2. Сув ҳавзаларида олиб бориладиган машғулотларни восита ва методларидан фойдаланиш.
Сувда сузишни ўргатиш методлари.
Болани сузишга ўргатиш ва унда сузиш маҳоратини шакллантириш бўйича тузиб чиқилган давлат программасига мувофиқ ушбу тадбир иккинчи кичик группадан, яъни бола 4 ёшга қадам кўйган пайтдан бошланади. Бу ёшдаги болалар анча мустақил бўлиб қолган бўладилар, улар гигиена ва ҳаракат малакаси нима эканлигини тушуниб қолган бўладилар. Бундай болалар билан бемалол машғулотлар ўтказиши мумкин.
Мазкур ёшдаги болалар машғулот ўтказиши ҳар бир боланинг соглигини, унинг индивидуал, жисмоний ва психик ривожланишини ҳисобга олиб мунтазам сузиш машғулотлари билан машғул бўлишга тавсия этиш мумкин бўлади.
Айни вақтда купгина бассейнларда 3 яшар, 2 яшар ва 1 ёшгача бўлган болаларни сузишга ўргатиш соҳасида талай тажриба тўпланган.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай чақалоқлигидан бошлаб сувга, сузишга ўрганган болалар янги шароитга яхшироқ мослашадилар, жисмоний ва психик жиҳатдан яхшироқ ривожланадилар.
Чақалоқлар (1,5-2 ойлик гудаклар)ни сузишга одатда болалар боғча ва уй шароитида шифокор назорати остида ўргатилади.
Афсуски, ҳали хаяжон болаларни бу қадар илк ёшдан бошлаб сузиш машғулотларига кенг равишда жалб этиш учун физиологик жиҳатдан ҳам, тиббий ва педагогик томондан ҳам етарли шароитлар мавжуд эмас.
Чақалоқларни сузишга ўргатишнинг фойдали эканлиги барчага аён эканлигига қарамасдан ташкилий ишларнинг мураккаблиги, бўлишда махсус тайёрланган кадрларнинг етарли эмаслиги тиббий ҳамширалар ва тарбиячилар яхши тайёргарлик курмаганлиги сабабли, бунинг устига моддий базанинг заифлиги ёки унинг умуман йуқлиги болалар боғчасидаги биринчи кичик группада шуғулланаётган болаларни кенг микдорда соғломлаштириш ва сузишга ўргатиш имконини бермаётир.
Мавжуд аҳволдан қутилиш йулларидан бири – сузишнинг фойдасини ота-оналар ўртасида кенг тарғиб қилишдир, уларни ташкил этилган малака ошириш курсларида ота-оналарнинг ўзларини ҳам ўқитиш, маънавият ва маориф марказидаги ота-оналар машғулотларига уларни жалб этиш, шунингдек, чақалоқларни ва 4 ёшгача бўлган болаларни сузишга ота-оналарнинг ўзлари мустақил ўргатишига таалуқли бўлган махсус методик манбалардан фойдаланиш зарур
Сузишга ўргатиш вақти 4 босқичгабўлинади.
Биринчи босқич – бу сув билан танишиш, сувнинг тубида қадам босиб ҳаракат қилиш, энг оддий ҳаракатлар ва ўйинларга ўргатиш босқичидир.
Иккинчи босқич – бу болалар томонидан сувга ўзларини ишонч билан барқарор тутишларига ёрдам берадиган билим, малака ва маҳорат ҳосил қилиш босқичидир.
Бунда улар ўзларини сувда туришга ўргатадилар (сув остидан сув юзига сузиб чиқиш, сувда ётиш, сувда сирпанишга ўрганадилар), сувнинг итарувчи ва ушлаб турувчи кучи тўғрисида тасаввур ҳосил қиладилар, сув юзида нафас олиб сувга нафас чиқаришга ўрганадилар.
Учинчи босқич – бу мактабгача ёшдаги болаларни муайян усул билан сузишга ўргатишдир, бунда ҳаракатларни яхши мувофиқлаштириб 10-15 метрга сузишга ўргатилади.
Туртинчи босқич – бу сузиш техникасини, стартларни, бурилишларни ҳамда сувга сакраб тушиш машқини ўзлаштириш ва такомиллаштиришни давом эттириладиган босқичдир.
Болаларга чуқур сувда сузиш малакаси ва маҳоратини аста-секин ўргатиб борилади.
Ўқитишнинг ҳар бир босқичи шартли равишда боланинг маълум ёшига мувофиқ келади:
Биринчи босқич – мактабгача илк ва кичик ёшдаги болалар;
Иккинчи босқич – мактабгача кичик ва ўрта ёшдаги болалар;
Учинчи босқич – мактабгача каттароқ ёшдаги болалар;
Туртинчи босқич – мактабгача каттароқ ёшдаги ҳамда кичик мактаб ёшидаги болалар.
Бу хилда болалар ёшини даврларга – босқичларга бўлиб чиқилиши педагогга турли ёш гуруҳига мансуб бўлган болалар билан олиб бориладиган шуларнинг асосий йуналишларини аниқ тасаввур қилиш имконини беради.
Сузишга дастлабки тарзда ўргатишишларини узоқ келажакни уйлаб ташкил этилиши муҳимдир. Бунда боланинг чақалоқлигидан бошлаб то у болалар спорт мактаби – БСМга бориб, у ерда бошланғич тренировкага киришгунича утган даврда болага ўргатиладиган сузиш ҳаркатларидан изчиллик олдиндан белгилаб кўйилиши керак.
Башари, болага унинг мактабгача бўлган ёшдаёқ сузишни ўргатиш мумкин булса, бу ишни биринчи имкониятдаёқ, албатта, амалга ошириш лозим.
Тўғри ташкил қилинган таълим жараёни болаларга ҳар томонлама таъсир кўрсатади ҳамда жуда катта тарбиявий, маърифий ва соғломлаштирувчи аҳамиятга эга бўлади.
Сузишга ўргатиш методикаси онглилик, фаоллик, мунтазамлилик, кўргазмалилик ва индивидуаллаштириш сингари умумтомонидан эътироф этилган педагогик принципларга таянади. Мана шу ғоят муҳим принциплардан моҳирлик билан фойдаланилган вақтда яхшигина ютуқларни қулга киритиш мумкин.
Ўкишнинг қўйидаги учли шакли мавжуддир:
- гуруҳларга бўлиб ўқитиш;
- индивидуал таълим бериш;
- группаларга бўлиб, индивидуал ёндашув йўли билан ўқитиш.
Группаларга бўлиб ўқитиш усули жинси, ёши бир хил бўлган ҳамда жисмоний ва сузиш тайёргарлиги бир-бирига яқин бўлган болалар билан ўтказилади
Индивидуал тарзда ўқитиш – бу сувда ҳаракат қилишни билмайдиган ёки бунга ҳали яхши ўрганмаган болаларни ўқитиш усулидир.
Группаларга бўлиб, индивидуал ёндашув усули – бу машғулотлар ўтказиш вақтида қулланиладиган асосий усул бўлиб, гуруҳларга бўлиб ва индивидуал тарзда ўқитиш усуллари қушиб бажарилади, яъни болалар ўқитувчининг топшириқларини ва кўрсатмаларини ҳам группа бўлиб, ҳам алоҳида индивидуал тарзда бажарадилар.
Шунингдек, ўртоқларидан орқада қолаётган болалар билан индивидуал иш олиб бориш ҳам шу усулга киради.
Ҳозирги вақтда спорт усуллари билан сузишга ўргатишнинг иккита асосий системаси:
параллел –изчил ва бир вақтда ўргатиш системалари қўлланилади
параллел – изчил ўқитиш системасида дастлабки вақтларда сузишнинг икки хил усули: Кўкрак билан крол усулида сузиш ҳамда чалканча ётиб крол усулида сузиш ўргатилади.
Бу усуллар аввалига элементлар буйича ва ҳаракатларни бир-бирига мувофиқлатириш йўли билан ўзлаштирилади (дастлаб оёқлар ҳаракати техникаси, кейин оёқларнинг ҳаракатини нафас олиш билан, қўллар ҳаракати билан мувофиқлаштиришни ўргатилади; шундан кейин қўллар ҳаракатини нафас олиш билан мослаштиришга, қўллар ва оёқлар ҳаракатини бир-бирига мувофиқлаштириш, ниҳоят, қул, оёқлар ҳаракатини нафас олиш умумий тарзда бир-бирига мувофиқлаштириб боришга ўргатилади .
Мана шу ҳар иккала усул ҳам шуғулланувчилар ҳаракат техникаси асосларини эгаллаб олмагунларича параллел равишда ўзлаштираверилади.
Сунгра дельфин усулида сузишни ўрганишга киришилади ҳамда чалканча ётиб крол усулида сузиш малакаси мустахкамланади. Дельфин усули ўзлаштирган вақтда шуғулланувчиларга брасс усулида сузиш техникаси ўргатишга киришилади ва шу билан бир вақтда дельфин усулида сузиш техникаси такомиллашиб боради.
Шундан кейин сувда бурилиш ва стартлар техникаси ўрганилади ҳамда сузишни такомиллаштириб боришни узоқ давом этадиган жараёни бошланади.
Ўқитиш методлари – бу таълимнинг энг рационал усуллари бўлиб, шулар ёрдамида педагог шуғулланувчиларга зарур билимларни, маҳорат ва малакаларни ўргатади.
Таълим методлари – сузишга ўргатиш услублари уч гуруҳга бўлинади:
- сузлаб тушунтириш;
- кўргазмали ўқитиш;
- амалий машғулот ўтказиш йўли билан сузишга ўргатиш.
Сузлаб тушунтириш методлари ўрганиладиган ҳаракат тўғрисида, унинг шакли ва ҳарактери ҳақида болаларда тасаввур ҳосил қилади.
Шунингдек, болаларда ҳаракат тўғрисида педагог томонидан ҳосил килинган тушунчаларни таҳлил қилиш, ўз ҳаракатидаги хатоларни топиш ва у хатоларни тузатиш маҳоратини ривожлантириб боради.
Изоҳлаш, ҳикоя қилиш, сухбат ўтказиш, танбеҳ бериш, команда бериш, фармойиш, кўрсатма ва ҳокозолар сўзлаш методининг турлари ҳисобланади.
Кичкинтойлар билан ишлаган вақтда қулланадиган сўзлаб бериш методи улар тушунадиган, содда тил билан олиб борилиши керак. Бунинг учун образни нутқ, ифодали иборалардан кенг фойдаланиш, шунингдек, болага таниш бўлган ҳаракатлар билан таққослаш усулларини ҳам ишга солиш лозим.
Кўргазмали методлар – бу ўрганилаётган ҳаракатлар ёки машқлар тўғрисида шуғулланувчиларда яхшироқ ва аниқроқ тасаввур ҳосил қилишни таъминлайдиган услубдир.
Ушбу услуб: машқни кўрсатиб беришни, ўқув-кўргазмали қуролларини, ўқув филмлари ва ҳокозоларни ўз ичига олади. Кўргазмали метод одатда ўрганилаётган предмет тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.
Ҳаракатларни қисмларга бўлиб ўрганилади, оёқлар билан, қўллар билан ҳаракат қилиш, нафас олиш техникасини айрим элементларини ўзлаштиришни кўзда тутади.
Сувда сирпаниш, сувга нафас чикариш сингари машқлар яхши ўзлаштирилмаган булса, сузишни яхлит ҳолда ўргатиш усули кутилган натижани бермайди.
Машқ бажариш усули – бу маълум меъёр, суръат ва ҳокозолар риоя қилиб, мунтазам назорат остида ҳаракатларни куп марта бажаришдан иборатдир.
Мусобақалашув ва назорат методлари – бу муайян машқ ва мусобақаларни баҳо учун ёки мусобақа шартларини бажариш учун ижро этишдан иборат машқларни ва якуний машғулотларни ўзлаштириш баҳолаш имконини беради.
Сузишга ўргатиш воситаларига жисмоний машқлар киради. Улар қўйидаги гуруҳларга бўлинади:
- умумий ривожлантирувчи ва махсус жисмоний машқлар;
- сувда туришни ўзлаштирадиган енгиллаштирилган сузиш буйича спортча усулларни ўзлаштиришга оид тайёргарлик машқлари;
- ўқув машғулоти тарзида сувга сакраш машқлари;
- сувда уйналадиган кунгил очар ўйинлар.
Ҳар бир гуруҳнинг машқлари ўз таъсирига кўра ўзига хослиги билан ажралиб туради ва шу сабабли ўқитишнинг ҳар бир босқичидаги масалани ҳал этиш учун конкрет тарзда қўлланилади.
Ўқитишнинг ҳар бир босқичида ва ҳар бир дарсда бу машқларнинг қайси бирини фойдаланиш боланинг ёшига, машғулотни ўтказиш шартларига ҳамда шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва сузишга тайёргарлик даражасига қараб белгиланади.
Табиатдаги сулим жойлар, гигиеник омиллар ҳам жисмоний тарбия воситаси ҳисобланади.
Сузишга ўргатиш жараёнида жисмоний машқлар бажарилиши шуғулланувчилар сув муҳитидаги шароитда амалга ошириладиган гигиеник ва чиниқтир учи машқлар комплекцидан ажралмасдир.
Бинобарин, сузиш бола организми кўрсатадиган ўзининг ўткир биологик таъсири жиҳатидан жисмоний машқларнинг нодир тури ҳисобланади.
Табиий сув ҳавзаларида машғулот ўтказилаётган вақтда қуёш, сув ва ҳавонинг табиий тарзда кўрсатадиган комплекс таъсири қупроқ бўлади. Шунинг учун дарсни ташкил этиш ва ўтказиш вақтида буни ҳисобга олиш ва жисмоний машқларни, болаларнинг сувда бўлиш вақтини маълум меъёрда солиб туриш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |