Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Маркетинг комплекси – маркетингнинг асосий назо
-
ратли -ўзгарувчан омилларининг йиғиндиси. Маълум бир 
фирма бозорда маркетинг комплексидан ўзи хоҳлаган таъ
-
сирни уйғотиш мақсадида фойдаланади.
Маркетинг мавзуи бўйича: 
Маркетинг лист – жой 
(ўрин, макон) маркетинги 
– алоҳида аниқ жойларга теги
-
шли бўлган муносабатларни ўзгартириш ёки уни қўллаб-
қувватлашга қаратилган амалий фаолият. 
Ташкилотлар 
маркетинги 
– алоҳида аниқ ташкилотларга тегишли бўлган 
вазиятни қўллаб-қувватлаш ёки ўзгартириш, шунингдек, 
мақсадли муҳит ташкил қилиш мақсадида қўлланиладиган 
амалий фаолият. 
Шахс маркетинги – айрим кишилар марке-
тинги 
– айрим шахсларга нисбатан мавжуд вазиятни қўллаб-
қувватлаш ёки уни ўзгартириш мақсадида қўлланиладиган 
амалий фаолият. 
Демаркетинг
-бозорда айрим товарларга 
талабнинг ҳаддан ташқари ўсиши натижасида корхонанинг 


234
ишлаб чиқариш имкониятига нисбатан қўлланиладиган чо
-
ра-тадбирлар йиғиндисидан иборат маркетингнинг бир 
тури. Демаркетингнинг мақсади харидорларни корхона им
-
кониятлари тўғрисида нотўғри фикрга боришининг олди
-
ни олишга қаратилган. 
Дифференциацияланган маркетинг 
фарқ қилинган, даражаланган, табақалаштирилган мар
-
кетинг бўлиб, фирмаларнинг айрим бозор сегментидаги ха
-
ридорларнинг эътиборини тортиш мақсадида товарлар ху
-
сусиятини ўзгартиришга қаратилган стратегияси. Фирма 
Дифференцияланган маркетинг туфайли кўп сонли бозор 
сегментлари талабларини қондиришга эришади. 
Интен
-
сив маркетинг – 
жадал, тез, қизғин, шиддатли маркетинг 
бўлиб, сотувни рағбатлантириш мақсадида катта харажат
-
лар қилиш ва баҳоларни кўтаришга қаратилган стратегия. 
Интенсив маркетинг бозорга жуда тез чиқиш ва товар
-
ларни юқори фойда билан сотиш имконини беради. 
Ком
-
бинацияланган маркетинг
– комбинация қилинган, бирга 
қўшилган, биргаликдаги маркетинг бўлиб, маркетинг фао
-
лиятининг стандарт ва ностандарт режаларини бир-бирига 
мувофиқлаштиришга қаратилган бўлади. 
Конверсион мар
-
кетинг
– конверсияланган (кон версия қилинган, шартлари 
ўзгартирилган) маркетинг. Бу – кўпчилик харидорларнинг 
айрим товарларга нисбатан талаби сусайган ёки ёмонлаш
-
ган пайтларда қўлланиладиган маркетинг фаолиятининг бир 
тури. 
Концентрацияланган (бойитилган, тўпланган, жалб 
этилган) маркетинг – 
бир ёки ундан ортиқ бозор сегментла
-
рига эга бўлиш учун фойдаланиладиган махсус тадбирлар 
тизимидан иборат фирма стратегияси. Баъзида фирма ком
-
бинацияланган маркетингдан бир-бири билан боғланган 
ва унчалик катта бўлмаган бозорларга таъсир қилишда ҳам 
фойдаланади. 
Оммавий (дифференцияланмаган) маркетинг 
– фирманинг бозорга стандарт товарлар билан чиқишида 
қўллайдиган стратегияси. Фирма оммавий маркетинг ёрда
-
мида иложи борича кўпроқ харидорларни ўзига жалб этади. 
Халқаро маркетинг
– мамлакат ташқарисида амалга оши
-


235
риладиган товарлар ва хизматлар маркетинги. 
Кўп миллат
-
ли мар кетинг
– бир қатор чет давлатлардаги маркетинг жа
-
раёни. Кўп миллатли маркетинг жараёнларига «Юнилевер», 
«Шелл», «ИТТ», «Экосан», «Кока-кола» фирмалари фаолия
-
ти мисол бўла олади. Бу компаниялар бутун дунё халқларига 
яхши таниш бўлган товар белгиларига эга. 
Ижтимоий мар
-
кетинг
- ижтимоий ғоялар ва амалий ҳаракатни кишилар 
онгига сингдириш, кўрсатмалар ишлаб чиқиш, бажариш, 
ҳаётга тадбиқ этиш ва назорат қилиш жараёни. Ижтимоий 
маркетинг жараёнида кишиларга таъсир этиш ва уларда тур
-
ли хил фикрлар уйғотнш учун қуйидагиларга алоҳида эъти
-
бор берилади: бозорларни сегментлаш; харидорлар ни ўр
-
ганиш; турли хил фикрлар ишлаб чиқиш; алоқа қилишнинг 
турли хил йўлларини ахтариб топиш; фикр алмашишни йўл
-
га қўйиш; ўзлаштириш осон бўлиши учун турли хил усул
-
ларни қўллаш ва шу кабилар. 
Мақсадли маркетинг 
– бозор 
сегментларини чегаралаш; чегараланган сегментлардан бир 
ёки бир нечтасини танлаб олиш ва ҳар бир танлаб олин
-
ган сегмент учун алоҳида – алоҳида товарлар ва маркетинг 
комплексини ишлаб чиқиш жарёни. 
Пассив (суст) марке
-
тинг
-жуда кам харажатлар қилинадиган ва паст баҳолар 
ўрнатиладиган маркетинг жараёни. Бозорда рақобат куч
-
ли бўлмаганда ва унинг ҳажми жуда катта бўлганда; та
-
лаб даражаси асосан баҳога боғлиқ бўлганда; сотилаётган 
ўша товарга нисбатан харидорларнинг таассуроти ижо
-
бий бўлганда ва бошқа ҳолатларда пассив маркетинг амал 
қилади. 
Рағбатлантирадиган маркетинг 
бозорда товар
-
ларга талаб бўлмаган вақтларда қўлланиладиган маркетинг 
тури. Масалан, ҳали харидорга маъ лум бўлмаган янги то
-
вар сотувга чиқарилганда; маҳсулотлар маънавий эскирган
-
да; бирон бир ҳудудда фойдаланишнинг иложи бўлмаган 
маҳсулотлар сотувда бўлганда
 
рағбатлантирадиган марке
-
тингга мурожаат қилинади. Рағбатлантирадиган маркетин
-
гнинг бутун фаолияти товарга бўлган талабни вужудга кел
-
тиришга қаратилади. 
Ремаркетинг 
– маҳсулотнинг ҳаддан 


236
ташқари кўпайиши оқибатида унга бўлган талаб пасайган 
даврда қўлланиладиган маркетинг тури. Унинг фаолияти
-
нинг асосий вазифаси – бозорда талабни жонлантиришнинг 
янги имкониятларини излаб топишдан иборат. Бунинг учун 
товарга бозор янгиликларини сингдириш; янги бозор ша
-
роитига мувофиқ фирма фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва 
ҳоказоларни амалга ошириш талаб қилинади. 
Ривожланади
-
ган марке тинг 
– бозорда товарга нисбатан талаб жуда куча
-
яётган пайтда қўлланиладиган маркетинг тури. Ривожлана
-
диган маркетинг фаолияти вужуд га келган талабни ҳаққоний 
қондиришга, бунинг учун эса товарнинг сифат белгиларига 
ғоят катта аҳамият беришга қаратилган. 
Синов (синаш учун 
берилган) маркетинг 
– бир ёки бир неча танлаб олинган бо
-
зорда маҳсулотни сотиш ва режа доирасида талаб қандай ўз
-
гараётганини кузатишда қўлланиладиган маркетинг жараё
-
ни. Синов маркетинг жараёнида маҳсулотни холис баҳолаш 
ва келгусида янги товарлар билан оммавий равишда бозор
-
га чиқиш бўйича маркетинг фаолияти текшириб кўрилади. 
Синов сотувларда товарга нисбатан харидорларнинг фикри 
йиғилади ва у чуқур таҳлил қилинади. Ана шу таҳлил на
-
тижалари асосида товарга баъзи ўзгартишлар киритилади 
ҳамда лозим бўлса, маркетинг режаси қайта кўриб чиқилади. 
Синхромаркетинг 
– бозорда товарга бўлган талабнинг кучли 
ўзгариши (товарнинг мавсумий характерга эгалиги туфай
-
ли конъюнктуранинг пасайиши) оқибатида қўлланиладиган 
маркетинг тури. Бу пайтда синхромаркетинг талабнинг ўз
-
гаришини ҳисобга олиб, сотувнинг барқарорлигини таъ
-
минлайди. 
Стандартлаштирилган (умумий, глобал) мар
-
кетинг
– ҳар бир бозор учун ўзи жойлашган ҳудуддаги та
-
лаблар ҳисобга олингани ҳолда ишлаб чиқилган алоҳида 
режалар лозимлигини билдирувчи маркетинг стратегияси. 
Товари дифференцияланадиган маркетинг – 
турли хил хусу
-
сиятларга эга бўлган, турлича расмийлаштириладиган, турли 
хил сифатларга эга бўлган, ҳар хил ўраладиган ва шу каби 
икки ёки ундан ортиқ товарларни ишлаб чиқариш жараёни.
 


237
Қарши таъсир қилувчи маркетинг 
– иррационал (ақл бовар 
қилмайдиган) талаб (масалан, спиртлн ичимликлар, тама
-
ки маҳсулотлари, дори-дармонлар ва шу кабиларга) вужудга 
келган пайт да қўлланиладиган маркетинг тури. Маркетинг-
нинг бу тури баъзи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бекор 
қилиш, уларни савдо шохобчаларида сотувдан олиб ташлаш 
ва ўша товарни истеъмол қилмасликка қаратилган ташвиқот 
ишларини олиб бориш билан боғланган. 
Қўллаб-қувватловчи 
(кўмаклашувчи, ёрдам берувчи) маркетинг -
фирманинг 
имконияти билан талаб ўртасида мувофиқлик вужудга 
келган пайтда қўлланиладиган маркетинг жараёни. 
Қўллаб-
қувватловчи маркетинг 
бозорда товарларга бўлган талабни 
юқори даражада ушлаб туради ва унинг барқарор бўлишини 
таъминлайди; рақобатда муваффақият қозонишга олиб кела
-
ди.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish