаракатини нафас олиш билан мослаштиришга, қўллар ва оёқлар ҳаракатини бир-бирига мувофиқлаштириш, ниҳоят, қул, оёқлар ҳаракатини нафас олиш умумий тарзда бир-бирига мувофиқлаштириб боришга ўргатилади .
Мана шу ҳар иккала усул ҳам шуғулланувчилар ҳаракат техникаси асосларини эгаллаб олмагунларича параллел равишда ўзлаштираверилади.
Сунгра дельфин усулида сузишни ўрганишга киришилади ҳамда чалканча ётиб крол усулида сузиш малакаси мустаҳкамланади. Дельфин усули ўзлаштирган вақтда шуғулланувчиларга брасс усулида сузиш техникаси ўргатишга киришилади ва шу билан бир вақтда дельфин усулида сузиш техникаси такомиллашиб боради.
Шундан кейин сувда бурилиш ва стартлар техникаси ўрганилади ҳамда сузишни такомиллаштириб боришни узоқ давом этадиган жараёни бошланади.
Ўқитиш методлари – бу таълимнинг энг рационал усуллари бўлиб, шулар ёрдамида педагог шуғулланувчиларга зарур билимларни, маҳорат ва малакаларни ўргатади.
Таълим методлари – сузишга ўргатиш услублари уч гуруҳга бўлинади:
- сўзлаб тушунтириш;
- кўргазмали ўқитиш;
- амалий машғулот ўтказиш йўли билан сузишга ўргатиш.
Сўзлаб тушунтириш методлари ўрганиладиган ҳаракат тўғрисида, унинг шакли ва ҳарактери ҳақида болаларда тасаввур ҳосил қилади.
Шунингдек, болаларда ҳаракат тўғрисида педагог томонидан ҳосил килинган тушунчаларни таҳлил қилиш, ўз ҳаракатидаги хатоларни топиш ва у хатоларни тўзатиш маҳоратини ривожлантириб боради.
Изоҳлаш, ҳикоя қилиш, сухбат ўтказиш, танбеҳ бериш, команда бериш, фармойиш, кўрсатма ва ҳоказолар сўзлаш методининг турлари ҳисобланади.
Кичкинтойлар билан ишлаган вақтда қулланадиган сўзлаб бериш методи улар тушунадиган, содда тил билан олиб борилиши керак.
Бунинг учун образни нутқ, ифодали иборалардан кенг фойдаланиш, шунингдек, болага таниш бўлган ҳаракатлар билан таққослаш усулларини ҳам ишга солиш лозим.
Кўргазмали методлар – бу ўрганилаётган ҳаракатлар ёки машқлар тўғрисида шуғулланувчиларда яхширок ва аниқроқ тасаввур ҳосил қилишни таъминлайдиган услубдир.
Ушбу услуб: машқни кўрсатиб беришни, ўкув-кўргазмали қуролларини, ўқув фильмлари ва ҳокозоларни ўз ичига олади. Кўргазмали метод одатда ўрганилаётган предмет тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.
Ҳаракатларни қисмларга бўлиб ўрганилади, оёқлар билан, қўллар билан ҳаракат қилиш, нафас олиш техникасини айрим элементларини ўзлаштиришни кўзда тутади.
Сувда сирпаниш, сувга нафас чикариш сингари машқлар яхши ўзлаштирилмаган булса, сузишни яхлит ҳолда ўргатиш усули кутилган натижани бермайди.
Машқ бажариш усули – бу маълум меъёр, суръат ва ҳокозолар риоя қилиб, мунтазам назорат остида ҳаракатларни куп марта бажаришдан иборатдир.
Мусобақалашув ва назорат методлари – бу муайян машқ ва мусобақаларни баҳо учун ёки мусобақа шартларини бажариш учун ижро этишдан иборат машқларни ва якуний машғулотларни ўзлаштириш баҳолаш имконини беради.
Сузишга ўргатиш воситаларига жисмоний машқлар киради. Улар қўйидаги гуруҳларга бўлинади:
- умумий ривожлантирувчи ва махсус жисмоний машқлар;
- сувда туришни ўзлаштирадиган енгиллаштирилган сузиш буйича спортча усулларни ўзлаштиришга оид тайёргарлик машқлари;
- ўқув машғулоти тарзида сувга сакраш машқлари;
- сувда ўйналадиган кунгил очар ўйинлар.
Ҳар бир гуруҳнинг машқлари ўз таъсирига кура ўзига хослиги билан ажралиб туради ва шу сабабли ўқитишнинг ҳар бир босқичидаги масалани ҳал этиш учун конкрет тарзда қўлланилади.
Ўқитишнинг ҳар бир босқичида ва ҳар бир дарсда бу машқларнинг қайси бирини фойдаланиш боланинг ёшига, машғулотни ўтказиш шартларига ҳамда шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва сузишга тайёргарлик даражасига қараб белгиланади.
Табиатдаги сулим жойлар, гигиеник омиллар ҳам жисмоний тарбия воситаси ҳисобланади.
Сузишга ўтгатиш жараёнида жисмоний машқлар бажарилиши шуғулланувчилар сув муҳитидаги шароитда амалга ошириладиган гигиеник ва чиниқтиручи машқлар комплексидан ажралмасдир.
Бинобарин, сузиш бола организми кўрсатадиган ўзининг уткир биологик таъсири жиҳатидан жисмоний машқларнинг нодир тури ҳисобланади.
Табиий сув ҳавзаларида машғулот ўтказилаётган вақтда қуёш, сув ва ҳавонинг табиий тарзда кўрсатадиган комплекс таъсири қупроқ бўлади. Шунинг учун дарсни ташкил этиш ва ўтказиш вақтида буни ҳисобга олиш ва жисмоний машқларни, болаларнинг сувда бўлиш вақтини маълум меъёрда солиб туриш муҳимдир.

Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish