Олий ва ўрта



Download 4,39 Mb.
bet20/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Баттерфляй (дельфин)

  1. Қўлларни турли хил ҳолатлари билан (иккаласи ҳам олдинда; биттаси олдинда; иккинчиси ёнбошда; иккаласи ҳам ёнбошда) оёқлар ҳаракатлари ёрдамида кўкракда сузиш.

Оёқлар ҳаракати техникасини ва гавда ҳолатининг суйрилигини такомиллаштириш учун фойдаланилади.

  1. Худди олдингидагидек машқ, аммо орқа билан сузиш. Оёлар ҳаракати техниксини такомиллаштириш ва елкалар билан ортиқча қимирлатишни бартараф этиш учун фойдаланилади.

  2. Ўнг ва чап ёнбошларда дельфин усулида оёқлар ҳаракати ёрдамида сузиш: пастки қўл олдинга чўзилган, устки қўл ёнбошда (сонда).

Бутун гавданинг фаол ҳаракатлари билан оёқларнинг серғайрат, кескин тўлқинсимон ҳаракатларини амалга ошириш, шунингдек гавда ҳолатининг суйрилиги учун фойдаланилади.

  1. Оёқлар ҳаракати ёрдамида сузиш: қўллар олдинда, бош сувдан кўтарилган (ияк сув юзаси даражасида).

Оёқлар ва гавданинг серғайрат тўлқинсимон ҳаракатларини амалга ошириш, ҳадеб шўнғийверишни ва елка билан ортиқча юқорига пастга тебранишни бартараф этиш учун фойдаланилади.

  1. Тахта билан оёқлар ҳаракати ёрдамида сузиш. Ҳаракатларни ғайратли (фаол) ўзлуксиз бажарилишини кўзатиб бориш.

Олдинги машқдаги мақсадлар учун фойдаланилади.

  1. Ўзунликка шўнғиш (10-12 м) оёқлар ҳаракати билан: қўллар олдинга чўзилган. Оёқларни фаол, ўзлуксиз ҳаракатларини ва гавда ҳолатининг суйрилигини кўзатиб бориш. Дельфин усулида сузишда старт ва бурилишларни бажариш учун қўлланилади.

  2. Сувда тик ҳолатда туриб (оёқларни ҳовўз тубига теккизмай, қўллар ёнбошда ёки юқорида) оёқларнинг ўзлуксиз ҳаракатлари ҳисобига иложи борича сувдан юқорироқ чиқиб туриш.

  3. Сонлар орасига қистирилган тахта билан қўллар ҳаракатлари ёрдамида сузиш; нафас олиш ҳар циклда. Энг мақбул траектория бўйича қўлларнинг баланд ҳолати ва тирсак бўғинларида қўлларнинг зарурий қатъийлигини кўзатиб бориш. Ҳаракат пайтида сонларни баланд ҳолатда ушлаб туриш.

Қўллар билан эшкак қулоч отишни такомиллаштириш учун фойдаланилади.

  1. Худди олдингидагидек машқ, аммо тахта билан эшкака эмас. Оёқлар бўшашган ва сув юзасида ўзатилган.

  2. Дельфин усулида қўллар ва крол (қулоч отиб сузиш) усулида оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сузиш. Гавданинг суйрилигини (силлиқ, кам қаршиликка учрайдиган ҳолати) ва эшкак қулоч тос чизиғидан ўтиб тугашини кўзатиб бориш.

Ўзун ва кучли эшкак қулочини ўрганиш, қўллар ҳаркатларини нафас олиш билан ўзаро мослаштириш,шунингдек тезлик-куч сифатларини тарбиялаш учун фойдаланилади.

  1. Оёқлар ва битта қўл ҳаракатлари ёрдамида сузиш (бошқа қўл олдинга чўзилган), икки зарбали қўшилган дельфин усулини мувофиқлаштириш. Нафас ютиш учун бош эшкак эшаётган қўл томон бурилади. Қўллар ҳаракатларини нафас олиш билан мослаштиришни, қўшилган (бирлашган) икки зарбали мувофиқлаштиришни такомиллаштириш учун фойдаланилади. Худди шундай орқа билан.

  2. Дельфин усулида оёқлар ҳаракатлари ёрдамида ва қўллар ҳолатини бир вақтнинг ўзида алмаштириш билан сузиш: битта қўл олдинда, иккинчиси гавда бўйлаб. Қўшилган икки зарбали дельфин усулини мувофиқлашишини ўзаро мослаштириш; эшкак қулоч отаётган қўл томондан нафас ютилади. Қўллар ва оёқлар ҳаракатларини ўзаро мослаштириш учун фойдаланилади. Худди шундай орқа билан.

  3. Дельфин усулида оёқлар ва крол усулида бир қўл ҳаракатлари ёрдамида сузиш (бошқа қўл ёнбошда).

Фаол эшкак қулоч отишни оёқ кафти билан пастга зарба беришни мослаштиришни, шунингдек сал кечроқ иккинчи зарба беришни амалга ошириш.



  1. Дельфин усулида оёқлар ҳаракатлари (қўллар ёнбошда) ва қўшилган икки зарбали дельфин усулини мувофиқлаштириб крол усулида қўлларни навбатма – навбат эшкак отиш билан сузиш.

Қўшилган икки зарбали мувофиқлаштиришни, қшл билан фаол эшкак отишни бошлашни, эшкак қулоч отиш ҳаракатлари пайтида гавданинг мувозанати ва суйрилигини такомиллаштириш учун фойдаланилади.

  1. Бошни сув юзасидан озроқ кўтариб дельфин усулида сузиш. Шўнғийверишни бартараф этиш, эшкак отишни фаол бошлашни ва тезлик – куч таёргарлигини ишлаб чиқиш учун фойдаланилади.

  2. Нафас олишни турли вариантлари билан сузиш: қўллар ҳаракатларининг 1-2 циклидан (давридан) кейин нафас ютиш. Елкаларни сувдан ўта чиқиб туришидан қочиш учун нафас ютгандан сўнг иякни кўкракка тираш маслахат берилади.

  3. Тезликни йўлнинг бир қисмида камайтирмай қўллар билан камроқ эшкак отиб икки зарбали қўшилган дельфин усулида сузиш.

Қўллар билан эшкак отиш самарадорлигини ўзайтириш, эшкак қулоч отишнинг тиришишини, суръатини ва амплитудасини ўзгартириш кўникмасини такомиллаштириш учун фойдаланилади. Худди шундай орқа билан.




  1. Download 4,39 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish