Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet35/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Нематодаларнинг хаёт кечириши

Бошқа кўп ҳужайрали хайвонлар сингари нематодаларнинг ривожланиши хам икки даврга: тухум ичида ривожланиш — э м б р и о н а л р и в о ж л а н и ш ва тухумдан чикиб то вояга етгунча ривожланиш — п о с т э м б р и о н а л ривожланиш даврига бўлинади.


90
Эмбрионал ривожланиш. Нематодаларнинг деярли хаммаси бўлинган (айрим) жинсли эканлиги, п а р т е н о г е н е т и к (уруғланмасдан) кўпайиш фақат озгина формаларида учраши юқорида айтиб ўтилган эди. Тухум уруғлангандан кейин урғочисининг жинсий системасида э м б р и о н

ривожланади ёки тухум уруғланиши биланоқ ташқарига қуйилади. Баъзи нематодалар т и р и к б о л а хам туғади, бундай холларда эмбрионал ривожланишнинг хамма стадиялари урғочининг жинсий йўлида ўтади. Уруғланиш процесси тухум ва сперматозоид ядролари хрмда плазмасининг қўшилишидан иборат, бундан сўнг тухум ҳужайралар бўлина бошлайди.


Нематодалар учун шу нарса характерлики, тухум ҳужайранинг бўли-нишидан кейин ҳосил бўлган ҳужайраларнинг дастлабки ривожланиш стадияларидаёқ маълум органлар системаси хосил бўла бошлайди; бундай ривожланиш д е т е р м и н л а н г а н ривожланиш деб аталади.


Уруғланган тухум ҳужайра дастлаб бири каттароқ, иккинчиси эса кичикроқ бўлган иккита ҳужайрага — иккита б л а с т о м е р г а бўлинади. Катта ҳужайрадан кейинчалик эмбрион эк т о д е р м а с и , кичик ҳужайрадан эса э н т о ва м е з о д е р м а хосил бўлади. Хосил бўлган хар иккала ҳужайра яна янгидан бўлинади: катта ҳужайра узунасига, кичик ҳужайра эса кўндалангига бўлинади; натижада 4 та бластомердан иборат эмбрион хосил бўлади. Бластомерлар аввало Т-симон, кейинчалик ромбасимон пластинка тарзида жойлашади. Кичик ҳужайрадан ҳосил бўлган бластомерларнинг бири кейинчалик бўлиниши натижасида келажакдаги жинсий ҳужайралар муртагини хосил килади. Йирик хужайралардан хосил бўлган бластомерлар кейинчалик узунасига, бошқалари эса кўндалангига бўлинади.


Учинчи бўлинишда (яъни тўрт хужайрали эмбрион бластомерларининг бўлинишидан) ҳосил бўлган бластомерларнинг биридан кейинчалик э н т о - д е р м а хосил бўлади. Шу вактда, келажакда м е з о д е р м а хосил қилувчи ҳужайралар хам аниқланиб қолади. Бир неча марта бўлиниш натижасида марказий бўшлиқ атрофига жой-лашган бластомерлар группаси хосил бўлади; эмбрион ривожланишининг бу даври б л а с т у л а деб айтилади.


91
Бундан сўнг тўрт ҳужайрадан иборат бўлган энтодермал пластинка кейинчалик мезодерма берувчи 4 та бластомерлар билан бирга бластула бўшлиғига ботиб киради; бунда мезодерма муртаги хосил бўлган чуқурчага



яқинроқ холатни эгаллайди.













Эмбрион ривожланишининг бу икки қаватли даври г а с т р у л а

деб

айтилади.

Эмбрионнинг

сиртки

қавати

эктодерма, ички

қавати

э н

тодерма

деб айтилади. Эмбрионнинг

бу икки қаватидаги

ҳужайралар

миқдори

кейинчалик

ошади.

Мезодермал бластомерлар

бўлинувчи

ҳужайраларнинг кўпайиши туфайли м е з о д е р м а хосил килади. Эктодермадан кейинчалик нематодалар териси, ичакнинг олдинги қисми ва нерв системаси хосил бўлади. Нерв системаси дастлаб гаструлада пайдо бўлган чуқурликда эктодерма калинлашмаси тарзида н е р в ҳ а л қ а с и н и хосил қилади бу чуқурлик кейинчалик ОҒИЗ тешигига айланади.


Энтодермадан ичакнинг ўрта кисми хосил бўлади; ичак учида кейин-





чалик ташқарига очиладиган

анал тешиги очилади. Қолган органлар

(мускуллар, жинсий найчалар)

мезодермадан хосил бўлади.

Эмбрион аста-секин бўйига ўсади; бунда эмбрионнинг орқа учи тухум

пардаси ичида қорин томонга қараб эгилади, бир канча турлари хатто

спираль шаклда ўралиши мумкин.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish