Замбуруғларни микроскоп ёрдамида ўрганиш
-
128
Вақтинчалик препаратлар буюм ойнасига томизилган сув томчисига аралаштирилган замбуруғ конидияларини қоплағич ойна билан ёпиб тайёрланади.
Доимий препаратлар тайёрлаш учун глицеринли-желотина аралашмасида тайёрланади. Бунинг учун 17 г желотина 100 мл сувда эритилиб, бир неча соат тиндириб қўйилади. Шундан кейин эритмани алангада секин қиздириб, 117 г глицерин ва 0,1 г фенол аралаштирилади. Аралашмани рангсизлантириш учун битта тухум оқига совуган аралашманинг бир қисми таёқча билан аралаштириб глецеринли-желатинанинг қолган иссиқ қисми ҳам аралаштирилади ва қайнагунча қиздирилади. Қиздирилганда тухум оқи қуйиқлашиб қота бошлайди ва эритма ичидаги лойқаларни шимиб олади. Эритмани воронкага қўйилган пахтали филтер воситасида филтерлангандан кейин, колбачаларга қуйилиб идиш оғзи яхшилаб беки тилади. Тайёрланган аралашма фойдаланишдан олдин сувли баняда қизирилиб, препарат тайёрлашда фойдаланилади. Препаратнинг узоқ муддат сақланишини таъминлаш учун қоплағич ойна қирралари лак ёки БФ-2 клейи билан мойлаб қўйилади.
Баъзан қотиб қолган глицеринли-желотинадан фойдаланишда унинг кичик бўлаги буюм ойнасига қўйилиб, спиртовка алангагасида қиздириб препарат тайёрлашда фойдаланилиши мумкин.
Тайёр бўлган препаратнинг юзасига плавмастер билан объектнинг номи, тайёрланган вақти ва ким тамони дан тайёрланганлиги ёзилади.
-
|
|
|
|
|
|
|
|
Фитоэкперти
|
|
|
|
|
|
|
за № 555
|
|
|
|
Автор:
|
|
|
Ташкент
|
|
|
|
И.Ш.Ф
|
|
|
Антракноз
|
|
|
|
|
|
|
12.04.07
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
129
Ўрганилаётган турлар конидиясининг катталигини ўлчашда окуляр микрометр ва объектив микрометрдан фойдаланилди. Замбуруғ конидияларини бир марта ўлчаш унинг ҳақиқий ўлчами тўғрисида тўлиқ маълумот бермаганлигидан, бир нечта ўлчаш ишлари олиб борилиб, унинг ўртача ўлчами варицион статистика методи асосида ҳисоблаб чиқилди (Рокицкий, 1961).
Суюқ озуқа муҳитдаги замбуруғлар хосил қилган споралар миқдорини аниқлаш мақсадида ҳисоблаш камера сидан фойдаланилди. У Том ва Нейбауер камераси, Пред теченский тўридан иборат бўлиб, пластинкада чизилган майдон 1 мм2 га тенг. Шу майдондаги конидиялар миқдори -хқ а х в: 4000 формула ёрдамида ҳисоблаб чиқилди. Бунда а - камеранинг маълум майдонидаги конидиялар сони, в - саналган квадратлар сони. Шундай қилиб 1 см3 даги конидия миқдорини аниқлаш учун а х .в ни 4000 га кўпайтириш зарур. Ҳар бир квадратни диагонал бўйича ҳисоблаб чиқилади. Олинган маълумотлар вариацион статистика усули бўйича ҳисобланди (Рокицкий, 1961).
Замбуруғларни тирик ҳолида ўрганиш ва вақтинчалик препаратлар тайёрлаш мақсадида касалланган ўсимлик қисмларидан тайёрланган препаратлар қўшимча ишловсиз, қуритилган буюм ойнасига бир томчи сув томизилиб, ўсимликнинг ўрганилаётган қисмидан олинган кичик, юпқа бўлакчаси препаратга қўйилди. У ойна билан ёпилиб дастлаб микроскопнинг кичик объективида, кейин х40 объективда кузатилади. Кузатиш натижасида ўсимлик зарарланган тўқимасида замбуруғ мицелийси ёки конидиялари, ферментлар таъсирида ҳужайранинг ўзгариши кўрилди. Бу усулдан фойдаланиш замбуруғининг патогенлик хусусиятини ўрганишда, некрознинг поянинг зарарланган қисмида тарқалишини аниқлашда яхши самара беради. Бунинг учун вақтинчалик ва доимий препаратлар тайёрланади. Вақтинчалик препаратларни тайёрлашда спирт, глицерин ва сув (1:1:1) аралашмасидан фойдаланилди (Майсель, Гуткина, 1953).
130
Замбуруғларнинг морфологик хусусиятларини ўрга ниш бўйича ўтказилган тадқиқотларда суюқ озуқа муҳити билан бирга қотирилган агарли озуқа муҳитидан фойдала ниш ҳам яхши натижа беради.
Замбуруғларининг ҳақиқий конидиялар ҳосил қилиш хусусиятини кузатиш учун, тараққиётини ва онто генезини ўрганишда микрокультура методидан фойдаланилади (Билай, Элланская, 1975). Бунинг учун Петри ликобчасининг устки қопқоғига 10-15 томчи Чапек суюқ озуқа муҳити пипетка ёрдамида алоҳида-алоҳида томизилади. Ҳар бир томчига таксономик ўрни аниқланиши лозим бўлган тур микробиологик илгак воситасида экиб чиқилди. Ҳар бир томчига экилган замбуруғ мавжуд озуқа муҳитини тезда фойдаланиши натижасида 24-36 соат ичида тур учун хос конидияларни ҳосил қилди. Бундай озуқа муҳитида конидиянинг униб чиқишидан бошлаб, мицелий ҳосил қилиши ва ундан янги конидияларни ҳосил бўлишини кузатиш мумкин. Микологик тадқиқотларда замбуруғ мицелийси, кони-
диялари, ҳужайралар, тўсиқчалар, хламидаспораларни кўриниш хусусиятларини яхшилаш мақсадида турли бўёқлардан: кўк метиллавий, бинафша метиллевий, люгол эритмасидан фойдаланилди (Фрей-Висслинг, 1976).
Кўк метилин бўёғини тайёрлаш учун 100 мл 96% ли спиртда 3 г метилин кукуни эритилади. Унга бир ҳисса сув ва бир хисса глицерин қўшиб аралаш тирилади. Ҳосил бўлган эритма узоқ сақланади ва ундан препаратлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Замбуруғиларининг озуқа муҳитида ҳосил қилган рангларини аниқлашда Бондарцев (1953) шкаласидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |