Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил


Кейс мақсади ва вазифасига мувофиқ материални мослаш



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/90
Sana28.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#514831
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   90
Bog'liq
6.2-Maktabgacha-talimni-oqitish-metodikasi

Кейс мақсади ва вазифасига мувофиқ материални мослаш.
Кейс матни ва унга қўйиладиган саволларини техник тузиш. -Ҳақиқий 
вазиятларнинг тафсилотидан ташқари, изчиллик билан ҳақиқатга
яқин вазиятни тасвирлаш тажрибасига эга бўлган муаллифнинг 
ижодий ҳаѐти
асосида ҳам вазиятни ифодалаш мумкин. Аммо, кўпчилик ҳолларда 
бундай кейслар таҳсил олувчиларга ѐқмайди, улар ҳақиқий, чуқур маънога 
эга бўлган, аниқ ва тўлиқ ахборотларни талаб этадилар. Улар энг аввало 
ҳақиқий вазиятга ўзларининг фойдали ва бу жараѐнларга тегишли 
эканлигини ҳис этишни хоҳлайдилар, ўз билим ва малакасидан фойдаланиш 
имкониятига эга бўладилар. 
Кейс усулни қўллаш билан машқлар бажаришни фарқлай олиш 
керак.
Машқларни бажариш юзаки тафсилоти ҳақиқий ѐки уйдирма бўлган 
воқеани
эслатиши мумкин. Аммо, машқни бажариш мақсади билан ке йс-стади
тадқиқотлари турлидир. Математик кўринишдаги мисол, масала, 
машқлар
таҳсил олувчиларни махсус концепция, техника ѐки принципни 
қўллашни ўрганиш учун материал ҳисобланадилар. Вазият эса, таҳсил 
олувчиларга кенг қамровли малакаларни эгаллашга ѐрдам бериш учун 
қўлланилади. Машқ ѐки масалани бажаришда битта ечим ва бу ечимнинг 
битта йўли мавжуд бўлади, вазиятда эса жуда кўп ечим ва ечимнинг муқобил 
йўлчалари мавжуддир. 
Вазиятни шундай ифодалаш мумкинки у таҳсил олувчиларга махсус 
аналитик усулни қўллаш ѐки муаммога махсус усул билан яқинлашиш 
имкониятини яратсин. Кейс усулнинг асосий вазифаси – бу таҳсил 
олувчиларни таркиблаштирилмаган муаммолар мажмуасини ечишни 


125 
ўргатишдан иборат, ушбу турдаги муаммоларни муайян аналитик усул ѐки 
йўл билан ечиб бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун, ўқитувчи таҳсил олувчи 
олдига аниқ вазифа қўйиши лозим: ѐки масалани ечиш ѐки кейс -стадини 
бажариш. Бунинг учун берилган топшириқ бўйича ўқитувчи таҳсил 
олувчининг нуқтаи назари билан ўзиникини солиштиради ва зарурият бўлса, 
таҳсил олувчи тушунчасига тузатиш киритади.Вазиятлар “жонсиз”, “жонли” 
ѐки қандайдир ўртача бўлиши мумкин. “Жонсиз” вазиятда, вазиятнинг барча 
ахбороти таҳсил олувчиларга таҳлилнинг бошида тақдим этилади. Вазият 
тирик бўлиши учун, ахборт вазият ўзгариши билан қўшимча берилиб 
борилади, яъни вазиятни тўла ўрганиш давомида қандайдир маълумотлар 
берилади. Бу эса вазиятни ҳақиқий ўзгариб боришини таъминлайди. Баъзи 
кейс-стадиларда бир ташкилотнинг ўзида, бир вақтнинг ўзида пайдо бўлган 
муаммолар, вазиятларнинг турлича талқини тақдим этилиши мумкин. Бундай 
ҳолатларда таҳсил олувчиларда мазкур ташкилот ва унинг муаммолари 
ҳақида маълумот тўплаб, ўзларининг жуда мураккаб жавоблари ва 
ечимларини ишлаб чиқишга имконият яратилади.Вазиятнинг “жонли” шакли 
икки турли бўлиши мумкин.
Биринчи турда, ташкилот аъзоси мавжуд вазиятни умумий тарзда 
ифода этади. Ташкилотдаги аниқ ҳолат ва унинг муаммоларини аниқ 
тассавур этиш учун, таҳсил олувчилар ўқитувчига бир неча қўшимча 
саволлар беришлари зарур бўлади. Табиийки, бундай кейсларнинг ҳар бири, 
уларнинг кўрилиш вақти ва жойига кўра фарқ этади. 
Иккинчи тури, оддий кейс – усулдагидек, вазиятни оддий ѐзма 
тафсилот кўринишида тақдим этади. Таҳсил олувчиларда ҳақиқий
вазиятга жалб этилиш учун, фақат ўзларига фойдали ахборотларни 
тўплаш имконияти берилади. Ушбу турли “жонли” вазият, ўрганишнинг 
бошқа усули – лойиҳалашга яқинлашади. Уларнинг асосий фарқи ташкилот 
ва таҳсил олувчи ўртасидаги муносабатнинг характеридадир. Лойиҳалаш 
одатда ташкилот аъзоларига фаолият режасини таклиф этувчи таҳси л 
олувчилар гуруҳини жалб этади. “Жонли” вазият, асосан ташкилотдан 
ахборот манбаси сифатида фойдаланишга имкон бериши мумкин. Таҳсил 
олувчиларнинг қизиқиши ошгани сари таълим имконияти ошиб боради. 
Бундан ташқари, бу таҳсил олувчиларда ахборотни излаш, олиш ва баҳолаш 
кўникмаларига эга бўлиш имкониятларини яратади. “Жонли” вазиятлар
уларни тадқиқ этишнинг юқори даражадаги малакаларини талаб этадилар, 
бундай малакага эса қуйи курс таҳсил олувчилари эга бўлмайдилар. 
Кўпчилик ўқитувчилар ушбу турли вазият йўриқномасини анъанавий кейс – 
курс ва лойиҳалаш орасидаги кўприк сифатида фойдаланадилар. 


126 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish