Олий ва ўрта


Гавда тўзилишининг аҳамияти



Download 4,39 Mb.
bet18/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Гавда тўзилишининг аҳамияти. Гавда тўзилишидаги мутаносиблик сузиш техникасини эгаллашга муайян даражада аҳамиятга эга.
Масалан, яхши ривожланган, ўзун қўл оёқли, вазни ўртача сузувчи спортчилар бир қадар юқори кўрсаткичларга эга бўлишлари мумкин. Буни дунёга танилган сузувчи спортчилар фаолиятидан ҳам пайқаш мумкин бўлади.
Аксарият ҳолларда улар баланд бўйли, қўл-оёқлари ўзун, вазнлари нисбатан енгил бўладилар. Бежиз эмаски, 14-17 ёшли ўсмир сузувчи спортчилар мушаклар ривожланиши айтарли даражада бўлмасада, вазн енгиллиги ҳисобида кўп ҳолларда юқори кўрсаткичларга эга бўладилар.
Шунинг учун ҳам бўлажак сузувчи спортчини танлашда дастлаб унинг шу жиҳатлари ҳисобга олинади. Яна, шу жиҳатларга қараб, унга сузиш усули танланади. Аммо бунда ҳамиша ҳам тўғри хулоса чиқарилавермайди. Чунки, айниқса, бу ўсмир ёшда бўлса, вояга етганда унинг гавдасида турли хилда ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабали, ўсмирлар вақти-вақти билан антропометрик текширувдан ўтказиб турилади.
Аммо шуни айтиб ўтиш керакки, сузувчи спортчининг бўй ва қўл-оёлари ўзунлиги, гавда вазнининг кичиклиги унинг муваффақияти гарови бўла олмайди, балки фақат унга замин бўлиб хизмат қилиши мумкин. Жаҳон чемпионлари орасида биз айтиб ўтган мезонлардан анча йироқ бўлган спортчилар борки, улар фикримизни далили бўла олади.
Спортда юқори кўрсаткичларга еришиш учун аввало сузувчи одам организмининг функционал имконияти, машғулот пайтида эгаллаган малака ва кўникмаси, такомиллиги етган ҳаракат усуллари зарурдир. Бўйи нисбатан паст бўлиб, сузиш машқини бекаму кўст эгаллаган, жисмонан обдон пишиб етилган сузувчилар анча катта ютуқларга еришишлари мумкин. Бунга сузиш спорти тарихида, юқорида айтиб ўтганимиздек, мисоллар кўп.
Расмда танланган сузиш усулдига қараб гавда аъзоларининг тўзилиши ҳақида фикр юритиш мумкин. Мазкур мисолимизда, еркин усулда 100 м га сузувчининг дельтасимон суягигача бўлган баландлиги тахминан 156 см бўлгани ҳолда, чалқанча сузувчиники ундан баланд турибди. Энг пастинки-бу еркин усулда 1500 м га сузувчиники-130 см ни ташкил қиляпти.
Бундан бўй ўзунлигини аниқлаш мумкин. Чаноқсон бўғимигача бўлган баландлик бўйича қиёсланганда еркин усулда 100 м га сузувчи спортчиники 117 см, шу усулда 1500 м га сузувчиники 95 см, чалқанча сузувчиники 105 см. Бу аслида оёқ ўзунлигини англатади.
Бундан бизга аён бўладики, бўйнинг баланд бўлиши, вазннинг оғирлиги, қўл-оёқларнинг ўзун бўлиши ва мушакларнинг яхши ривожланганлиги кролчи-спринтерлар учун хос бўлса кўкрак қафаси, елка кенглиги, сон, бел айланаси ўлчамларининг катта бўлиши бақувватлик аломати бўлиб, бу-спринтерлар учун хосдир.
Дельфин усулида сузувчилар, одатда, ўрта бўйда, танаси ўзун, оёқлари нисбатан калта, елка, тана, қўл-оёқ мушаклари ерта ривожланган, бўғимлари ҳаракатчан бўлади. Чалқанча усулда сузувчилар эса баланд, қўл-оёқлари ўзун, елка, қўл мушаклари яхши шаклланган кўкрак қафаси кенг, бўғимлари ҳаракатчандир.
Брасс усулида сузувчилар аксарият ўрта бўйли, оғир вазнли бўлиб, айниқса, чаноқ-сон мушаклари, қолаверса, сон ва болдир мушаклари яхши ривожланган бўлади. Шундан ҳам маълум бўлиб турибдики, уларнинг оёқлари энг кучли-бақувват ҳисобланади. ЖЕЛ катталиги ва елка бўғимлари ҳаракатчанлиги нисбатан паст. Аммо уларнинг тизза ва болдир-панжа бўғимлари ўта ҳаракатчан бўладики, бу имконият брасс усулида жуда қўл келади ва ҳакозо.
5-МАВЗУ. СУЗИШ МАШҒУЛОТЛАРИДА МАШҚ ҚИЛИШ ВА ЎРГАТИШ АСОСЛАРИ.
Режа:

  1. Сузиш техникасини такомиллаштириш учун машқлар

  2. Крол усулида кўкракда (қулоч отиб) сузиш.

  3. Брасс усулида сузиш.

  4. Баттерфляй (дельфин)

1. Оёқларнинг ҳаракатлари ёрдамида қўлларнинг турливазиятлари билан сузиш(иккала қўл олдинда; бириолдинда; иккинчиси тос (сон) олдида; иккаласи тос (сон) олдида; иккаласи орқасида бир- бирини қисиб ушлаган ҳолда).


Оёқ ҳаракатларини, мувозанат ва нафас олиш техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
2. Ёнбош холатда кролда (кўкракда қулоч отиб сузиш) оёқларнинг ҳаракатлари ёрдамида сузиш: пастки қўл олдинга чўзилган (кафт пастда), юқориги қўл тос олдида; бош пастки қўл томон бурилган (қулоқ елкага қисилган).
Оёқ билан ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
3. Турли тезликларда ва ҳаракат темпларда оёқ ҳаракатлари билан тахтача (доска)билан сузиш.
Турли тезликларда оёқ билан ҳаракат қилиш техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
4. Кролда оёқ ҳракатлри ёрдамида ўзунликга шўнғиш (10-15 м); қўллар олдинга чўзилган. Тананинг ҳолатини(чўзилган белда букилмаган холати), мўътадил амлитудада оёқ билан ўзлуксиз, интенсив ҳаракатларни кўзатиш керак.
Тананинг эгилган холатда сақланишида, сув остида йўлни топа билишда, ирода сифатларини тарбиялашда қўлланилади.
5. Қўл ҳаракатлари ёрдамида сузиш; оёқлар чўзилган (сувда тана мувозанатини сақлаш учун)одатда пўкак холат сақланиб кураклар қўлланилади. Куч билан сузишни йўлга қўйишда қўлланилади.
6. Қўл ҳаракатлари ёрдамида сузиш.
Топшириқ: Қўлни кўчириш даврида панжа бармоқлари билан қўлтиқга тегизиб ўтиш; бундай холатда тирсак белгиланган холатда бўлиши керак.
7. Қўл ҳаракатлари ёрдамида сузиш.
Топшириқ: Эшиш охирида панжа учларини тосга теккизиб олиш. Тана ҳолатини тўғрилигини, ўзунроқ кучли эшишни, қўл ҳаракатларини оптимал мувофиқлаштирилганлигини, тирсакни юқори ҳолатда эканлигини кўзатиш зарур.
Узоқ (ўзун) эшишни, танани ҳолатини ва мувозанатини йўлга қўйишда ва такомилллаштиришда қўлланилади.
8. Оёқ ҳаракатлари ҳамда бир қўл билан эшиш ёрдамида (иккинчиси олдинга чўзилган) сузиш; қўл эшилаётган томонга қараб нафас олиш.
Қўл ҳаракатларини нафас билан маромли ўзлуксиз ҳаракатларни ўзаро мослаштириш учун қўлланилади .
9. Оёқ ҳаракатлари ҳамда бир қўл билан эшиш ёрдамида (иккинчиси тос олдида) сузиш;
Тос олдидаги қўл томонга ёки эшаётган қул томонга қараб нафас олиш.
Эшиш билан қисқа нафасни тўлдирмай ва мослаштирмай эшишни тез бошлашни ўзлаштириш учун қўлланилади.
10. “Алмаштириб” Сузиш: ўнг қўл олдинга ўзатилган, чап қўл эса 3 та эшишни бажаради. Учинчи эшишини тугатганда ўнг қўл ҳаракатни бошлайди ва 3 эшишни бажаради. Чап қўл сув устидаги ҳаракатни тугатгандан кейин олдинга ўзайтирилади. “Алмашинув ” вақтида навбатдаги эшишни бошлаётган қўл етакчи ҳисобланади.
Қўллар ҳаракатини ўзаро мослаштиришда такомиллаштириш учун қўлланилади.
11. Олдинги машқдай, аммо бир қул билан эшишни бажараётганда иккинчи қўл тос олдида бўлади. Тос олдидаги қўл томонга қараб нафас олинади.
Қўлларни нафас олиш билан ўзаро мослаштиришда ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
12.”Тиркама ,Чирмаштириб” сузиш:
Битта қўл олдинга ўзайтирилган, иккинчиси тос олдида; Оёқлар ўзлуксиз ҳаракатни бажаради.
Оёқ билан сувга 6-8 марта зарба берилгандан кейин тос олдидаги қўл томонга қараб нафас олинади; ундан кейин бир қўл билан ўзунроқ эшиш бажарилади, шу вақтни ўзида иккинчи қўл сувнинг устида айлантириб ўтказилади. Иккинчи томонга қараб нафас олгандан кейин яна қўлларнинг холатлари алмаштирилади. Оёқлар билан ўзлуксиз ҳаракат қилганда биринчи ҳаракатни эшиш қўли бошлашини кўзатинг. Қўлни сув устида айлантириш иккинчи қўлни эшиш билан бир маромда бажарилиши зарур.
Енгиллаштирилган шароитларда қўллар ҳаракатларини нафас олиш билан ўзаро мослаштиришда такомиллаштириш учун қўлланилади.
13. “Қўллар олдинга ўзайтирилган,(чўзилган)” ҳолатда ўнг ва чап қўл билан навбатма-навбат эшиши (панжалар бирлаштирилган). Сузувчи олдинга чўзилган қўли томонга ёнбош билан сувга оғнаб кетмаслигини ва тосгача ўзун эшишини бажаришни кўзатиш.
Ўзун кучли эшиш ва қадам ўзунлигини ўзайтириш техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
14. Сув устида бошини енгил кўтариб тўлиқ мосликда сузиш. Нафас олиш учун бошни ёнбошга бурмай туриб 4-8 циклдан кейин нафас олиш бажарилади тирсакни юқори холатда бўлишини ва қўллар билан ўзлуксиз эшишни кўзатиш зарур.
Юқори темпда сузишни ва эшишни такомиллаштириш учун қўлланилади.
Крол усулида чалқанча сузиш
1.Қўллари турли холатда ва оёқ ҳаракатлари ёрдамида сузиш (иккала қўл олдинда, қўл панжалари устма-уст бўлиб кафтлар тепага қаратилган; биринчи қўл олдинда, иккинчиси тос олдида; иккаласи бел орқасида “Қулф ” ичида).
Оёқ ҳаракатларини ва мувозанатини сақлаш техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
2. Оёқ ҳаракатлари ёрдамида сузиш: биринчи қўл олдинга чўзилган, иккинчиси тос олдида. Сузувчи қулоч ёзиб икки қўлни ҳавода айлантириб қўллар ҳолатларини алмаштиради, қўл алмаштириш оралиғида кичкина тўхтаб олишларни бажаради.
Оёқ ҳарактларини ва мувозанатни сақлаш механикасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
3. Ёнбош ҳолатда оёқ ҳаракатлари ёрдамида сузиш:пастки қўлолдинга чўзилган (кафт паст томонда) юқориги қўл тос олдида.
4. Крол усулида оёқлар ва қўлларни турли ҳолатларда ҳаракат қилиш билан чалқанча сузиш ҳолатида ўзунликка шўнғиш. Тана ҳолатини, оёқларнинг ўзлуксиз, бир маромда, ўртача амплитудада ишлашини кўзатиш. Белнинг, қориннинг, елканинг мушаклари бўшаштирилган бўлиши керак.
Оёқ билан ҳаракат қилиш техникасини, сувда ариентировкани (ўзини тутиб туриш), тана ҳолатининг суйрилиги (қаршиликка кам учрашишлиги) техникасини ҳамда ирода сифатларини тарбиялашни такомиллаштириш учун қўлланилади.
5. Оёқларнинг ҳаракатлари ёрдамида сузиш: оёқлар бўшаштирилган ва чўзилган, одатда пўкак ҳолат сақланиб (сувда тана мувозанатини енгиллаштириш учун) куракчалар қўлланилади.
Куч билан сузишни йўлга қўйишда қўлланилади.
6. Иккала қўл билаг тосгача белгиланган (маълум бир) ўзун эшиш билан оёқ ҳаракатлари ёрдамида сузиш.
Эшиш охирида панжалар ва билаклар билан ғайратли қамраб олувчи ҳаракатларни ўзлаштиришда қўлланилади.
7. Икки қўл билан бир вақтнинг ўзида эшиш усули билан сузиш; оёқлар крол ва дельфин усулида ишлайди.
Қўллар билан ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
8. Тўлиқ мосликда сузиш.Тананиг юқори ва равон холатини,танани бўйлама ўқига нисбатан оптимал эгилганлигини ўзун ғайрат билан эшишни, қўл ҳаракатларини оптимал равишда ўзаро мослигини тирсакни юқори холатини кўзатиб бориш.
Қўл ҳаракатларини нафас билан ҳамда оёқлрнинг меёрда ўзлуксиз ҳаракатларда ўзаро мослаштириши учун қўлланилади.
9. Оёқ ҳаракатлари, ҳамда бир қўл билан эшиш ёрдамида (иккинчи қўл олдинга чўзилган), эшаётган қўл томонга қараб нафас олиш. Қўллар ҳаракатларининг техникасини такомиллаш учун қўлланилади.
10. Оёқ ҳаракатлари ҳамда бир қўл билан эшиш ёрдамида (иккинчи тос олдида) сузиш тос олдидаги қўл томонга эшаётган қўл томонга қараб нафас олиш.
Эшиш билан қисқа нафасни тўлдирмай ва мослаштирмай эшишни тез бошлашни ўзлаштириш учун қўлланилади.
11. “Алмаштириб ” сузиш: ўнг қўл олдинга ўзатилган, чап қўл эса 3 та эшишни бажаради. Учинчи эшишни тугатганда ўнг қўл ҳаракатни бошлайди ва 3 та эшишни бажаради. Чап қўл сув устидаги ҳаракатни тугатгандан кейин олдинга ўзайтирилади. (Алмашинув )вақтида навбатдаги эшишни бошлётган қўл етакчи ҳисобланади.
Қўллар ҳаракатини ўзаро мослаштиришда такомиллаштириш учун қўлланилади.
12. Олдинги машқдай аммо бир қўл билан эшишни бажараётганда иккинчи қўл тос олдида бўлади. Тос олдидаги қўл томонга қараб нафас олинади.
Қўлларнинг ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
13. “Тиркашма , чирмаштриб ” сузиш; Битта қўл олдинга ўзайтирилган, иккинчиси тос олдида; оёқлар ўзлуксиз ҳаракатни бажаради.
Оёқ билан 6-8 марта зарба берилгандан кеёин тос олдидаги қўл томонга қараб нафас олинади; ундан кейин бир қўл билан ўзунроқ эшиш бажарилади шу вақтни ўзида иккинчи қўл сувнинг устида айлантириб ўтказилади.
Иккинчи томонга қараб нафас олгандан кейин яна қўлларнинг холатлари алмашинилади. Оёқлар билан ўзлуксиз ҳаракат қилганда биринчи ҳаракатни эшиш қўли бошлашини кўзатинг. Қўлни сув устидан айлантириш, иккинчи қўлни эшиш билан бир маромда бажарилиши зарур.
Олти зарбали кролда ҳаракатни ўзаро мослаштиришни ва икки томонга нафас олишни ростлаштиришни такомиллаштриш учун қўлланилади.
14.” Қўллар олдинга ўзайтирилган , (чўзилган)” холатда ўнг ва чап қўл билан навбатма-навбат эшиш (панжалар бирлаштирилган ). Сузувчи олдинга чўзилган қўл томонга ёнбош билан оғнаб кетмаслигини в тосгача ўзун эшишни бажаришни кўзатиш.
Ўзун кучли эшиш ва қадам ўзунлигини ўзайтириш техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
15. Сув устида бошини енгил кўтариб тўлиқ мосликда сузиш. Нафас олиш учун бошни ёнбошга бурмай туриб 4-8 циклдан кейин нафас олиш бажарилади тирсакни юқори холатда бўлишини ва қўллар билан ўзлуксиз эшишни кўзатиш зарур.
Юқори темпда сузишни ва эшишни такомиллаштириш учун қўлланилади.



Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish