буюк алломалар, давлат арбоблари, мутафаккир ва шоирларнинг
юбилей саналари
1991 йил – Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги
1994 йил– Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги
1995 йил – Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги
1996 йил –Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги
1997 йил –Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги
1998 йил–Ахмад Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги
1998 йил – имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги
1999 йил –Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800йиллиги
1999 йил – Паҳлавон Маҳмуд таваллудининг 750 йиллиги
1999 йил–“Алпомиш” эпосининг 1000 йиллиги
2000 йил – Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 йиллиги
2001 йил –“Авесто” китобининг 2700 йиллиги
2002 йил– Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги
2006 йил– Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги
2006 йил –Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги
2007 йил –Самарқанд шахрининг 2750 йиллиги;
2007 йил –Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги;
2009 йил –Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги
Истиқлолни улуғлаш, мустақилликни мустаҳкамлашга қаратилган шиорлар:
Ўзбекистон келажаги – буюк давлат!
Ўзбекистон –улкан имкониятлар мамлакати!
Ватантуйғусиҳарнарсаданустун!
ЭлниВатанманфаатибирлаштиради
Шу азизВатан – барчамизники!
Бизданозодва обод Ватанқолсин!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асарларидан:
Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт.
Шуни унутмангки, сизларнинг ортингизда ҳар қарич тупроғи мўътабар ватанингиз, бағри кенг, матонат ва қудрат соҳиби бўлмиш халқингиз бор.
Ўзликни англаш тарихни англашдан бошланади.
Мақсад дегани – халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган улуғ кучдир. Давлатимизнинг, халқимизнинг, эл-юртимизнинг мақсади ўзининг улуғворлиги, ҳаётийлиги ва ҳаққонийлиги билан ҳаммамизни жалб этадиган бўлмоғи лозим. Токи бу мақсад халқни – халқ, миллатни – миллат қила билсин, қўлимизда енгилмас бир кучга айлансин.
Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир.
Ҳар бир авлод тарихнинг ўзига тегишли саҳифасини ўзи ёзиши керак.
Инсон сўзи Она, Ватан деган каломлар каби муқаддасдир.
Бу азиз Ватан – барчамизники. Унинг бахт-саодати, ёруғ истиқболи, фаровон келажаги учун яшаш, курашиш, керак бўлса, жонни фидо қилиш шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир инсон учун бахтдир.
Эй, улуғ Ўзбекистоннинг навқирон авлоди! Сизнинг бу ҳаётда орзу-интилишингиз, кўзлаган мақсадингиз, қиладиган ишларингиз кўп. Лекин ҳеч қачон унутмангки, сизнинг энг буюк, энг муқаддас вазифангиз – юртимиз истиқлолини, халқимиз эрку озодлигини кўз қорачиғидай асраш, унинг хавфсизлигини ҳимоялашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |