Машғулотлар учун жиҳоз ва инвертарлар.
Ҳар бир бассейн зарур асбоб-ускуналар билан тула жиҳозланган бўлиши керак. Улар сувнинг, ҳавонинг ҳароратини назорат қилиб туришга, гигиена талабларига биноан машғулот жойи ёритилган бўлишига имконият яратиши керак.
Машғулотлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўйидаги тегишли инвентарлар ва жиҳозларга эгабўлиш лозим:
- бир учи ушлаб туриш ва страховка қилиш учун мослаштирилган илгакга эга бўлган ёғоч (2-3м)
- қутқариш жиҳозлари (резина ғилдираклар);
- сузишга ўргатадиган «Кичкинтой» сўзгичи;
- катта сув ҳавзаларида болалар чумиладиган жойларни ҳамда соҳилдаги болалар турадиган жойларни белгилаб қўйиш учун байроқчалар, таёқчалар;
- рангли сўзгичлар (пукаклар);
- табиий сув ҳавзаларида болалар чумиладиган жойларни ҳамда соҳилдаги болалар турадиган жойларни белгилаб қўйиш учун байроқчалар, тайёқчалар;
- қутқарув инвентари – доиралар «Александров тутгичи», қутқарув шарлари, ҳар-хил катталик ва ҳар-хил рангдаги обруч – ҳалкалар, кубиклар, пластмассадан ясалган, ҳар-хил ранга буялган дискларга эга бўлиши керак.
Машғулотлар самарадорлигини ошириш учун қўйидаги ёрдамчи воситалар ўйинчоклардан фойдаланилади:
- резинадан ясалган, пуфлаб шишириладиган ўйинчоқлар, доиралар ва коптоклар;
- сузиш тахтачалари;
- сузиш нарвончалари;
- №1 комплекти (ластлар, маскалар, найчалар);
- мегафон, ҳуштак, секундомер, арқонча, байроқчалар;
- сузиб юрувчи резина ва пластмасса ўйинчоқлар, барабан, сурнайчилар, «Хисобчи» ва «Алифбо» деб аталадиган сузувчи ёки чуқувчи ўйинчоқлар;
Ўйинчоқларни осиб қўйиш учун металлдан ясалган устунчалар, бассейн қирғоқига урнатилган тутқичлар бўлиши керак.
Эмизикли чақалоқлар учун қўйидаги инвентардан фойдаланилади:
«Сувпариси – Русалканинг қалпоғи» деб аталадиган кичкина енгил шапкача. Бошни сувда тўғри тутишга ёрдам берадиган бундай шапкача (чепчик майда-майда пенопласт парчаларидан матога тикиб тайёрланади.
"Сув париси – Русалканинг маржони" деб аталадиган пенопласт булакларидан тайёрланадиган мослама. Уни сузувчининг иягига тақиб қўйилади, бу ҳам бошни сув сиртида тўғри тутиб туриш учун хизмат қилади.
"Нептун" белбоғи деб аталадиган, пуфлаб шиширадиган ёстиқча. Уни кўкрак билан сузиш вақтида белги боғлаб куйилади.
"Нептуннингпог онлари" деб аталадиган, пуфлаб шиширилган резина доиралар. Буни велосипед камерасини пуфлаб шишириб тайёрлаш ва сузувчининг елкасига кийгизиб қўйиш мумкин.
Ваннага кундаланг ўрнатиладиган силлиқ ёғоч зарур бўлади:
Бундан ташқари, қумсоат, сув термометрни, кўзача, ўйинчоқлар, қўнғироқча, электр фонари зарур бўлади. Бундай фонарча пуфлаб шиширилган шарчадан қирқиб олинган резина пленкага уралган бўлиши керак.
Бундай ёрдамчи воситалардан аниқ мақсадни кўзлаб ҳамда методик жиҳатдан тўғри фойдаланиш лозим.
Ўйинчоқлар ёрқин ва ранг-баранг бу ёқларга буялган бўлиши ва уларнинг сони машғулотда қатнашаётган болаларнинг сонига тенг бўлиши керак. Ўйинчоқлар вақти-вақти билан санитар ишловидан ўтказиб турилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |