Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet36/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Постэмбрионал ривожланиш. Нематоданинг ёш личинкалари танаси-нинг кичиклиги, жинсий системаларининг тўла етишмаганлиги, сезги органларининг кўпинча бошқачароқ тузилганлиги, миқдори қайта тараққий этиш даражаси ва тана узунлигининг энига бўлган нисбати бошқа-чароқ эканлиги билан вояга етганларидан фарқ қилади. Личинкалар ривожланиш процессида 4 марта пўст ташлайди, яъни кутикуладан хосил бўлган эски тузилмалари — териси ва олдинги хам орқа ичаги ичидаги пардаси тушиб кетади. Эски кутикула тушиб кетгуича унинг остида янгиси хосил бўлади. Кутикула эластик бўлгани учун нематодалар пўст ташлаш даврлари орасида хом узлуксиз равишда ўсаверади ва фақат қаттик қисмлари наштари, спикулалари ва оғиз капсуласидаги тишлари ўзгармай қолади ва пўст
92
ташлагандан сўнг бирданига ўсади. Хали ҳеч пўст ташламаган личинка 1-ёшдаги личинка деб айтилади, биринчи пўст ташлашдан сўнг 2-ёшдаги личинка, деб айтилади ва ҳоказо.

Нематодаларнинг қишлок хужалиги ўсимликлари учун зарар келтира-диган турларига кирадиган Anguillulata туркумининг 2-ёшдаги личинкаларининг устки териси ноқулай шароитда (масалан, нам етишмаганда) жуда қалинлашади ва бошқа органлардан бир оз узоқлашади; бу эса личинкаларда анабиоз хусусияти борлигини кўрсатади, бу хусусиятлари билан 2-ёшдаги личинкалар кейинги ёшдаги личинкалардан кескин фарқ қилади. Бунда личинкалар сариқ ёки қунрир рангга киради. Личинкалар ўсган сари тана узунлигининг энига бўлган нисбати, одатда, танаси-нинг ўрта қИСМИНИНГ узунасига тезроқ ўсиши ҳисобига ошиб боради.


Ўсимликларда паразитлик қилувчи Heterodera mull. уруғининг эркак ва урғочилари бир хилда ривожланмайди. Урғочи бўладиган личинкалар фақат ёшлиқ яъни эркин яшаш давридагина расмий шаклда бўлади; улар ўсимлик тўқимасига кириб, жинсий системаси хосил бўлгандан кейин танаси йўғонлаша бошлайди ва охирги марта пўст ташлагандан сўнг личинка ноксимон ёки лимонсимон шаклга киради.


Баъзи нематодалар—хайвонларда паразитлик қилувчи нематодалар— одат-даги ривожланиш йўлига қараганда анчагина бошқачароқ ривожланади. Ҳашаротларда паразитлик қилувчи Mermithidae нинг охирги ёшдаги личинкаси вояга етганда озиқланмайдиган формасига қараганда йирикроқ бўлади; баъзи паразит нематодаларнинг хар хил хўжайинлардаги личинкаси бир хилда бўлмайди. Кўпгина Filariata ларнинг ёш личинкалари—м и к р о ф





  • л я р и я эмбрион пардаси ичида қолади ва ўз ғилофи билан бирга харакат қилади. Баъзи нематодаларнинг — яъни хайвонларда паразитлик қилувчиларнинг морфологик белгилари жихатидан бир-биридан фарқ қилувчи бўғинлари галланиб туради.

Нематодалар, хатто вояга етгандан кейин хам, хусусан танасининг ўрта


қисмининг катталаниши хисобига ўсаверади.


93
Кўпчилик нематодалар айрим жинсли бўлсада, кўпинча урғочилари эркакларига қараганда кўпроқ учрайди ва баъзи турларининг эркаклари мутлақо бўлмайди; бундай турлари уруғланмай (партеногенетик усулда) кўпаяди.


Гермафродитизм нематодаларда камдан-кам учрайдиган ходисадир ва Rhabditis Dujar уруғининг баъзи турларидагина учрайди.


Кўпчилик нематодалар тухум қўяди, баъзи турлари бола тугади, бонжалари эса тапжи шароитга араб, ё тухум қўяди, ё бола тугади. Бола тугувчи баъзи тур нематодалар личинкалари тугилиш олдида она танасини еб қўяди. Heterodera Mull авлодига кирадиган турлар баъзан етилган ту-хумларнинг бир кг/см инигина қўяди, тухумнинг долган қисми урғочининг жинсий системасида ривожланади ва она организми улиб, қулай шароит : тугилгандагина личинкалар ташцарига чикдци. Бундай хрлда она танаси цурийди, крраяди ва личинкаларни химоя қиладиган «қ у н г и р ц и с т а г а» айланади.


Нематодаларнинг урғочилари кўпинча жинсий вояга етмасдан илгари уруғланади, бундай хрдиса эркаклари урғочиларидан анча кичик бўлган турларида, хусусан, кўп учрайди. Урғочи нематодалар вояга етгунча спер-матозоидлар уларнинг жинсий йўлларида сакланади.


Айрим турларга кирадиган нематодалар хар хил миқдорда ва баъзан мингларча тухум к^уяди. Нематодалар тухумини сувга, тупрокха, хўжайин-нинг тана бушлигига ёки унинг тўқимасига қўйиши мумкин.


Эркин яшовчи ва ўсимликларда паразитлик қилувчи нематодалар кўпинча тухумларини урғочилар жинсий системасидан чиркан шилиқ моддага қўяди.


Anguillulata туркумига кирувчи нематодаларнинг 2-ёшдаги личинкалари, юкррида айтилгандеқ ноқулай шароитда а н а б и о з холатига тушиши мумкин. Бундай яширин хаёт холатида, улар ҳаётий хусусиятла-рини йукртмай қуриши ёки хаддан ташқари паст (абсолют нулга якдгнла-шадиган температурага чидаши) ёки 60 — 70° иссицкр бардош бериши мумкин, аммо


94
ривожланишнинг бошқа стадияларида улар 50° иссиқ) хам халок бўлади. Баъзи турларга кирувчи нематодалар личинкасининг анабиоз хрлати 27 йилгача давом этади. Баъзи тур га оид нематодаларнинг тухумлари ҳам ноқулай шароитга узок; вакд бардош бера олади.

Нематодаларнинг тухуми ва анабиоз хрлатдаги личинкалари пассив хрлда: шамол, сув билан ва узлари паразитлик қилган «хўжайинлар» ор^али' таркалади. Актив хрлда харакат килиш крбилияти хатто эркин яшовчи формаларида хам жуда кам бўлади. Тухумлик даврида тарцалишига хар хил мосланишлар—тиканлар, тухумнинг харакатчан субстратда, масалан,


«хўжайин» танасида туришига ёрдам берадиган узун ўсимталари ёрдам беради.


Нематодаларда р е г е н е р а ц и я л а н и ш (тананинг жарохатланган участкасининг тикланиши) хусусияти мутлакр йуқ қалин кутикула уларни жарохатланишдан сақлайди.


Нематодаларнинг баъзи бир турларида г е т е р о г о н и я (бир-бири билан узаро галланадиган айрим бугинларнинг хрр хил усулда ривожла-ниши) хусусияти бўлади. Бунда бир турга кирадиган нематодаларнинг айрим бугинлари баъзан морфологик жихатдан фарқ қилади. Баъзи турлари паразитлик қилиб яшайди, гоҳ эркин хаёт кечиради. Паразит нематодалар тухум ва личинкалик даврида «хўжайинларга» кжади, бу вактда хўжайин тухум ва личинкани ютиб юборади ёки личинканинг ўзи хўжайин тўқимасига кириб олади. ўсимликларга личинкалар тупрок оркрли кжади, бу нарса нематодаларнинг ўсимликлар хисобига паразитлик цилишга яқиндагина мосланганини курсатади.


Паразитлар одатда ўсимликларнинг чириётган қисмларида бўлмайди, бу қисмларнинг узининг сапрозой фаунаси бўлади. Ўсимликларда паразитлик қилувчи кўпчилик нематодалар илдизда яшайди, бироқ уларнинг баъзилари ўсимликнинг ер усти қисми-поясига, баргига, гулларига ва меваларига хам ўтади. Нематодалар тупрокдаги Ҳамда ўсимликнинг узидаги уруғларга кириб олади. Нематодаларнинг ўсимликларга етказадиган зарари хар хил бўлиши


95
мумкин: 1) нематодалар ўсимликнинг каналлар системасида яшаганда ўсимлик заифлашади ва ҳатто қуриб қолади; 2) нематодалар танасидан чиққан модда таъсири остида ўсимлик новдалари эгри-бугри бўлиб крлиши, ўсимлик паст буйли бўлиши ва уларда F у р р а л а р (галлар) хосил бўлиши мумкин; 3) ўсимлик тўқимасининг айрим участкалари улиб, сариқ ёки қунгир доглар хосил бўлиши ёки барг-ларининг ҳаммаси саргайиши мумкин; 4) нематодалар ўсимликни жароҳат-лаши туфайли унга замбуруғ ва бактериал касалликлари юкиши ва кириши мумкин.

Нематодаларнинг хайвонларда паразитлик қилиши натижасида улар касалланиши, наслсиз қолиши, баъзан эса улиши ҳам мумкин.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish