Карантин бегона ўтларнинг тарқалишини олдини олиш
тадбирлари.
Республикада карантин тўғрисидаги Қонунни амалга ошириш учун қуйидаги карантин тадбирлари ишлаб чиқилган:
109
Бошқа мамлакатлардан уруғлик ва кўчат махсулотларини олиб келишда бундай махсулотлар фақат карантин инспекциясининг рухсати билан келтирилади.
Республика ичида уруғлик материалларни ташишда фақат кондинцион уруғлик ёки тоза дон махсулотларини ташиш уруғ назорат лабораториясининг крантин бегона ўтлардан тозалигини тасдиқлайдиган сертификати мавжуд бўлганда рухсат этилади.
Карантин бегона ўтлар билан зарарланган районлардан озиқ овқат ва уруғлик материалларни бошқа вилоятларга ташиш карантин инспекцияси рухсати билан амалга оширилади.
Ариқ, канал, коллектор ёқалари, йўл бўйлари ва дала атрофидаги жойларда учрайдиган бегона ўтлардан далаларни тозалашда кимёвий, оловда куйдириш ёки механик усулда бартараф қилинади.
Ўтлоқлардаги захарли ва карантин бегона ўтлар механик, кимёвий ва оловда куйдириш усулида йўқ қилинади.
Фермер хўжаликлари ходимлари ёрдамида карантин инспекцияси маслахатлари асосида райондаги барча хўжаликлар, боғлар, ўтлоқлар,
томорқалар, экинзорлар карантин бегона ўтлар билан зарарланганлик даражаси аниқланди.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош карантин инспекцияси ходимларининг вазифаси юқорида кўрсатилган барча тадбирларни хўжаликларда амалга ошишини назорат қилиш хисобланади.
Карантин бегона ўтларни далаларда тарқалишини аниқлаш
усуллари.
Қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган далаларни (омборхоналар, тайёрлаш пунктлари, қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш корхоналари, аэропорт майдонлари, транспорт воситаларини) карантин бегона ўтлар билан зарарланганлигини текшириш уларнинг тарқалиш хавфини олдини оладиган, уларнинг пайдо бўлган майдонларини
110
ўз вақтида аниқлаб бартараф қилиш имконини берадиган асосий тадбир хисобланади.
Хўжаликларнинг экин далаларини карантин холатини текширишдан мақсад мавжуд майдонларнинг холатини аниқлаш ва зарарланиш даражасини аниқлаш имконини беради. Текшириш ишларини амалга ошириш карантин инспекцияси ходимлари рахбарлигида, район агросаноат ташкилоти ходимлари билан бирга олиб борилади.
Карантин текширишини олиб бориш усуллари:
1.Ўсимликнинг ер усти ва ер ости қисмини текшириш;
2.Тупроқни кавлаб текшириш;
Экин далаларида гумон қилинган бегона ўтлар намунаси аниқланган тақдирда, улардан гербарий намуналари олинади. Тайёрланган гербарийдан бегона ўтларнинг турини аниқлашда фойдаланилади.
Зарпечакларнинг тарқалишини аниқлаш учун бедазорлар, каноп, сабзавод экинзорлари, манзарали ўсимликлар экилган далалар кўндалангига кесиб текшириб чиқилади. Текшириладиган экин майдони 50-70 гани ташкил қилиши ва текшириш апрел ойларида ўтказилиши керак.
Бир йиллик бегона ўтларнинг тарқалишини аниқлаш учун ғаллазорлар текширилганда 100-150 га майдонни текширилади. Карантин объект деб хисобланган ўсимликлардан гербарий тайёрланиб турини аниқлаш учун фойдаланилади.
Хар бир гербарийга этикетка ёзилиб, унда ўсимликнинг йиғилган жойи, район, фермер хўжалиги, терилган вақти ва терган ходимнинг фамилияси кўратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |