Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet31/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Гелментологик экспертиза

Нематодалар ч у в а л ч а н г л а р (Vermes) типига ва ю м а л о қ ч у-





  • а л ч а н г л а р (Nemathelminthes) кенжа типига киради. Сўнгги вақтларда кўпгина зоологлар чувалчанглар типи тупланма, сунъий тип деб хисоблаб,

78
хайвонларнинг бу группасини мустақил типларга бўладилар. Бу нукдаи назардан Караганда юмалоқ чувалчанглар кенжа тип эмас, балки мустакды типдир. Н е м а т о д а л а р (Nematodes) бугруппадасинф хисобланади. Усим-ликларда паразитлик қилувчи нематодалар у г р и ц а л а р (Anguillulata) туркумига киради, бу туркум тупрокда хамда сувда эркин яшовчи ва хай-вонларда паразитлик қилувчи кўпгина нематодаларни уз ичига олади.


Угрицалар туркумининг характеристикаси. Бу туркумга кирадиган чувалчанглар кичкина ёки ўртача катталикдаги, одатда кўзга яхши курин-майдиган халтасимон ва тирқишсимон майда амфидали чувалчангдир. Улар-нинг қизилунгачи мускулдор бўлади ва бульбус хосил қилади; у кўпинча кизилунгачнинг орқа кисмига, кардияга яқин жойлашади; бульбусдан ташқари, кўпинча қизилунгачнинг кенгайган жойи хам хосил бўлади. Эр-кагининг хамма вакт бурсаси бўлади.


Нематодаларнинг ўсимликка зарар етказадиган формалари Tylenchidae оиласига киради ва оғиз капсула си йирик бўлади. Буоилага кирувчи кўпчилик нематодаларнинг, шу жумладан, ўсимликларда паразитлик қилувчи хамма нематодаларнинг хам наштари бўлади; жинсий вояга етган урғочи нематодалар танаси баъзан йўғон бўлади (Heterodera уруғи). Уларнинг қизиляхши тараққий этган ва бульбуси, одатда, ўрта қисмида бўлади; илунгачнинг кенгайган орқа кисмида, одатда мускул бўлмайди.


Нематодаларнинг ташқи тузилиши

Нематодалар танаси одатда анча чўзинчоқ цилиндрик баъзан дуксимон,


айримлариники (масалан, Heterodera Mull уруғига кирадиган нематодаларнинг етилган урғочисиники) жуда шишган шаклда бўлади. Не-матодалар танасининг кўндаланг кесиги юмалоқ бўлиб, баъзи турларининг танаси эса бир оз устки томондан остки томонга қараб салгина яссиланган бўлади. Кўпроқ тарқалган энг ингичка нематодалар ип шаклида бўлади (шунинг учун бу группага оид чувалчанглар пета, яъни ипсимон деб аталади).


79
Тана узунлигининг йўғонлигига бўлган нисбати нематодалар систе-матикасида катта ахамиятга эга; бу миқдор кўпинча грек харфи — α билан белгиланади.

Нематодалар шартли равишда и н г и ч к а ва й ў ғ о н нематодаларга бўлинади; агар α 30 дан ортмаса, бундай нематодалар йўғон нематодалар группасига киритилади; агар α 50 дан кам бўлмаса, бундай нематодалар ин-гичка нематодаларга киритилади; агар α 30 дан 50 гача бўлса, бундай нема-тодалар ўртача йўғонликдаги нематодаларга киритилади. Эркин яшовчи ва ўсимликларда паразитлик қилувчи кўпчилик нематодалар α си 30 дан кам бўлмайди. Эркак нематодалар танасининг анал тешигига яқин жойининг диаметри танасининг боишқа жойларига қараганда йўғонроқ бўлади, чунки у жойда копулятив аппарат жойлашади. Нематодалар танасининг анал тешигидан нарида жойлашган орқа учи д у м деб айтилади. Нематодалар думи бигизсимон, цилиндрик ва булавка шаклида бўлади; булавка шаклли нематодалар айниқса кўп учрайди ва улар думнинг ингичка қисмининг юқорироқ қисми бир оз, баъзан эса анчагина кенгайиши билан характерланаади. Бир турга оид эркак ва урғочи нематодаларнинг думи хамма вакд хам бир хил шаклда бўлмайди; эркак (тирик) нематодаларнинг думи кўпинча тананинг устки томонига қараб илгакча шаклида қайрилган бўлади. Бундан ташқари, эркак нематодалар, одатда урғочиларидан кичик бўлиши билан фарқ қилади.


Нематодалар терисининг сирти силлиқ ёки хар хил нақшдор бўлади, паразит нематодалар терисининг сиртида баъзан тукчалар бўлади. Баъзи тур нематодаларнинг тери копламининг халқасимон бўлиб тузилиши ингичка, бир-бирига яқин кўндаланг жўякларга боғлиқ.


Кўпгина нематодалар танасининг икки ёнида узунасига кетган бўртик йўл бор, бу йўллар ё н в а л и к л а р деб айтилади.


Танасининг олдинги учида кўпинча 3 ёки 6 та лабчалар билан ўралган оғиз тешиг и бўлади. Лабчаларда ва лабчалар орқасида концентрик группа бўлиб жойлашган чуқурчалар, тукчалар ёки сўрғиччалар тарзидаги сезув


80
органлари бор. Лабчаларнинг энг йириги чувалчангнинг орқа томонида жойлашади; нематодалар лабчалар ёрдамида оғиз тешиги билан ёпишади ва озиқ бўладиган субетратни тутиб туради.

Урғочи нематода танасининг остки томонида, кўпинча тананинг ўрта қисмига яқин жойда, одатда кўндаланг тирқиш шаклида ж и н с и й


т е ш и к (vulva) жойлашган; кўпгина нематодалар терисининг жинсий тешикка яқин жойида халқасимон ариқчаси бўлади. Урғочи нематодаларнинг баъзи турларида


жинсий тешик тананинг олдинги учига, баъзан эса хатто оғиз тешигига яқин жойга ёки, аксинча, анал тешиги атрофида жойлашган. Анал тешиги, одатда кўндаланг тирқиш шаклида бўлади ва тананинг остки томонига,



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish