Лаборатория идишларини тадқиқотларга тайёрлаш
Лаборатория идишларини тадқиқотларга тайёрлаш даврида яҳшилаб ювилган бўлиши ва унинг даворида ёғ томчилари бўлмаслиги керак. Шиша идишларнинг тоза ювилганлигига ишонч хосил қилиш учун унга сув солиб чайиб ташлангандан кейин тубини тепага тўнтариш керак. Агар сув томчилар идиш девори бўйлаб юпқа плёнка хосил қилиб оқиши унинг тоза ювилганлигини, идиш ёмон ювилган бўлса идиш деворида томчилар хосил бўлади. Фойдаланилган шиша идишлар бир кун ош тузи эритмасида ивитиб қўйиландан кейин содали ва совунли сувда ювилади.
135
Янги шиша идишлар бактероиологик тақиқотларда фойдаланишдан олдин 1 % ли соляний кислота қайнатилиб кейин совуқ сувда ювиб ташланиши керак. Ичида озиқа мухити сақланган идишлар ювишдан бир кун олдин каустик содада ивитилиб қўйилиш ва хромли ёки марганцовка калий эритмасида ишлов берилиши керак. Хромли эритма шиша идишларнинг ¼ хажмида солиниб, секин ювиб чиқилади. Бу эритмани бир неча марта фойдаланиш мумкин. Эритма ранги қизил рангдан яшил рангга ўтиб қолганда фойдаланиш мумкин эмас.
Марганцовка калий эритмаси билан ишлов берилан шиша идишлар деворида қўнғир ранг хосил қилиши лозим. Бу ранг шавел кислотаси ёрдамида олиб ташланади ва тоза сувда ювилади.
Кўрсатилган эритмаларда ювилган идишлар 5 марта водпровод сувида ювилгандан кейин қуритиш штативига ёки қуритиш шкафида 500 С ҳароратда қуритилади. Буюм ва қоплағич ойналар хромли эритмада 2 соат ивитилгандан кейин тоза сувда ювилади. Тозаланган шиша идишлар 96 % ли спиртда сақланиши керак.
Пипеткаларни ювишдан олдин тоғорага солиб совунли сувда 20 минут қайнатилади. Тозаланган пипеткалар дастлаб водопровод сувида кейин дистилирланган сувда ювиб ташланади. Ювилган ва қуритилган пипеткалар юқори тамонидан пахта билан ёпиб қўйилади.
Озиқа ва идишларни стерилизация қилиш
Стерелизация қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: юқори температурада, буғ оқимида, буғ оқимининг босим остида.
Бактериологик экспертизада қўлланиладиган стерилизация усули фитопатологик усулларга ўхшаб кетсада, талаб қилинган шартларга қаттий амал қилишга тўғри келади.
Стерелизация қилиш учун АВ-1 автоклавидан фойда ланилади. Унинг манометри камерадаги босимни 1,0 кг/cм2 кўрсатганда хараорат 120 0 С ни,
136
1,5 кг/cм2 – 127,8 0 С ни , 2,0 кг/cм2 – 1330 С ни, 2,5 кг/cм2 – 1380 С ни ташкил қилади.
Ювилган идишлар хона хароратида ёки 1000 С температурали қуритиш шкафида қуритилади. Бактериологик илгак, ниналар спиртовка алангасида стерилизация қилинади. Скалпел, қайчи, пинцетлар спиртга ботирилиб, кейин спиртовка алангасида куй дирилади. Микробиологик илгаклар хам спиртовка алангансида дастлаб ушлайдиган тамони кейин нинаси вертикал холда тутиб турилган холда уч марта қизартирилади. Пробиркалар, пипеткалар, Петри ликопчалари, Дригалский шпатели, форфорли ховончалар 10 тадан қоғозга ўраб 170 0 С хароратда бир соат давомида стерилизация қилинади. Бу идишлар автоклавда 2 атм. босим остида 30 мин. давомида стерилизация қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |